Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ШАХСНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ДОИР ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАҲЛИЛИ
Давлетмуратов Султанмурат Рустемович
Наука и технология в современном мире · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада шахснинг меҳнат ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Асосий эътибор БМТнинг универсал ва минтақавий ҳужжатларига қаратилган бўлиб, улар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро мажбуриятларни белгилайди. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа универсал ҳужжатларда меҳнат қилиш ҳуқуқининг халқаро ҳуқуқий кафолатларига урғу берилган. Бундан ташқари, БМТнинг Аёлларга нисбатан дискриминацияни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) меҳнат муҳофазаси соҳасида қабул қилган ҳужжатларига эътибор қаратилган. Мақолада ушбу ҳужжатларнинг мазмуни, уларнинг давлатлар қонунчилигига татбиқ этилиши, шунингдек, шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жиноят-ҳуқуқий механизмларнинг мустаҳкамланиши ва такомиллаштирилиши зарурлиги таъкидланади. Халқаро миқёсдаги стандартлар ва қонунчиликни самарали амалга ошириш бўйича давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳам ёритиб берилади. Калит сўзлар: меҳнат ҳуқуқи, халқаро стандантлар, мажбурий меҳнат, қуллик, қулликка ўхшаш одатлар ва институтлар, болалар меҳнати, ёмон меҳнат шароитлари, ирқий камситиш, гендер камситиш, аёллар ҳуқуқлари. Меҳнат ҳуқуқи ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар тизимида асосий ўринни эгалловчи ҳуқуқ тармоқларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, фақат инсоннинг меҳнат фаолиятигина инсонга муносиб ва мустақил ҳаёт кечириш имкониятини тақдим этади. Шунинг учун ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари тизимида муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат ҳуқуқини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, бошқа барча ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ўз маъносини йўқотади, чунки уларни олиш инсоният жамияти мавжудлиги учун моддий ва маънавий шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишга боғлиқ [1, 14-б]. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш даражаси кўп жиҳатдан уларга риоя этилиши ва амалга оширилишига боғлиқ бўлган меҳнат ҳуқуқларининг бундай муҳим аҳамияти уларни халқаро ва миллий миқёсда самарали жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг объектив зарурлигини кўрсатади. Бироқ, уларни жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун, аввало, бундай ҳуқуқлар орасида жиноят-ҳуқуқий кафолатларни талаб қиладиган тоифаларни ажратиб олиш, уларнинг халқаро ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Меҳнат ҳуқуқлари универсал ва минтақавий характердаги бир қатор халқаро ҳужжатларда расмийлаштирилган. Шахсий меҳнат ҳуқуқларини белгиловчи универсал 107 ` характердаги энг муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир. Ўзбекистон Республикаси мазкур Декларацияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 30 сентябрь 366-XII-сон қарори билан қўшилган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида биринчи маротаба глобал миқёсда қуйидаги меҳнат ҳуқуқлари эътироф этилган: 1) меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи; 2) ҳеч қандай камситишсиз тенг иш учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқи; 3) ҳар бир ходимнинг ўзи ва оиласи учун муносиб инсон ҳаётини таъминлайдиган адолатли ва қониқарли иш ҳақи олиш ҳуқуқи; 4) касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқи; 5) дам олиш ва бўш вақтни ўтказиш ҳуқуқи, шу жумладан, иш кунини оқилона чеклаш ва пуллик даврий таътил олиш ҳуқуқи [2]. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида мустаҳкамланган меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги ушбу халқаро стандартлар 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда янада мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 1995 йил 31 августдаги қарорлари билан ушбу халқаро пактларни ратификация қилган. Жумладан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда мажбурий ёки шарт бўлган меҳнатга мажбур қилинмаслик (8-модда) ҳамда меҳнаткашларнинг уюшиш эркинлиги ҳуқуқи (22-модда) кафолатлари белгилаб берилган [3]. Шунингдек, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда эса, меҳнат қилиш ҳуқуқи эркинлиги (6-модда), ҳар бир инсоннинг адолатли ва қулай шарт- шароитга эга бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олиш (7-модда), касаба уюшмалари ташкил этиш (8-модда), вояга етмаган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш (10- модда) каби масалалар ўз аксини топган [4]. Юқоридаги универсал халқаро ҳужжатлардан ташқари, алоҳида тоифадаги шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ёки ушбу йўналишда алоҳида масалаларга қаратилган қатор ҳужжатлар ҳам қабул қилинган. Жумладан, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция [5] (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни Пактга қўшилган), Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция [6] (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 6 май куни мазкур Конвенцияни
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада шахснинг меҳнат ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада шахснинг меҳнат ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- меҳнат ҳуқуқи, халқаро стандантлар, мажбурий меҳнат, қуллик, ирқий камситиш, ёмон меҳнат шароитлари, қулликка ўхшаш одатлар ва институтлар, болалар меҳнати, гендер камситиш, аёллар ҳуқуқлари.
Смежные источники
Международный журнал искусственного интеллектаMamayusupova S.M., Senior Lecturer +12025
The American Journal of Applied sciencesInstruction From An Uzbek Perspective, Kukiboeva Mahliyo Mahmudjanovna +12020
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021