К содержанию
РецензированоRU2026

САБЗИ ИЛДИЗМЕВАЛАРИНИ САҚЛАШНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ВА УСУЛЛАРИ

ВА УСУЛЛАРИ · Худайберганов Худайберган Шарипович

Развитие и инновации в науке · 2026

Аннотация

мақолада сабзи илдизмеваларини сақлашнинг давомийлиги ва усуллари ўрганиш мақсадида хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Калит сўзлар: сабзи излдизмевалари, сақлашнинг давомийлиги, тез совутиш, омборхона. Краснодар ўлкасининг иқлимий маълумотларнини таҳлил қилиш куз-қиш даврида ҳарорат ва намликнинг ўта беқарорлигини кўрсатди. Жануб иқлим хусусиятларининг ўзига хослиги илдизмеваларнинг ўсиши, етилиши ва сақланишида кечадиган биокимёвий жараёнларга ўз изини қолдирган. Сабзини сақлашда орттирилган тажриба шуни кўрсатадики, Краснодар ўлкаси шароитида илдизмеваларда физиологик тинчлик даври кузатилмайди, ноябрь, декабрь ойларидаёқ униш бошланади (қиш илиқ келганда) [2]. Тупроқнинг ёмон музлаши туфайли турли фитопатологик касалликлар билан юқори даражада касалланиш кузатилади, улардан энг кўп тарқалгани - фомоз ва қора чиринди [11]. Айнан шу сабабларга кўра шимолий ва марказий вилоятлардаги сабзини сақлашнинг маълум бўлган усуллари (тупроққа кўмиб сақлаш, фаол шамоллатиб сақлаш) бизнинг шароитларга тўғри келмайди, улар кўп меҳнат сарфини талаб қилади ва доим ҳам яхши самара бермайди. Узоқ вақт сақлаш учун сабзининг қуйидаги навлари яроқли: Шантане 2461, Нантская 4, Лосиноостровская, Рогнеда, Ньюс, Несравненная [5, 10]. Сабзини сақлаш учун энг мақбул ҳарорат - 0 °С, нисбий ҳаво намлиги - 90 - 95 %. Ҳароратнинг бироз вақт плюс 2 °С гача оширилишига йўл қўйилади, аммо ҳароратни минус 1 °С гача оширмасликка ҳаракат қилиш керак, ҳарорат минус 2 °С гача пасайганда эса сабзи тўқималари шикастланади ва кейин эриш пайтида касалликка чалинади. Плюс 2 °С дан юқори ҳароратда илдизмевалар униб кетади, оқ чиринди билан зарарланади. 48 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference Сақлашга паст яроқли илдизмеваларни сақлашнинг энг яхши усулларидан биттаси 20 кг гача сиғимдаги қутиларда қум тортиб сақлашдир. Қатор-қатор қилиб тахланган сабзи устидан тоза, нам, ўрта донали қум сепилади. Қутилар 2 метрдан ошмайдиган қилиб тахланади. Сабзини бундай тарзда сақлаш илдизмеваларни тез совутиш ҳамда қум қатламлари ёки қути деворлари орқали илдизмевалар касалликларининг ривожланишини чеклаш имконини беради [2]. Сабзини сақлашга қўйганда уни бўр билан қоплаш ҳам кенг қўлланилади. Бўр билан қоплашдан олдин илдизмеваларни ёпишиб қолган тупроқдан яхшилаб ювиб тозалаш керак. Илдизмеваларга бўр билан ишлов бериш учун 100 кг сабзига 1-3 кг бўр олинади, ёки 100 кг сабзига 1-2 кг бўр нисбатида суспензия тайёрлаб, сабзига пуркаланади. Бўр билан ишлов берилган сабзи дарҳол доимий сақлашга жойлаштирилади, фаол вентиляция йўли билан илдизмевалар юзасидан намлик бартараф этилади. Буларнинг натижасида уларнинг пўстида юпқа бўр пардаси ҳосил бўлади ва у сабзавотни касалликлардан сақлайди [3]. Маълумки, замбуруғ касалликлари нордон муҳитда, бактерияли касалликлар эса ишқорий муҳитда тез ривожланади. Сабзи юзасидаги бўр ишқорий муҳит ҳосил қилади, сабзи чириндиларнинг аксариятини замбуруғли касалликлар келтириб чиқаришини ҳисобга олсак, нима учун бўр бир қатор ҳолларда сабзининг нобудгарчиликларини камайтиришини тушуниш қийин эмас. Бўр билан ишлов бериш бактерияли касалликларнинг олдини олмаслиги туфайли, баъзан замбуруғли касалликларга қарши бўр билан курашилаётганда касаллик чақирувчи бактериянинг ривожланиши фақат кучайиб бориши мумкин. аммо сабзи чиришини келтириб чиқарадиган бактериялар фақат муайян шароитларда: юқори ҳароратда ҳамда илдизмевалар юзасида намлик бўлганда ривожланиши мумкин. Плюс 3 °С ҳароратда сабзи чиришини келтириб чиқарадиган бактериялар секин ривожланади, плюс 1 °С ҳароратда эса ривожланишда деярли тўхтаб қолади [12]. Демак, сабзига бўр билан ишлов бериш фақат агар у сақлашга олиб қўйилгандан кейин бир неча кун давомида илдизмевалар юзаси яхшилаб қуритилганда, кейинги 2-3 ҳафта давомида сақлов жойидаги ҳарорат плюс 1 °С - плюс 3 °С даражасида ушлаб турилганда, уни яхши сақлаш ва нобудгарликларни камайтириш мумкин. Бундан буёғига сабзи 0°С 49 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference ҳароратда ва оптимал ҳаво намлигида сақланади. Илдизмеваларни лойга булғаб олиб ҳам яхши сақлаш мумкин. Бунинг учун сметанасимон лойли атала тайёрланади, сабзи унга қисқа вақтга туширилади. Сабзавот қуритилгандан кейин унда юпқа лойли ғилоф пайдо бўлади, бу сабзини қуриб қолишдан ва касалликлардан сақлайди. Сабзи қалин полиэтилен плёнка тўшалган қутиларда ёки 50 кг гача сиғимдаги полиэтилен қопларда ҳам сақланади (плёнка қалинлиги 40 - 60 мкм). Россиянинг Европа қисмида сабзи даланинг ўзида сақланади. Совуқ кунлар яқинлашаётганда сабзининг пояси кесилади, тупроқ 20 см қалинликда сомон ёки барглар билан ёпилади, устидан полиэтилен плёнка тортилади. Аёзли қишларда қўшимчасига қор билан ҳам ёпилади. Баҳорда участка очилади ва сабзи кавлаб олинади. Илдизмеваларни қуруқ мох, пиёз пўчоғи сепиб ҳам яхши сақлаш мумкин, шунингдек сақлашга тахлашдан олдин пиёз пўчоғининг сувли дамламаси билан ишлов бериш ҳам мумкин [4

Доказательный фрагмент

«мақолада сабзи илдизмеваларини сақлашнинг давомийлиги ва усуллари ўрганиш мақсадида хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада сабзи илдизмеваларини сақлашнинг давомийлиги ва усуллари ўрганиш мақсадида хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
сабзи излдизмевалари, сақлашнинг давомийлиги, тез, тез совутиш, омборхона.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники