Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
МЕТОДЫ ОЦЕНКИ СИТУАЦИИ НА РЫНКЕ ТРУДА НА ТЕРРИТОРИЯХ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ВАЗИЯТНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ · И.ф.д.,проф. Умурзаков Баходир Хамидович
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
The article analyzes the situation in the labor market after studying the demographic situation in the regions of the Republic of Uzbekistan. Keywords: labor market, labor resources, demographic indicators, workplace, workplace, evaluation, informal employment, unemployment, employment. X SON - OKTABR, 2024 441-444418 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr www.e-itt.uz Кириш. 2023-2024 йилларда янги иш ўринлари барпо этиш кўламининг кенгайиши муносабати билан аҳолини иш бандлик жараёни янги йўналишлари ва шаклларини ишлаб чиқиш, ишсизлик ва норасмий бандлик даражасини пасайтириш параметрларини тасдиқлаш, уюшган ташқи меҳнат миграцияси механизмларини кенгайтириш ва бошқалар. Давлат бандлик сиёсати жараёнлари, уларнинг меҳнат бозорига таъсирини аниқлаш, яъни ҳудудларда (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар) меҳнат бозоридаги вазиятни (мавқейини) тизимли равишда баҳолаб боришни объектив зарурати ва бу жараённи такомиллаштириб боришни тартибга солиш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Бу борадаасосий мақсад меҳнат бозорининг ривожланиши таҳлили, аҳоли бандлиги даражаси ва таркибини энг тўлиқ ва холисона баҳолаш, меҳнат бозоридаги мавжуд таркибий номутаносибликларни ва уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, иш билан бандликка муҳтож аҳоли сонини аниқлаш ва шу асосда тармоқлар ва ҳудудлар шароитида янги иш ўринларини яратиш бўйича йиллик буюртмаларни шакллантириш” (Қарор, 2018). Ҳозирги ривожланиш даврига келиб, меҳнат бозоридаги вазият индивидуал кўрсаткичлар асосида қайтадан кўриб чиқилади: аҳолини иш билан бандлик даражасини, ҳудудларда ишсизлик ҳолати, ишчи кучига талаб ва таклиф , миграция ва бошқалар. Статистика агентлиги томонидан 2023 йили нашр этилган (“Демографик йилнома”, “Меҳнат ва бандлик” тўпламларида), Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (mehnat.uz веб- сайтида),бошқа вазирлик ва идоралар (ҳудудларда, хусусан, иш ўринлари барпо этиш бўйича) ҳудудлар кесимида кўрсатилиб келинмоқда . Шу билан бирга, айрим тарқоқ маълумотларга кўра, 2023-йилда Қорақалпоғистон Республикасида ишсизлик даражаси 7,1 фоизни, Фарғона вилоятида эса 80,1 фоизни ташкил этгани, Қарши шаҳрида 18,8 минг нафар доимий иш ўринлари ташкил этилган иш ўринлари, Сирдарё вилоятида ишчи кучининг 10,6 фоизи пул топиш учун хорижга кетган, Тошкент вилоятида аҳоли иш билан банд бўлганларнинг 34,9 фоизи норасмий секторда ва бошқалар - бу ҳудудлардаги меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолаш учун етарли эмас. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, худди шу вилоятда (вилоят, шаҳар, туман) бандликнинг юқори даражаси ва ишсизликнинг паст даражаси иш ўринларининг етишмаслиги, норасмий иш билан бандликнинг ортиқчалиги ва аҳолининг иш учун чет элга кўп чиқиб кетиши юзага келиши мумкин. Шунинг учун меҳнат бозорининг барча хусусиятлари тўғрисида умумлаштирилган маълумотлар зарур, уларни битта интеграл кўрсаткич билан ифодалаш вужудга келади. Адабиётлар шарҳи. Меҳнат бозорининг ривожланиш ҳолатини баҳолашда талаб ва таклиф бўйича ишончли ва расмий статистик маълумотларнинг камлиги, ҳамда ушбу соҳага оид аниқ бирламчи маълумотларнинг йўқлиги кўплаб IT-корхоналар ва IT-мутахассисларнинг иш билан бандлигига оид маълумотларнинг шаффоф эмаслиги билан изоҳланади. Ушбу бозорда талаб ва таклифнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш эса фикримизча, эксперт баҳолаш усули орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолат ушбу соҳада социологик сўровларни ўтказишга эҳтиёжни оширади. Рақамли технологиялар соҳаси меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни баҳолаш жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли технологиялар меҳнат бозорига оид сифат ва миқдорий маълумотларни тизимли равишда йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи махсус ташкилот (марказ, институт)лар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг соҳага оид бирламчи ва иккиламчи манбаларни яратишда ҳиссалари катта ҳисобланади. 442 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr www.e-itt.uz Иқтисодичи олим Қ.Х. Абдурахмонов меҳнат бозори сифат хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг ривожланиш даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий вазифалари ва функцияларининг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган (Абдурахмонов, 2009). Варфоломееванинг (2001) ишида эса меҳнат бозори инфратузилмаси шаклланишининг илмий асослари ёритилган бўлиб, унда меҳнат бозори инфратузилмаси институтлар тизими сифатида давлат ва нодавлат иш билан бандликка кўмаклашувчи тузилмалари фаолияти, меҳнат бозори шаклланиши ва ривожланиши учун ҳуқуқий, молиявий ва иқтисодий жиҳатдан тартибга солиш механизмлари тадқиқ этилган. Колесникова (2002) ўзининг мақоласида иш билан бандлик хизмати фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун оптимал усуллардан фойдаланиш заруратини қисман асослаган. Смирнов (1998) эса мақоласида иш билан бандлик давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари, давлат иш билан бандлик сиёсатини баҳолаш усуллари ва кўрсаткичлари, иш билан бандликни таъми
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the situation in the labor market after studying the demographic situation in the regions of the Republic of Uzbekistan.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the situation in the labor market after studying the demographic situation in the regions of the Republic of Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- labor market, labor resources, demographic indicators, workplace, workplace, unemployment, баҳолаш, трудовые ресурсы, меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, норасмий иш билан бандлик, оценка, демографик кўрсаткичлар, демографические показатели, неформальная занятость, иш ўрни, ишсизлик, рабочее место, рынок труда, иш жойи, занятость, evaluation, иш билан бандлик, безработица, employment, informal employment
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011