К содержанию
РецензированоRU2026

Тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ресурсларини жалб қилиш муаммолари

Бобобеков Фарход Рустамович

Перспективы реформирования и устойчивого развития национальной экономики · 2026

Аннотация

Тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурс жалб қилиши бу пассив операцияларини асосини ташкил қиладиган манбаларидан бири ҳисобланади. Бироқ мамлакатимиз банк тизимида ушбу ҳолат қай даража йўлга қўйилган. Ушбу тадқиқот ишида депозитларни келиб чиқиш манбаси ва унинг турлари бўйича таҳлил натижалари орқали етарлича жавоб беришга ҳаракат қилдик. Шунингдек мамлакатимиз банк тизимида депозитлар орқали ресурс жалб қилиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларимизни ҳам келтирдик. Таянч сўзлар: жисмоний ва юридик шахслар депозитлари, банк тизими, тижорат банклари, қимматли қоғозлар бозори, пассив операциялар. Мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс базасининг асосини классик пассив операциялари: ўз маблағлари ва мажбуриятлар орқали шаклланадиган ресурсларни ташкил етади. Бу борада мажбуриятлар орқали шаклланадиган ресурслар сўзсиз ресурс базасини асосини ташкил этади. Мажбуриятлар орқали жалб қилинган маблағларда эса асосан тижорат банкларимизнинг кредитлар орқали шаклланган маблағлар устунлик мавқеига эга. Бу борада Е.Н.Прокофьева ва бошқалар қўйидагича фикр билдиришган [1]....агар иқтисодиётда ноаниқликлар кузатилса албатта депозитлар ҳажми қисқаради. Шунинг учун тижорат банклари ушбу ҳолатларда кўпроқ қимматли қоғозларни бозорга чиқариш орқали етарлича ресурс тўплаши мумкин. Бироқ бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодиётда агар ноаниқликлар кузатилса шубҳасиз тижорат банкларига тегишли қимматли қоғозлар ҳам бозордаги қийматига таъсир ўтказади. Бошқа томондан мамлакатимизда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридан ресурс жалб қилиш имконияти жуда паст. Бизнингча, ҳозирги пайтда мамлакатимизда тижорат банкларининг ресурс базасининг асосини мажбуриятлар, яъни жисмоний ва юридик шахсларининг депозитлари шунингдек кредит ресурсларини жалб қилиш устунлик мавқега эга бўлиб турипди. David Fetting ва Ron J.Feldman лар ўз тадқиқот ишида тижорат банкларида депозитлар ҳажмини қисқартиришни бир қатор сабабларини келтиришган [2]. Улардан энг асосийси бу муқобил тармоқларга инвестиция киритишни таъкидлашган. Дарҳақиқат агар Ўзбекистонда ҳам мижозлар томонидан хусусан жимоний шахслар томонидан нима сабабдан банкларга депозит қўйишга бўлган қизиқишнинг пастлигининг сабаблари бу бошқа муқобил инвестицион имкониятларнинг мавжудлигидадир. 280 “MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi Мисол учун, ҳозирги вақтда омонатлар тижорат банклари таклиф қилаётган фоиз ставка ва муқобил инвестицияни таққослайдиган бўлсак (бу уй, машина, қимматбаҳо тошлар олди соттиси) охирги пайтларда қимматли металларнинг дунё бозорида нархини ошиши шунингдек бирламчи ва иккиламчи бозорда кўчмас мулк нархининг барқарор ўсиши албатта тижорат банкларга депозит қўйишга бўлган талабни қисқаришига олиб келмоқда. Бошқа томон депозитларни жалб қилишда уларнинг йиллик фоиз ставкаси ҳам муҳим рол ўйнайди. С Хакимжанов ва бошқалар томонидан олиб борилган тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки [3], тижорат банкларининг мижозлардан юқори сатвкаларда депозит жалб қилиши аввалам бор ресурсга бўлган талабнинг юқорилигидан далолат беради. Тадқиқот жараёнида шу нарса маълум бўлдики, кўп ҳолларда Қозоқистон Маркази банки ушбу банкларни лицензиясини қатариб олган. Муаллифларнин таъкидлашича тадқиқот жараёнида (2015-2020 йиллар давомида) 18 носоғлом банк аниқланган. Чиндан ҳам агар мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурсларини жалб қилиш бўйича таҳлиллар ўтказилганда асосан ресурга катта эҳтиёжи бўлган тижорат банклари йўқори фоиз тавкали депозитларни таклифи билан чиқишган. Мамлакатимиз банк тизимида юқорида такидлаб ўтканимиздек депозитлар орқали ресурс жалб қилиш бу тижорат банклари учун икламчи улушга эга бўлган манба ҳисобланади. Қўйида мамлакатимиз банк тизимида юридик ва жисмоний шахларнинг депозитларини таҳлил қилдик. Таҳлил натижаларига кўра юридик шахслардан жалб қилинган ресурслар асосий мавқега эга бўлиб келмоқда. Таҳлилни боши (2021йил)да жисмоний шахсларнинг депозитлари жами депозитларнинг 13,2% ёки 229 трлн. сўм ни ташкил этмоқда. Қувонарлиси жисмоний шахсларнинг депозитлари йиллар давомида ўсиш тенденциясига эга ва таҳлил йилининг охирида 8% га ошиб 989 трлн. сўм ни ташкил қилган. Шубҳасиз депозитлар улушида юридик шахсларнинг улуши юқорилигича қолмоқда. Жадвал Тижорат банклари томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар (жисмоний ва юридик шахслар кесимида) 2020-2023 йиллар млрд.сўм [4] шу жумладан: жисмоний Давр Ҳаммаси юридик шахслардан шахслардан жами % жами % 1 2 3 4 5 6 2020 йил 1 735 931,5 229 088,6 13,2 1 506 843,0 86,8 2021 йил 2 567 152,4 368 122,5 14,3 2 199 029,9 85,7 2022 йил 3 738 723,6 671 362,7 18,0 3 067 360,8 82,0 281 “MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi 2023 йил 4 481 692,0 989 268,5 22,1 3 492 423,5 77,9 Агар таҳлил йиллар бошида (2021йил) жами депозитларнинг 86% юридик шасларга тегишли бўлган бўлса йиллар давомида сал кам 10 % га пасайган ва 78% ёки 3,5 квадрлион. сўм ни

Доказательный фрагмент

«Тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурс жалб қилиши бу пассив операцияларини асосини ташкил қиладиган манбаларидан бири ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурс жалб қилиши бу пассив операцияларини асосини ташкил қиладиган манбаларидан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
пассив операциялар, passive operations, тижорат банклари, stock market, қимматли қоғозлар бозори, рынок ценных бумаг, коммерческие банки, banking system, банковская система, жисмоний ва юридик шахслар депозитлари, пассивные операции, deposits of individuals and legal entities, commercial banks, банк тизими, депозиты физических и юридических лиц
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники