К содержанию
РецензированоRU2026

ПОДКАСТ МЕДИА МАЙДОНИДА ЭНГ ОММАБОП ФОРМАТ СИФАТИДА

Несибели Мамбетирзаева

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада техник тараққиёт сабаб журналистикада пайдо бўлган янги формат ҳақида сўз этилган. Подкаст форматининг ўзига хослиги, абзаллиги, медиа майдонидаги ўрни очиб берилган. Қорақалпоғистон интернет журналистикаси мисолида таҳлил қилинган. Калит сўзлар: жанр, формат, аудио, контент, подкаст, диверсификация. Замон ва техниканинг жадал суръатларда тараққий этиши ахборот оқимини кескин кўпайтирди. Лекин одамларнинг катта маълумотлар билан танишишга вақти ҳам, имкони ҳам йўқ. Бу муаммонинг ечими ўлароқ медиа майдонида кўплаб янги форматлар юзага келмоқда. Масалан, подкастлар. Бу ҳар қандай соҳада, ҳар қандай мавзуда аудиторияга ўзлари қизиққан янгиликлар, керакли маълумотлар, ҳаётий тажрибалар, қимматли маслаҳатлар билан ортиқча вақт сарфламасдан танишишга имкон беради. Хош подкаст нима? Бу – аудио ва видео файлларни интернет орқали тарқатиш ва тинглашга мўлжалланган формат. Apple Podcasts, Spotify, Google Podcasts каби бирқанча платформалар подкастларнинг кенг аудиторияга етиб боришини таъминлайди. Юклаб олиш осон ва ўзимизга қулай вақтда тинглаш мумкинлиги боис подкастлар сўнгги йилларда медиа тармоғида машҳур бўлиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоиз, бу турдаги интервьюлар анъанавий турлардан тубдан фарқ қилади. Энг аввало, подкастларда вақт чегараланмаган бўлиб, интервьюлар соатлаб ўтказилиши мумкин. Бу суҳбатдош ва журналистга мавзуни чуқурроқ муҳокама қилиш имконини беради. Шу билан бирга, подкаст форматида интервью олувчилар кўпинча норасмий ва дўстона услубда суҳбатлашади. Натижада тингловчилар суҳбатдошнинг шахсий томонларини яхшироқ тушунади. Подкастларда товуш эффектлари, мусиқа ва бошқа аудио элементлардан фойдаланиш орқали ҳикояларни янада жонли ва қизиқарли қилиш мумкин. Асосийси, аудио катта маълумотлар учун қулай формат. Масалан, жуда узун матнни тўлақонли ўқиб, ҳазм қилиш учун 162 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference жуда кўп вақт кетади. Қўл ва кўз банд бўлади. Видеода ҳам худди шундай. Аудио эшитиш учун эса махсус вақт ажиратиш шарт эмас. Ишлаётганда ёки кўчада сайр қилаётганда, турли жойларда турли машғулотлар билан шуғулланаётиб аудио подкастларни эшитиш мумкин. Масалан, машина ҳайдовчилари кўпроқ йўлда радио эшитади. Бу иш билан банд бўлган ҳолда янгиликлар билан танишиш, кўнгил кўтариш, дам олиш имконини беради. Бугунги подкаст форматининг аждоди ана шу радиоэшиттиришдир. Ҳатто "подкаст" атамасининг ўзи ҳам иПод ва броадкастинг (радиоэшиттириш) сўзларининг комбинацияси туфайли пайдо бўлган. Подкастларнинг оммалашувининг асосий сабабларидан яна бири цензура ва таҳрирлаш чекловларидан нисбатан озод бўлганлиги. Шу боис журналистлар мавзуни эркин ва батафсил ёритишади. Бу чуқур таҳлил қилиш имконини яратади. Материал формати катта бўлса ҳам аудитория подкастларни узоқ вақт давомида тинглашга ўрганган. Натижада журналистлар мураккаб мавзуларда, ҳақиқий манбаларни аниқлаб, соатлаб суҳбат қилишади. Ва подкаст тили ҳаммага тушунарли, керак бўлса шевадан ҳам фойдаланилади. Икки киши ортиқча расмиятчиликсиз, шунчаки бир пиёла чой устида мириқиб суҳбат қилишади. Формат жиҳатидан подкастлар одатда эпизодлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир эпизод бир мавзу ёки суҳбатни қамраб олади. Улар шахсий ёки профессионал даражада тайёрланган бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам асосий эътибор бериладиган нарса, подкаст маълум бир мавзуга қаратилиши керак. Тингловчи ўзи излаётган ахборотни мавзу бўйича қидиради. Контент яратувчилар ўз услубларини яратишда, уни аудиторияга қандай тақдим этишда эркин бўлишса ҳам, аввало тингловчилар талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб чиқиши керак. Бу бозор қонунияти. Технологик қулайлик журналистдан ташқари хоҳлаган одам ўз мутахассислиги, қизиқишидан келиб чиқиб подкаст яратиш мумкинлигини кўрсатади. Формат ва жанр жиҳатидан эркинлик, камҳаражатлилик суҳбатдошнинг шахсий тажрибаси, ўй-фикрлари ва ҳиссиётларига кўпроқ урғу берилиши подкастларни энг қулай, энг оммабоп форматга айлантирди. Ҳар қандай подкастнинг мақсади эса тингловчилар билан ишончли алоқа ўрнатиш саналади. Сторйтеллинг-бу борада самарали усул. Подкастда ҳикоя қилиш техникасидан фойдаланиш томошабинларни 163 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference кўпроқ ўзига тортади. Бир киши савол берадиган, иккинчиси жавоб берадиган интервьюни тинглашдан кўра, ҳис-ҳаёжонга тўла қаҳрамон ҳикоясини эшитиш қизиқарлироқ бўлади. Асосийси, ҳикоя қилиш техникасини билиш керак. Энг аввало, тингловчининг эътиборини жалб қиладиган оҳонграволи кириш яратилади, кейин ҳиссиётлар билан таъсир кўрсатилади. Тушунарли тилдан, тасвирлаш воситаларидан, овоз эффектларидан самарали фойдаланиш муҳимдир. Подкаст воқеалари тингловчиларнинг кўз ўнггида жонланиши зарур. Лекин биз юқорида таъкидлаганимиздек, подкастларнинг турлари кўп ва улар аудио ва видео форматда учрайди. Подкаст-бу you-tube-га ўхшайди, лекин аудио формат бирламчи ҳисобланади. Видео форматдаги подкастларга келсак, уларнинг ўзига хослиги видеони кўриш эмас, шунчаки эшитиб, ҳамма нарсани тушуниш муҳим ва шунга а

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада техник тараққиёт сабаб журналистикада пайдо бўлган янги формат ҳақида сўз этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада техник тараққиёт сабаб журналистикада пайдо бўлган янги формат ҳақида сўз этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жанр, формат, аудио, контент, подкаст, диверсификация.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники