Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ КРЕДИТНЫХ УСЛУГ В ПРОЦЕССЕ ТРАНСФОРМАЦИИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Мирзаев Чори Садибакoсович
Экономическое развитие и анализ · 66 · 500–516 · 2024
Аннотация
This article discusses the advantages and analysis of ways to improve the efficiency of credit services in the process of transformation, as well as improving development prospects. The author's approaches and proposals are also presented to improve the efficiency of credit services, introduce new technologies, optimize business processes, update products and services, improve customer experience, reduce costs and increase profitability in the development of banking activities in changing market conditions, as well as to overcome them. Keywords: commercial banks, joint-stock companies, banking transformation, lending, efficiency, costs, profitability, financing methods. Кириш. Жаҳонда инновацион омиллар ҳисобига барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш борасидаги тажрибалар асосида тижорат банкларида кредитлаш хизматларининг ривожланиш босқичлари, кредитлаш хизматлари самарадорлигини баҳолашга услубий ёндашув, тижорат банкларида замонавий хизматлар кўрсатишнинг хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари, тижорат банкларида кредит хизматлари технологиялари ва уларнинг ривожланиш тенденциялари, тижорат банклари томонидан томонларнинг рақобатдош манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кредитлаш модели, кредит хизматлари кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини оширишнинг концептуал йўналишлари бўйича илмий муаммоларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида «...миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш» (Мирзиёев, 2023) каби устувор вазифалар белгиланган. Бу вазифаларни ҳал этишда тижорат банкларида замонавий хизматлар кўрсатишнинг хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари, тижорат банкларида кредит хизматлари технологиялари ва уларнинг ривожланиш тенденциялари, тижорат банклари томонидан томонларнинг рақобатдош манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кредитлаш модели, кредит хизматлари кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш каби йўналишларда илмий- тадқиқотларни чуқурлаштириш долзарб ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сонли Фармонида (2020) банк соҳасидаги ҳозирги ҳолат таҳлили банк секторида давлатнинг юқори даражадаги аралашуви, давлат иштирокидаги банкларда менежмент ва таваккалчиликларни бошқариш сифатининг етарли эмаслиги, иқтисодиётда молиявий воситачиликнинг паст даражаси каби банк секторини иқтисодий янгиланишлар ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банк хизмати кўрсатишни модернизация қилиш, банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни 330 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш каби вазифалар белгилаб берилган (Мирзиёев, 2020). Шунингдек, банк трансформацияси жараёнида тижорат банкларининг кредитлаш хизматлари бўйича инноватцион технологиялардан фойдаланиш масалалари комплекс тадқиқот сифатида қисман ўз аксини топмоқда. Ҳозирги вақтда тижорат банкларида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Адабиётлар шарҳи. Банк трансформацияси жараёнида тижорат банклари кўп сонли ва хилма - хил молиявий хизматлар кўрсатадиган муассасага айланди. Улар орқали иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш операциялари, корхоналарга тегишли мулкларни бошқариш операциялари ва бошқа бир қатор молиявий операциялар амалга оширилмоқда. Бироқ шунга қарамасдан кредит операциялари тижорат банклари учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган операция сифатида сақланиб қолмоқда. Шу боис, бугунги кунда кўплаб маҳаллий ва иқтисодчи олимлар томонидан кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш юзасидан кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Лаврушин (2017) “кредитлаш назарияси ва амалиёти унинг еттита асосий босқичини белгилаб беради, улар банклар томонидан илмий асосланган ҳолда ташкил этилиши керак” дея таъкидлаб ўтган. Таниқли иқтисодчи олимлардан яна бири – Sharp (2016) ҳам инвестицион фаолиятни фонд бозори орқали кредитлаш механизмига алоҳида эътибор беради. Унинг фикрига кўра, қимматли қоғозларнинг даромадлилиги ва рисклилиги ўртасидаги тўғридан тўғри алоқадорликка асосланган оқилона инвестицион стратегия инвестицион фаолиятни кредитлашнинг асоси ҳисобланади. Молиявий воситачилар (тижорат банклари, жамғарма ва кредит у
Доказательный фрагмент
«This article discusses the advantages and analysis of ways to improve the efficiency of credit services in the process of transformation, as well as improving development prospects.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the advantages and analysis of ways to improve the efficiency of credit services in the process of transformation, as well as improving development prospects. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- commercial banks, joint-stock companies, banking transformation, lending, банковская трансформация, коммерческие банки, самарадорлик, молиялаштириш усуллари, акциядорлик жамиятлари, рентабельность, методы финансирования, кредитлаш, акционерные общества, profitability, рентабеллик, затраты, financing methods, тижорат банклари, банк трансформацияси, эффективность, харажатлар, кредитование, costs, efficiency
Смежные источники
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021