К содержанию
РецензированоRU2024

ВОПРОСЫ ПЕРЕХОДА НА МЕЖДУНАРОДНЫЕ СТАНДАРТЫ АУДИТА В ГОСУДАРСТВЕННОМ СЕКТОРЕ

ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ · Яриев Шерзод Шукуржанович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

The article describes the stages of the organization and development of audits in the Republic of Uzbekistan, the features of the organization of audits in the public sector, and the theoretical issues of applying international audit standards in practice. Keywords: financial control, audit, audit in the public sector, audit standards, NAS, IFRS, ISA. X SON - OKTABR, 2024 504-550141 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr www.e-itt.uz Кириш. Давлат секторида ички ва ташқи аудитни ташкил этишнинг янгича ёндашувларини шакллантириш ҳамда замонавий техналогиялари ва услубларини жорий қилиш, молия-банк ахбороти савияси ҳамда сифатини ошириш, халқаро стандартларга, етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари талабларига мослаштириш, ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистонда аудиторлик ташкилотларнинг халқаро тармоққа жалб этилганлик даражасини ошириш ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро стандартлар асосида, аудиторлик хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб- қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш» вазифаси белгиланиши аудиторлик текширувининг энг муҳим объектларидан бири бўлган ҳисоб сиёсати аудитини халқаро стандартлар асосида ўтказишни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, молиявий назорат ва аудит тизимини халқаро илмий асосланган стандартларга мослаштириш, бюджет харажатлари самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга оширишни талаб этмоқда. У збекистон Республикасининг 2021 и ил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2020 и ил 24 февралдаги «Молиявии ҳисоботнинг халқаро стандартларига у тиш бу и ича қу шимча чора-тадбирлар ту ғрисида»ги ПҚ-4611-сон, 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуннинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида», 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-cон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари давлат секторида ички ва ташқи аудитни ташкил этишнинг меъёрий- ҳуқуқий асоси яратилганлигидан далолат беради. Адабиётлар шарҳи. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг (2019) 170-моддасида давлат молиявий назоратига қуйидагича таъриф берилган: “Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик, шунингдек бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади” деб эътироф этилган. Бироқ ушбу кодексда давлат секторида аудит молиявий назоратнинг тури сифатида қайд этилмаган ва таърифи берилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунининг (2019) 21- моддасида ҳисоб палатасининг қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга 505 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr www.e-itt.uz ошириш соҳасидаги функциялари белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини ўтказади; давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ўз вақтида ажратилиши устидан назоратни амалга оширади; давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг тўлиқлиги ҳамда самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади (Қонун, 2019). Давлат секторида аудит моҳияти ва унга берилган таърифларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз. Рогуленко ва бошқаларнинг (2019) фикрича: Давлат секторида аудит- бу барча манфаатдор томонларга иқтисодий ҳодисалар тўғрисида мустақил ва объектив маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлган фаолиятдир. Бу иқтисодий ривожланиш жараёнларига самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган иқтисодиётни ривожлантиришнинг универсал воситаси

Доказательный фрагмент

«The article describes the stages of the organization and development of audits in the Republic of Uzbekistan, the features of the organization of audits in the public sector, and the theoretical issues of applying int…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article describes the stages of the organization and development of audits in the Republic of Uzbekistan, the features of the organization of audits in the public sector, and the theoretical issues of applying int… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
financial control, audit, audit in the public sector, audit standards, NAS, IFRS, МСA, АХС, МҲХС, аудит, аудитнинг стандартлари, НСБУ, молиявий назорат, MСФО, стандарты аудита, аудит в государственном секторе, БҲМС, ISA, давлаи секторида аудит, финансовый контроль
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники