Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МУРОЖААТЛАРДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Рахмонқулов Искандар Анварович
Инновационные исследования в науке · 2022
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқларига оид қонунчилик асослари ва уларнинг халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциянинг мазмун-моҳияти, юртимизда бола ҳуқуқларига бўлган эътибор, уларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари, барча демократик давлатлардаги каби бола ҳуқуқларига бўлган эътибор ва уларнинг миллий қонунчилигимиздаги ҳуқуқий муҳофазаси борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар баён этилган. Калит сўзлар: бола, бола ҳуқуқлари, ёшлар тушунчаси, оила қонунчилиги, инсон ҳуқуқлари, ёшларга оид давлат сиёсати, болалар ҳуқуқларини таъминлашга оид мурожаатлар таҳлили. 2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегиятсида кўрсатилганидек, жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформатсия қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсад қилиб олинди. Кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Шунингдек: инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; 57 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифалар белгиланди . Шу билан бирга мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳам ўз навбатида жамиятимизнинг энг асосий буғунидан бири бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 241- моддасида “Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” акс эттирилган. Бола ҳуқуқлари - боланинг оилада яшаш жойини белгилашга доир, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан ҳамда жиноят иши қўзғатишнинг рад этилишида, МИБ ходимлари ҳаракатида, оиланинг ота- онаси ва яқин қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига доир, алимент олиш ҳуқуқига доир, болага нисбатан зўравонликка доир, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишига бўлган ҳуқуқига доир, суд мажлисларида бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг иштирокига доир, боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқига оид, оилада вояга етмаган фарзанди бор аёл таҳқирланишига доир ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши лозим. Қонунчилигимизда бора бола ҳуқуқлари бўйича қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилганлиги, бу қонун Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олишга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос бўлиши белгиланмоқда. Бунга кўра, зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилиниши каби ҳуқуқлар яратилди. 58 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference Бундан ташқари жиловсиз ахборот макони ҳаммамизни ўз қаърига тортяпти. Ижтимоий тармоқлар эса кўпчиликнинг энг кўп вақт сарфлайдиган макони ва у ерда болалар иштирокида ҳам кўплаб контент яратилмоқда. (Контент - ўз-ўзини ифода этиш, тарқатиш, маркетинг ёки нашр этиш учун нутқ, ёзув ёки турли хил санъат турлари каби бирон-бир восита орқали ифодаланиши керак бўлган ахборот воситаси.) Бу роликларда уларнинг ўз ёшига муносиб бўлмаган турли ҳолатларни талқин қилаётганини кўриш мумкин. Улар ижтимоий тармоқларда миллионлаб марта кўрилади. Болалар бу ролларда катталарга тақлид қилишади, катталарга хос эмоциялар, кўз қарашлар, қочиримларни бажаришади. Бу каби иллатлар ўсиб келаётган ёш авлобларимизнинг рухиятига салбий таъсир этиб келмоқда. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонунида бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбуд
Доказательный фрагмент
«Мақолада Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқларига оид қонунчилик асослари ва уларнинг халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциянинг мазмун-моҳияти, юртими…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқларига оид қонунчилик асослари ва уларнинг халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциянинг мазмун-моҳияти, юртими… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бола, бола ҳуқуқлари, ёшлар тушунчаси, оила, болалар ҳуқуқларини таъминлашга оид мурожаатлар таҳлили., инсон ҳуқуқлари, оила қонунчилиги, ёшларга оид давлат сиёсати
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945