Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
АНАЛИЗ ПАНЕЛЬНЫХ ДАННЫХ И КРИТЕРИИ ОЦЕНКИ ДОХОДОВ И РАСХОДОВ НА ЖЕЛЕЗНОДОРОЖНОМ ТРАНСПОРТЕ
Шукурова Султана Саидсултановна
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article analyzes the criteria and data for assessing income and expenses for freight transportation by rail. Keywords: income, expenses, delivery, delivery costs, inflation rate, income tax. Кириш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти (АЖ) яратилган бўлиб, унинг асосий вазифаси мамлакатимизнинг транспорт яхлитлиги, мустақиллиги, хавфсизлигини таминлаш, ижтимоий-иқтисодий ўсишини ва ташишга бўлган эҳтиёжларни амалга ошириш учун шарт- шароитларни таъминлаш мақсадида инфратузилмавий база сифатида очиқ ва барқарор транспорт тизимини шакллантиришдан иборат. XI SON - NOYABR, 2024 694-769043 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr www.e-itt.uz Бугунги кунда халқаро интеграциянинг чуқурлашиши, глобал иқтисодиётнинг тобора ривожланиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлишида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг бир қатор вазифалари мавжуд, Жумладан: - темир йўл инфратузилмасини реконструкция қилиш, такомиллаштириш ва ривожлантириш; - республика саноатини ҳаракат таркибига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун ҳаракат таркибини таъмирлаш ва қуриш учун ишлаб чиқариш қувватларини ошириш; - темир йўлнинг ўтказув ва ташув қобилиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, йўловчи темир йўл транспортинининг ҳаракат тезлиги ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш; - темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича чора- тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш; – ташувни ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-6096 сонли қарори ҳамда 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортини ривожлантириш концепция лойиҳасига кўра темир йўл транспортида ташувларни такомиллаштириш ва жамият фаолиятидаги носоҳавий йўналишларни хусусийлаштириш режалаштирилган. Шу билан бирга бозор муносабатлари шароитида акциядорлик жамиятларининг асосий мақсадларидан бири – бу молиявий кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Молиявий жиҳатдан барқарор бўлган корхоналар юқори даражада рақобатбардошликка эга бўлади. Адабиётлар шарҳи. Даромадлар ва харажатлар мавзусида, хусусан, иқтисодий таҳлил, молиявий бошқарув, харажатларни оптималлаштириш, ва самарадорликка бағишланган илмий тадқиқотларни бир қатор олимлар ўз илмий изланишларида акс эттиришган. Хусусан халқаро олимлардан Франко Модильяни (Franco Modigliani) ва Мертон Миллер (Merton Miller) даромадлар, харажатлар, ва капитал тузилмалар бўйича тадқиқотлари билан машҳур. Молиявий самарадорлик ва корпоратив молия соҳаларида асосий назарияларни ишлаб чиққан. Майкл Портер (Michael Porter) компания ва тармоқ даражасида даромад ва харажатларни бошқариш, қўшимча қиймат яратиш ва рақобат устунлиги назариялари бўйича машҳур. Уильям Шарп (William Sharpe) риск ва даромадларни таҳлил қилиш, инвестиция портфелларини оптималлаштириш мавзусида тадқиқотлар олиб борган. МДҲ давлатлари олимлари Василий Леонтьев харажатлар ва ишлаб чиқариш натижаларининг алоқасини ўрганувчи “тасарруф-жадвал” (input-output analysis) методини ривожлантирган. Алексей Нестеров иқтисодий моделлаштириш ва харажатларнинг молиявий таъсирини ўрганишда катта ҳисса қўшган. Ўзбекистон республикаси олимларидан Н.Э. Бабахалов (2021, 2023) ўз изланишларида иқтисодий таҳлилга оид манбалар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига баҳо беришда турли иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиланиши таъкидланиб, субъектларда аниқ формулаларга рақамлар қўйилиб ҳисоб-китоблар қилинади ва натижага кўра хулосалар чиқарилади. Ушбу хулосалар асосида турли иқтисодий бошқарув қарорлари қабул қилиниши эътироф эьтилган. А. Ишназаров (2014) ўз изланишларида “Иқтисодий жараёнларни вақт давомида ўзгаришини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки барча иқтисодий жараёнлар ва 695 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr www.e-itt.uz ҳодисалар вақт давомида ўзгарувчан бўлади. Иқтисодиётда барча иқтисодий жараёнларни иқтисодийстатистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ёки бу иқтисодий кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва башоратлаш мумкин бўлади” деб эътироф келтиради. Тадқиқот методологияси. Мақола илмий абстакция, қиёсий таҳлил, башоратлаш, аналитик ва синтетик таҳлил усуллари ёрдамида ёритилди. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Мазкур мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг қатор йиллар (2012-2023 й.й.) давомида фаолияти кўрсаткичлари эконометрик тадқиқ қилинган. Эконометрик моделлаштириш методологияси асосида кўп омилли эконометрик таҳлил ўтказиш учун қуйидаги омиллар танлаб олинди. Натижавий омил – юк ташишдан оладиган даромад, долл. 1 тонна (Y), таъсир этувчи омиллар эса – юк ташиш таннархи, сўм 10 т.км. га (X ), 1 инфляция даражаси, % (X ), фойда солиғи, млн. сўм (X ) ва ўртача йиллик алмашув курси, 2 3 сўм (X ). (Кўп омилли эконометрик моделга киритилаётган о
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the criteria and data for assessing income and expenses for freight transportation by rail.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the criteria and data for assessing income and expenses for freight transportation by rail. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- income, expenses, delivery, delivery costs, inflation rate, income tax, расходы, юк ташиш, инфляция даражаси, даромадлар, юк ташиш таннархи, ҳаражатлар, налог на прибыль, доставка, доходы, уровень инфляции, фойда солиғи, стоимость доставки
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021