К содержанию
РецензированоRU2024

ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН ПО СОКРАЩЕНИЮ БЕДНОСТИ

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ · Узаков Шерзод Шерматович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

This article covers the concept of poverty, the poverty line, the causes of poverty, the analysis of the current state of poverty in Uzbekistan, the experience of foreign countries in reducing the level of poverty, scientific proposals and practical recommendations aimed at reducing the level of poverty in Uzbekistan. Key words: poverty, poverty, poverty line, poverty reduction. VIII SON — AVGUST, 2024 4164-1462 5 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Кириш. Камбағаллик тушунчасига ягона таъриф мавжуд эмас. Баъзилар камбағаллик деганда инсоннинг бирламчи эҳтиёжларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим ва соғлиқни-сақлаш) қондиришга имкониятнинг мавжуд эмаслигини тушунса, бошқалар – танлов эркинлигининг етарлича эмаслиги ёки кунига 1,90 доллардан кам миқдорга кун кечиришни, учинчи томон эса – инсоннинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокига путур етказувчи ижтимоий, таълим ва соғлиқни-сақлаш соҳасидаги тўсиқларнинг доимий доирасини тушунишади. Камбағаллик, умуман олганда, нисбий тушунчадир. Баъзилар бошида бошпанаси ва еярга таоми йўқлиги учун камбағал дейилади. Камбағаллик муаммоси дунё олимлари томонидан икки асрдан бери ўрганилиб келмоқда. Тан олинган қарашларга кўра, камбағаллик уч даража билан белгиланади: мутлоқ камбағаллик, нисбий камбағаллик ва субъектив камбағаллик. Камбағаллик жамиятда даромадларнинг кескин табақаланишига ва ижтимоий зиддиятларнинг чуқур илдиз отишига сабаб бўлади. Ушбу муаммонинг долзарблигини мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев алоҳида таъкидлаб ўтган: “2020 йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиш йили бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Аввало, аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишларни бошладик. Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига эришилади” (Мирзиёев, 2020). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ««ЎЗБЕКИСТОН – 2030» СТРАТЕГИЯСИ» ПФ-158-сон Фармони тасдиқланди. Мазкур Стратегия 5 та йўналишдандан иборат. Унинг “Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар” деб номланган 1.3-йўналишининг 27- банди “Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш” деб номланиб, унда “2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартириш; камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш; ижтимоий шериклик асосида 500 минг малакали мутахассис тайёрлаш” (Фармон, 2023) каби 2030 йилгача эришиладиган мақсадлар белгилаб берилган. Юқоридагилардан мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришда кенг иқтисодий ислоҳотлар олиб борилаётгани кўриниб турибди. Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасидан кенг фойдаланиш вазифаси муҳим ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Ўзбекистонда кaмбaғaлликни қиcқapтиpишнинг иқтисодий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев (2020) маърузалари билан бир қаторда мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари муҳим назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади. Амартя Сен (1983) ўзининг “Очлик сиёсий иқтисодиёти” асарида “камбағаллик товарлар миқдори (моддий неъматлар) билан боғлиқ эмаслигини кўрсатади, лекин одамларнинг бу моддий неъматларни олиш учун ижтимоий шартланган имкониятлари билан белгиланади” деб таъкидлаган. Россиялик иқтисодчи олимлар Наталья Евгеньевна Тихонова ва Михаил Константинович Горшковлар (2014) Россияда аҳолининг камбағаллик сабаблари бу и ича тадқиқотлар олиб боришган. Жеффри Сакс (2022) ўзининг “Камбағалликнинг интиҳоси” деб номлаган китобида жамиятнинг камбағаллик чангалидан қутулишига имкон берувчи капиталнинг 6 та турини ажратиб кўрсатган. 417 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Ўзбекистонлик проффессорлар Муҳаммедов, Пардаев, Пардаевлар (2020) камбағалликни турлича тоифаларга ажратишган. Хусусан, Муҳаммедов “Камбағал аҳоли деганда икки тоифани назарда тутиш мумкин, биринчи тоифа камбағал аҳоли – бу ўз ҳаётини тузатишни истамайдиган, истаса-да, бунга ҳаракат қилишга дангасалик қиладиганлар. Иккинчи тоифаси эса маълум сабаблар туфайли шундай ҳолга келиб қолган, ишлашни истайдиган, аммо баъзи сабаблар билан бунга имкон тополмаган инсонлардир” деб таъкидлайди. Пардаев, Пардаевлар (2020) камбағаллик тоифасига кирадиган аҳолини уч гуруҳга бўлиб, уларнинг таркибига қуйидагиларни киритганлар. “Биринчиси ишсизлар, тегишли малакаси бор, аммо ўзларига муносиб иш топа олмаётган аҳоли. Иккинчи тоифага, иш билан банд, аммо олган ойлик маоши оиласини камбағаллик чегарасидан чиқиб кетишига етарли бўлмайдиган шахслар. Учинчиси, ишлаш имконияти йўқ (ногиронлиги бор, меҳнатга қобилиятсиз, боқувчиси йўқ болалар ва қариялар) аҳоли қатлами.” Профессор Хасанов (2020) “Камбағалликка инсонлардаги ялқовлик, дангасалик хусусиятлари ҳам юқори таъсир кўрсатишини кўрсатад

Доказательный фрагмент

«This article covers the concept of poverty, the poverty line, the causes of poverty, the analysis of the current state of poverty in Uzbekistan, the experience of foreign countries in reducing the level of poverty, sc…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article covers the concept of poverty, the poverty line, the causes of poverty, the analysis of the current state of poverty in Uzbekistan, the experience of foreign countries in reducing the level of poverty, sc… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
poverty, poverty, poverty line, poverty reduction, бедность, povertypoverty line, сокращение бедности, бедностьчерта бедности, кам таъминланганлик, камбағаллик, камбағаллик чегараси, камбағалликни қисқартириш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники