К содержанию
РецензированоRU2026

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИ ШАРОИТИДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Очилова Нигора Рузимуратовна

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда глобаллашув жараёнининг ютуқларига таянишга қаратилган кўп қиррали фаолиятда, яқин ўтмишда камситилган миллий муаммоларни ҳал қилишда, хусусан миллий тилни, маданий-маънавий меросни, тарихий хотирани тиклашда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Калит сўзлар: жаҳон тартиботи, ёшларнинг дахлдорлиги ва фаоллиги, миллий ғурур, миллий ўзўзини англаш, урф-одат, диний-ахлоқий, маданий, миллий ва умуминсоний қадриятлар. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг йўллари, усуллари, омиллари кўп. Бизнингча, илҳом ва маънавиятнинг моҳиятини англаб, ўзлигини халқ розилиги ва фаравонлигини оширишга бағишлаган инсонларнинг ибрати ҳам таъкидланган усуллардан биридир. Дарвоқе, ҳаёт ва инсон бор жойда илҳом ҳам бор. Унга умри давомида ҳамма ҳам билиб ё билмай дуч келади. Дуч келганида, борлиқни тамоман унутиб, шундай завққа тўладики, бу завқдан жуда осонлик билан фақат янгилик туғилади, кашф этилади. Бундан эса илҳом эгаси шундай ҳузур, шундай роҳат топадики, у энди шу ҳолатлар ва туйғуларнинг шайдосига айланади. Илҳомни умрнинг мазмунига тенглаштиради, шундангина оромини, тинчини, шодлиги ва бахтини топади. Фақат уни англаш, барча сирларини эгаллаш ва илҳомни ўзига бўйсундириш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу сабаб, илҳомдек Аллоҳ неъматининг қудратини эгаллаганлар, унинг “ҳукмдори”га айланганлар умри – серҳосил, баракали, соф, гўзал, кашфга бой бўлади. Умуминсоний ва умумжаҳоний эзгулик ривожига хисса қўшадиган бўлади. Айни пайтда, чарчашга, узоқ муддат ором топишга имконият бермайди, умрни бесамар ишларга совуришга йўл қўймайди. Бу гапларнинг исботини келтириш учун ҳаммамиз биладиган, барчамиз тан олган ҳаётий бир ибратли мисолни келтирмоқчиман: Халқ билан мулоқот қилиб, инсон манфаатларини ёқлашга киришганимизга 2 йил тўлди. Ана шу йилларда Истиқлолнинг нури туфайли Ўзбекистон ва унинг халқи янги даврга қутлуғ қадам қўйди1. Истиқлолнинг эртаси – яхшилик бўлишига барча ишонди.2 “Адли эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади” (Амир Темур) ҳақиқатини халқимиз ўз танасида синаб кўрди. Буларга минглаб далиллар келтириш мумкин ўн йилликлар давомида эришмаган ютуқларга бир йилда эришдик. Бир йилда Ўзбекистонда сиёсат ўзгарди. Ижтимоий иқтисодиёт, маънавият ва маърифат, давлат ҳокимияти вакиллик 1 Таълим технологиялари журнали. 2011 /3 сон 101 органларининг янги тизимлари ишга тушди. Буларнинг барчаси мамлакат ва халқни бошқаришнинг санъатини мукаммал эгаллаган, доимо илҳом билан ҳамкорликда бунёдкорлик ишларини амалга ошираётган Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан мусатаҳкам боғлиқдир. Унинг барча сарҳисоб қилувчи нутқларида маънавиятнинг яратувчи нури уфуриб туради. Чунки, “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”3. Қуёш барча нарсага нурини сочганидек, истиқлол маънавияти ҳам барча ғоявий, иқтисодий, маърифий ҳаракатларимизга ижодий қувват беради, ҳалол ва адолатли ҳаёт кечиришимизга, комилликка эришишимизга нурли имкониятлар яратади. Қалбимизни ҳаракатга солиб, меҳрга, муҳаббатга бой қилади, ҳурмат-иззатни, ҳалолу покликни, руҳан юксалиш ва ҳаётдан, турмушдан қониқишни барқарорлайди. Бу ҳақиқатлар ундаги илҳомнинг ядросидир. У барчанинг қалбини истиқлол маънавияти нури билан оловлантираётган ва ривож томон, инсонийлик томон, эзгулик томон йўналтираётган раҳнамодир. Ҳар қандай муаммони ҳар томонлама сарҳисоб қилиш илмини эгаллаган, уни адолатли хал қилишнинг устувор йўлларини кўрсатиб берадиган раҳбари одилдир. Барча ишларнинг чора-тадбирини кўнгил билан топиб хал қиладиган раҳбари донишдир. бугунгача тиним билмасдан, яратишдан чарчамасдан фаолият кўрсатаётган бу инсон ҳаммамизни ҳайратга солмоқда, унингдек ишлашга кўпчилигимиз ожизлик қилмоқдамиз. Чунки Президентимиз илҳомнинг асосини халқимиз ҳаётидан, унинг маънавиятидан топган. Унинг кўнглидаги зарур, керакли ҳақиқатларни англаб етган, Ўзбекистон ва Ўзбекистонликларнинг дардини тўлиқ ўзлаштира ва қалбан ўзлигига айлантира олган. Халқ билан бу масалаларни илмий-амалий эҳтироси билан куюниб, ёниб баҳам кўрадиган шахсга айланган. Бизнингча, бу ҳислатларнинг барчаси – Илҳомнинг сирларини эгаллаб, унга “қўмондонлик” қилаётгани сабаблидир4. Шундагина комил инсонлар сафи кўпаяди, кўпайгани сари Ўзбекистон ва халқимизнинг ҳаёт қувватини ошириб, баркамолликка эришаверади; жаҳон машъалига айланади!5 Бундай намунавий ибратнинг қудратини ёшлар ҳам қалбларига сингдирсалар, улардаги фаоллик, ишонч, садоқат янада кучаяди, яхшиликка ўчлик ортади, жаҳоний таъсирга, демакки, инсоний комилликка томон йўл солади. Улуғворликни, илмга асосланган доноликни, буюкликни, барҳаётликни воқе қилади.6 Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бугун бутун юртимиз, шу жумладан Агентликнинг ҳам кучи

Доказательный фрагмент

«Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ёшлар маънавий қиёфасида содир бўлган ўзгаришлар мамлакат ичидаги сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, миллий ва миллатлараро тотувликни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш, янги жамият барпо этишда… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жаҳон тартиботи, ёшларнинг дахлдорлиги ва фаоллиги, миллий, диний-ахлоқий, миллий ўзўзини англаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар., миллий ғурур, маданий, урф-одат
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники