К содержанию
РецензированоRU2026

ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШДА КРИМИНАЛИСТИК ҲИСОБ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ · ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ · Нуридинов Саидолим Саидкамол ўғли

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 16 · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада мамлакатимизда сўнги йилларда одил судловга эришиш жараёнида криминалистик ҳисоблардан фойдаланиш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, мазкур соҳада мавжуд муаммолар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар ўрганиб таҳлил қилингани ҳолда, соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар келтириб ўтилган. Калит сўзлар: жиноятчилик, қийноқ, криминалистик ҳисоб, ашёвий далил, экспертиза хулосаси. Бугунги кунда жиноятларнинг содир этилиш усуллари йилдан-йилга мукаммал кўриниш ҳосил қилаётган бир даврда, суд экспертининг хулосаси иш бўйича асосий далиллардан бири сифатида эътироф этилиши тобора оддий холга айланиб бормоқда. Маълумки хар қандай содир этилган жиноятда жиноятчи шахс томонидан қандайдир кўринишда излар қолади. Бу жиноятчи шахснинг айрим шахсий сифатларига, хусусан жиноятчи шахснинг ушбу турдаги жиноятларни содир этишдаги “тажрибаси”га кўп жиҳатдан боғлиқ. Табиийки айни бир турдаги жиноятни бир неча маротаба содир этган шахс ўзидан имкон қадар из қолдирмасликка, бошқачароқ айтганда “тоза” ишлашга ҳаракат қилади. Бироқ криминалистика фани таълимотидан маълумки, жиноятлар умуман из қолмаслиги деярли имконсиздир. Зеро, жиноят излари нафақат жиноятчи шахсдан қолиши ва (ёки) жиноятчи шахснинг ўзида ҳам қолиши мумкин [1, Б.32]. Ҳодиса содир бўлган жойни сифатли кўздан кечириш, ундан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далилларни олиш, хар бир тергов-тезкор гуруҳи ходимига, хусусан мутахассис сифатида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга жалб қилинган эксперт-криминалистика бўлинмаси ходимидан ҳам юксак билим ва кўникма талаб этади. Зеро, ҳодиса содир бўлган жойдан ашёвий далил олинмаслиги ёки сифатсиз олиниши мазкур содир этилган жиноятни очилмаслигига ёхуд жиноятни очиш учун масъул мансабдор шахслар томонидан қонунга зид бўлган бошқача қарорлар, 41 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference хусусан терговга жалб қилинган шахсларга нисбатан хар хил турдаги қийноқлар содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Сўнги йилларда мамлакатимиз Ички ишлар органларида олиб борилаётган изчил ўзгаришлар натижасида ички ишлар тизими чинакам халқчил тузилмага айланиб бормоқда. Тизимда қонунга зид бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилишига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмагани каби тизимда балки, тажрибасизликдан ва (ёки) бошқа сабаб жиноятларни очиш учун айрим ходимлар томонидан қийноқлар қўлланилаётганлиги маълум бўлади. Фикримизча, жиноятларни очиш жараёнида хар-хил турдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларга, хусусан қийноқларга чек қўйишнинг ягона йўли бу – ашёвий далиллар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда бу соҳага замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш ҳисобланади. Зеро, ҳодиса содир бўлган жойдан ашёвий далиллар сифатли олинса ва мазкур ашёвий далилларга асосан экспертиза жараёнида илмий асосланган хулоса расмийлаштирилса, хар қандай жиноятчи шахс ҳам айбига иқрор бўлишдан ўзга чораси қолмаслигини тушунади. Айни мазкур вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда сўнги йилларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-122-сонли қарори юқоридаги фикримизнинг тўлақонли исботи бўлаолади [2]. Зеро мазкур Қарор билан Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлди ва ҳозир ҳам ушбу жараён давом этмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур қарор асосида Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика фаолиятининг моддий техник базаси тубдан яхшиланиб, соҳага энг замонавий криминалистик техник воситалар кириб келишига эришилди. Ўз навбатида мазкур техникалар ёрдамида ҳодиса содир бўлган жойдан ашёвий далиллар олиш жараёни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Агар буни рақамларда кўрадиган бўлсак қуйидагиларга гувоҳ бўлиш мумкин: 2022 йилда эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан сифатли излар олиш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига кўра 15.1%га ошган [3]. 42 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Ҳодиса содир бўлган жойдан ашёвий далиллар олиш ортар экан табиийки бу экспертиза ўтказиш жараёнига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Гарчи, жиноят-процессуал қонунчилигида эксперт хулосаси бошқа турдаги далилларга нисбатан ҳеч қандай устунликка эга эмаслиги назарда тутилган бўлсада, айрим ҳолларда айнан эксперт хулосасининг ишни мазмунан ҳал қилишдаги аҳамиятини инкор этиб бўлмайди [4, Б.64]. Сўнги йилларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган туб ўзгаришлар натижасида содир этилган жиноятларни очиш ва тергов қилишда шунингдек, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини ҳал қилишда ашёвий далилларнинг аҳамияти ва ўрни йилдан йилга ортиб борм

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада мамлакатимизда сўнги йилларда одил судловга эришиш жараёнида криминалистик ҳисоблардан фойдаланиш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, мазкур соҳада мавжуд муаммолар ҳамда истиқболдаги устувор вазиф…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада мамлакатимизда сўнги йилларда одил судловга эришиш жараёнида криминалистик ҳисоблардан фойдаланиш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, мазкур соҳада мавжуд муаммолар ҳамда истиқболдаги устувор вазиф… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жиноятчилик, қийноқ, криминалистик ҳисоб, ашёвий, ашёвий далил, экспертиза хулосаси.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники