К содержанию
РецензированоRU2026

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Жўраев Шукрулло Рахимович (ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI www.in-academy.uz)

Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Мақолада диний қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, фарзандларни комил инсон бўлиб улғайишига таъсир этувчи омиллар, ёшлар тарбиясида гўзал хулқ ва ахлоқнинг аҳамияти ҳақида атрофлича тўталиб ўтилган. Шунингдек, бугунги глобаллашув жараёнида бола тарбиялашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, хусусан, ёшларда диний бағрикенглик анъаналарини шакллантириш масалалари ҳақида маълумот берилган. Бу борада Қуръони каримда келтирилган ибратли ривоятлардан намуналар келтирилган. Калит сўзлар: адаб илми, ахлоқ тарбияси, гўзал хулқ, диний қадрият. Аннотация: В статье подробно рассматривается роль и значение религиозных ценностей в воспитании гармонично развитого поколения, роль родителей в воспитании детей, факторы, влияющие на становление детей как совершенных личностей, а также важность благородного поведения и морали в воспитании молодежи. Кроме того, приводятся аспекты, на которые следует обратить внимание при воспитании детей в условиях современного процесса глобализации, в частности, вопросы формирования у молодежи традиций религиозной терпимости. В этом контексте приведены примеры поучительных рассказов из Корана. Ключевые слова: наука об этике, нравственное воспитание, благородное поведение, религиозные ценности. Annotation: The article comprehensively examines the role and significance of religious values in nurturing a well-rounded generation, the role of parents in child upbringing, the factors influencing children's development into virtuous individuals, and the importance of noble character and morality in youth education. Additionally, it highlights aspects to consider in raising children amid the current globalization process, particularly the issues of fostering traditions of religious tolerance among youth. Examples of instructive narratives from the Quran are also provided. Keywords: ethics science, moral education, noble character, religious values. Истиқлол йилларида барча соҳада бўлгани каби ёшлар ва уларнинг таълим- тарбиясида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар энг аввало, аждодларимиздан қолган бой маънавий меросни, бунёдкорлик ғоялари ва эзгу таълимотларни ёшлар онгига сингдириш ва шу билан бирга уларни имон-эътиқодли, Ватанга садоқат, олижаноблик руҳида тарбиялашда ўз аксини топмоқда. Ёш авлоднинг аждодларимиз каби дунё тамаддуни ривожига хизмат қила оладиган бўлиб камол топишини таъминлаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидандир. Юртимизда азал-азалдан одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга катта эътибор берилган. Олимлар адаб илмини қадимдан чуқур ўрганиб, ривожлантириб келганлар. Миллий маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган диний қадриятларимизда болалар 326 «UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI www.in-academy.uz тарбиясига, уларнинг баркамол авлод бўлиб камол топишига муҳим вазифа сифатида қаралган. Ислом дини таълимотидаги кўрсатмаларда боланинг фақатгина жисмонан соғлом бўлишига эмас, балки унинг маънавий камолотига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бундай тарғиб, айниқса, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда жуда содда ва таъсирли шаклда баён этилган1. Исломда боланинг тарбиясига ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралгани боис диний таълимотларда тарбия жараёнини фарзанд туғилишидан олдинроқ бошлашга тарғиб қилинади. Чунки гўзал табиатли ва хушхулқ ота-онадан хушфеъл фарзандлар дунёга келади. Шу сабабдан ҳам ҳадиси шарифларда турмуш қурмоқчи бўлган шахсларга бўлажак турмуш ўртоғининг чиройи, бойлиги, наслу насаби каби мезонлардан кўра, унинг маънавий дунёси, дину диёнати, илму маърифати каби жиҳатларга эътибор бериш афзал экани уқтирилади. Бунинг боиси, боланинг хулқ-атвори, дунёқараши шаклланишида ота-она ахлоқий олами ва тафаккур доирасининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Мана шу жиҳатларга ишора қилган Пайғамбар (алайҳиссалом): «Келиб чиқиши ғурбатли эканлиги билан машҳур бўлган чиройли аёллардан сақланинг», мазмунидаги ҳадисларида чиройда тенгсиз бўлган, аммо хулқи бузуқ аёлдан кўра, маънавияти гўзалини ихтиёр этиш зарурлигини марҳамат қилганлар2. Яна бир ҳадисда эса, инсонларнинг яхшиси гўзал хулқли ва чиройли муомалали кишилар экани таъкидланади. Жумладан, ҳадисда «Албатта, сизларнинг энг яхшиларингиз хулқи яхшиларингиздир» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти), дейилиб гўзал ахлоқ улуғланган3. Фарзанд болалик чоғида қалби ўта юмшоқ ва таъсирга берилувчан бўлади. Шу боис диний таълимотларда болаларни меҳр билан эркалаш, фарзанднинг болалик даврини хурсанд ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, қиз боланинг кўнгли нозик бўлишини ҳисобга олиб, уларга алоҳида меҳр кўрсатишга чақирилади. Жумладан, ҳадиси шарифда: «Бирон киши бозорга бориб, ўйинчоқ сотиб олиб фарзандларига келтирса, бу муҳтож кишиларга садақа қилган билан баробар ва совға улашишни қизлардан бошлаши лозим», дейилади4. Диний манбаларда болани баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларга чиройли одоб- ахлоқ бериб, мусулмончилик

Доказательный фрагмент

«Мақолада диний қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, фарзандларни комил инсон бўлиб улғайишига таъсир этувчи омиллар, ёшлар тарбиясида гўзал хулқ ва ахлоқнин…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада диний қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, фарзандларни комил инсон бўлиб улғайишига таъсир этувчи омиллар, ёшлар тарбиясида гўзал хулқ ва ахлоқнин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ethics science, moral education, noble character, religious values, нравственное воспитание, благородное поведение, диний қадрият, ахлоқ тарбияси, адаб илми, религиозные ценности, наука об этике, гўзал хулқ
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники