К содержанию
РецензированоRU2003

Инновацион таълим технологиялари таълим тизимини модернизациялаш омили сифатида

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА · Янгибаев Камол Норбоевич

Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2003

Аннотация

Мақолада таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланиши, бугунги кунда педагогик инновациялар кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация жараѐни тез суръатлар билан ривожланаѐтган айни даврда таълим соҳасига янгиликларни тизимли равишда қўлланилаѐтганлиги масалалари атрофлича талқин қилинган. Калит сўзлар: инновациялар, таълим тараққиѐт, ўзгаришлар, янгиликлар, сифат, натижа, шаклланиш. Замонавий жамият ўзининг тез ва чуқур ўзгарувчан тавсифига эга бўлиб, бундай ўзгаришлар жамоатчилик тузилмалари, жумладан, мустақил давлатлар, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар, демографик сиѐсат, урбанизация жараѐнларида кўзга яққол ташланмоқда. Таълим ҳам глобал умумҳамжамият тузилмасининг алоҳида таркибий қисми сифатида жамиятда бўлаѐтган барча ўзгаришларни ҳисобга олиши, ана шу асосда ўз тузилиши ва фаолият мазмунини ўзгартириши зарур. Бугунги кунда таълимнинг жамият ривожланиш суръатларидан ортда қолаѐтганлиги, таълим жараѐнида қўлланилаѐтган технологияларнинг замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги ҳақидаги масала дунѐ ҳамжамияти томонидан тез-тез эътироф этилмоқда. Чунки таълим ҳам ижтимоийлаштириш вазифасини бажарувчи сифатида жамиятдаги ўзгаришлар ортидан бориши ҳамда унинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши керак. Бироқ жамият ривожланиши ва таълим тизими ўртасидаги муносабат мураккаб кўринишга эга бўлиб, юқори даражадаги жўшқинлик билан фарқланади. Таълим барча фаол ва суст 124 ўзгаришлар таъсирини қабул қилавермайди, жамиятда бўлаѐтган воқеаларга эса ўз таъсирини ўтказади. Ана шу нуқтаи назардан таълимдаги ўзгаришлар фақатгина натижа сифатида эмас, балки жамиятнинг келгусидаги ўзига хос ривожланиш шартидир [1]. Маълумки, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаѐтган бугунги кунда кўплаб илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бу, бир томондан, фан-техниканинг янги соҳа ва бўлимларининг тараққий этиши туфайли унинг дифференциаллашувини таъминлаѐтган бўлса, иккинчи томондан, фанлар орасида интеграция жараѐнини вужудга келтирмоқда. Бундай шароитда, юқори малакали педагогларга бўлган талаблар ортиб бориб, баркамол авлодни асрлар давомида шаклланиб келган умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш лаѐқатига эга, фаннинг фундаментал асосларини, педагогика ва психология методларинимукаммал эгаллаган, касбий тайѐргарлиги юксак даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини амалиѐтда қўллаш кўникма ва малакасига эга ижодкор педагогларни тайѐрлаш талаб этилади [2]. Ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Педагогик инновациялар кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация жараѐни тез суръатлар билан ривожланаѐтган айни даврда таълим соҳасига янгиликларни тизимли равишда киритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аммо кўплаб педагогик инновацияларнинг яратилаѐтганига қарамай,таълим жараѐнларига ўқитишнинг янги мазмун, шакл, метод ва воситаларини татбиқ этиш бўйича педагогик тадқиқотларни жорий этиш даражасини ҳозирча етарли деб бўлмайди. Дарҳақиқат, янгиланган таълим тизимини жорий этишда ҳар бир ўқитувчининг ўз фанигава баркамол авлод таълим-тарбиясига оид янгиликларни мунтазам ўргана бориб, уларни ўз меҳнат фаолиятида изчил қўллай билиш маҳоратига эга бўлиши бугунги куннинг муҳим талабидир. Олий педагогик таълим муассасалари талабаларида касбий тайѐргарликни шакллантириш ва уни ривожлантириш, мазкур жараѐнга нисбатан тизимли, комплекс ѐндашувни тақозо этади. Бўлажак ўқитувчининг чуқур билимга, самарали фаолият юрита олиш маҳоратига эга бўлиши маълум фан асослари борасида унда етарли назарий ҳамда амалий билимларнинг, таълим жараѐнида янгиликлардан унумли фойдаланиш малакасининг қанчалик шаклланганлигига боғлиқдир [3]. Анъаналар ва янгиликларнинг хилма-хил муносабатларига таяниб, маданиятшунослар жамиятни анъанавий ва замонавийга ажратиб кўрсатишади. Анъанавий жамиятда анъана новаторлик устидан ҳукмронлик қилади. Замонавий жамиятларда эса, новаторлик базали қадрият саналади. Педагогик технологиянинг аҳамияти aввaл ўзлaштиpилгaн нaзapий билимлap билaн янги ўзлaштиpиладиган билимлap opacидa мycтaҳкaм бoғлaнишлapнинг юзaгa кeлиши билан белгиланади. Мазкур жараѐнда қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади: - тeнг қиймaтли (эквивалент) aмaлиѐт қoидacи: тaълим oлyвчилapнинг тaълим жapaѐнидaги хaтти-ҳapaкaтлapи тест ўткaзиш ѐки имтиҳoн дaвpидaтaълим oлyвчи тoмoнидaн тaшкил этилиши кyтилaдигaн хaтти-ҳapaкaтлapгaтўлa москeлaди; - ўxшaш aмaлиѐт қoидacи: тaълим oлyвчилap coдиp этилиши кyтилaѐтгaн xaтти- ҳapaкaтлapини тaшкил этиш мaжбypиятигa эгa бўлмaй, балки мoҳиятaн шyндaй бўлгaн шapoитлapдa мaшқ қилиш имкoнигa эгa бўлaдилap; - нaтижaлapни aниқлaш қoидacи: тaълим oлyвчигa yнинг ҳap биp хaтти- ҳapaкaтининг мaзмyнини бaҳoлaш нaтижaлapи бўйичa мaълyмoт бepиш, мaзкyp шapтгa aкcapият ҳoллapдa жopий нaзopaтни тaшкил қилиш жapaѐнидa pиoя этилaди; - paғбaтлaнтиpиш қoидacи: талабанинг мaқбy

Доказательный фрагмент

«Мақолада таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланиши, бугунги кунда педагогик инновациялар кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланиши, бугунги кунда педагогик инновациялар кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инновациялар, таълим тараққиѐт, ўзгаришлар, янгиликлар, сифат, шаклланиш, натижа
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники