К содержанию
РецензированоRU2024

ВОПРОСЫ ФОРМИРОВАНИЯ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА (НА ПРИМЕРЕ ДЖИЗСКОЙ РЕГИОНА)

(ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА) · Мамаюсупов Омонулла Маматқулович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

This article examines the formation of local budgets as an important stage of the financial strategy. At the same time, an analysis of the formation of income and expenses of the local budget of the Jizzakh region for 2024 was carried out. Proposals were made to improve the efficiency of local government bodies in the formation of the local budget. Key words: Local budget, income, expenses, tax revenues, local government bodies. VIII SON — AVGUST, 2024 322-33222 8 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Кириш. Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллий бюджетларнинг эркинлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши, уларнинг сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда амалга оширилган ва режалаштирилаётган харажатлар бўйича молиявий ҳужжатларга асосланган йиллик ва ярим йиллик ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг веб-сайтида тушуниш учун осон усулда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди23. Умуман олганда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари маҳаллий ижро ва вакиллик органларининг бюджетни шакллантиришдаги ваколатларини янада кенгайтирмоқда ҳамда ҳудудларнинг ўзлари учун қўшимча захираларни аниқлашда мустаҳкам асос бўлмоқда. Чунончи, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таъминланади. Маҳаллий бюджетлар ижросининг асосий вазифаси эса маҳаллий бюджетга тасдиқланган солиқлар ва бошқа тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш ҳамда ҳудудларда амалга оширилган чора-тадбирларни тўлиқ молиялаштириш ҳисобланади (Касимова, Шаакрамов, 2012). Адабиётлар шарҳи. Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили маҳаллий бюджетларга оид илмий ёндашувларнинг бир неча жиҳатларини аниқлашга имкон берди. Олимлар маҳаллий бюджетнинг турли хусусиятларини кўриб чиқадилар. Хусусан, Афанасеванинг (2020) фикрича, “маҳаллий бюджетларга чекланган ресурсларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни киритиш мумкин. Ушбу ресурслар муниципалитет ҳудудини ривожлантиришнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар кўриб чиқилаётган субъект ҳудудида яшовчи аҳолининг умумий фаровонлигини оширишнинг ажралмас жиҳатидир”. Шунингдек, маҳаллий бюджетларни пул муносабатлари нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш мумкин. Улар иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилганлиги сабабли энг мураккаб иқтисодий категориялардан биридир. Бундай ёндошувни Афзалетдинова (2020) ўз тадқиқотларида илгари суради ва “маҳаллий бюджетлар иқтисодий муносабатларнинг алоҳида тизими бўлиб, ялпи ҳудудий маҳсулот таннархининг бир қисмини ундириш механизми ҳисобланади” деган фикрни билдиради. Бунда, мазкур ҳудудий маҳсулот пул маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш орқали ҳосил бўлади деб ҳисоблайди. Маҳаллий бюджетлардан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзларига юклатилган вазифаларни амалга оширишга асосланган тизимдир. Бу борада Бондаренко (2020) таъкидлаганидек, “маҳаллий бюджетлар ўз мазмунига кўра ҳудуднинг марказлашган жамғармалари деб аталадиган маблағлар орқали чекланган бюджет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларнинг алоҳида тизимини ифодалайди. Бунда маблағларнинг ўзига хос агрегатори бўлган ҳудуд бюджети биринчи ўринга чиқади”. 23 https://www.imv.uz Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий сайти. 323 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Кейинги пайтларда маҳаллий бюджетлар иқтисодий мазмуни жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Жумладан, айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, “маҳаллий бюджетлар ҳудудда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар учун аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши зарур” (Pilipenko, 2019). Шу билан бирга маҳаллий бюджетлар параметрлари маъмурий-ҳудудий бирликлар даражасида содир бўладиган турли хил ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш механизмларини ўз ичига олади. Бу уларнинг иқтисодий нуқтаи назардан мураккаблигини англатади (Pilipenko, 2019). Юқорида келтириб ўтилганидек, россиялик олимлар маҳаллий бюджетлар мамлакат молия тизимининг ажралмас қисми бўлиб шаклланган ва тўлиқ иқтисодий категория эканлигига катта эътибор беради. Амалиёт кўрсатганидек, маҳаллий бюджетлар мамлакат даражасида турли ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан ҳам маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш бўйича кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган. Уларнинг илмий хул

Доказательный фрагмент

«This article examines the formation of local budgets as an important stage of the financial strategy.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines the formation of local budgets as an important stage of the financial strategy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Local budget, income, expenses, tax revenues, local government bodies, расходы, харажатлар, даромадлар, солиқ тушумлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, налоговые поступления, местные органы государственной власти, местный бюджет, доходы, маҳаллий бюджет
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники