Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ПРОБЛЕМНЫЕ ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ НЕДВИЖИМОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD Бабахонов Жаъфар Мухиддинович
Экономическое развитие и анализ · 10 · 2024
Аннотация
Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган. Калит сўзлар: солиқлар, мол-мулк солиғи, кўчмас мулк, бозор қиймати, солиқ имтиёзлари, солиқ юки. ПРОБЛЕМНЫЕ ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ НЕДВИЖИМОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ PhD Бабахонов Джаъфар Мухиддинович Каршинский инженерно-экономический институт Аннотация. В данной статье рассмотрены теоретические и методологические аспекты системы налога на имущество, ее объект и основа, а также выделены важные аспекты и особенности налога на имущество в развитых странах и в Узбекистане. Также были упомянуты направления повышения собираемости налога на имущество и оптимизации объекта налога на имущество, базы и механизма налога на имущество в Узбекистане. Ключевые слова: налоги, налог на имущество, недвижимость, рыночная стоимость, налоговые льготы, налоговое бремя. PROPERTY TAXATION ISSUES IN UZBEKISTAN PhD Babakhоnov Jafar Mukhiddinovich Karshi Institute of Engineering Economics Annotation. This article examines the theoretical and methodological aspects of the property tax system, its object and base, and highlights the important aspects and specific features of property tax in developed countries and in Uzbekistan. Also, directions for increasing property tax collectability and optimization of the property tax object, base and property tax mechanism in Uzbekitan were mentioned. Key words: taxes, property tax, real estate, market value, tax credits, tax burden. VIII SON — AVGUST, 2024 249-224595 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Кириш. Бугунги кунда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларининг туб мақсади давлат бюджети даромадаларини ошириш мақсадида солиқларни ундирувчанлигини ошириш, солиқ тизимининг янада самарали ишлашини таъминлаш, шу билан бирга солиқ тўловчилар учун улар фаолиятини ривожлантириш имкониятини берувчи оптимал солиқ юки даражасини шакллантириш ҳисобланади. Бундай сиёсатнинг асосий стратегияси шаффоф, адолатли ва иқтисодий рағбатлантирувчи солиқ тизимини яратишга таянади. Иқтисодиётни инвестицион жозибадорлигини ошириш, фаол тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида солиқ тизимини инновацион модернизациялаш ҳамда оптимал солиқ юкини шакллантиршга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мулк солиғининг объекти ва базаси сифатида турлича ёндашувлар ва фикрлар хилма-хиллиги чуқур ўрганишларни ва таҳлилларни амалга ошириш муҳимлигини англатади. Мулк солиғи маҳаллий бюджет учун муҳим даромад манбаи бўлиб, ривожланган мамлакалатларда муҳим улушга эга, шунингдек таълим, инфратузилма ва жамоат хавфсизлиги каби муҳим хизматларни молиялаштиради. Хусусан, корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар маҳаллий бюджет даромадлари таркибидаги улуши АҚШда 9,2 фоиз, Буюк Британияда 8,4 фоиз, Канадада 8,3 фоиз, Японияда 8,0 фоизни ташкил этган. Ривожланган мамлакатларда мулк солиғи тизимлари оптималлаштириш бўйича баҳолаш усуллари, солиқ юкларининг оптималлаштириш ва аҳолининг ишончини ошириш бўйича илмий тадқикотлар доимий тарзда амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мол-мулк солиғи доирасида қабул қилинган ҳуқуқий ўзгаришлар ва амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари ўзининг ижобий натижалари бир қаторда ўрганилиш заруриятини келтириб чиқараётган бир қанча йўналишларни ҳам юзага чиқармоқда. Мамлакатимизда солиқ ислоҳотларининг бош устувор йўналишлари тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни, инвестицияларни солиқлар орқали рағбатлантириш, айрим тармоқларни ривожлантириш ёки ижтимоий тенгсизликларни камайтириш каби масалалардан иборатлиги муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос иқтисодий ва ижтимоий шароитлари мавжуд, шунинг учун мол-мулк солиғи тизими ва солиқ механизмини такомиллаштиришда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва мақсадларига мос самарадорлик ва тенгликни ошириш стратегиялари ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Мулк солиғи тушунчаси, келиб чиқиши, унинг механизми классик иқтисодчилар томонидан турлича фикрлар мавжуд. Мулкий объектлар, уларнинг таснифланиши, кўчмас мулк сифатида мулкларнинг солиққа тортиш, солиқ базасини такомиллаштириш масалалари бўйича хорижий ва маҳаллий олимларимиз кўпгина тадқиқотлар олиб боришган. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, америкалик иқтисодчи Рой Бал (2007) фикрича, “Маҳаллий бюджетнинг мустаҳкамланиши давлат секторининг умумий самарадорлигини ошириш ва мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий фаровонлигини оширишга олиб келиши мумкин. Маҳаллий ҳокимият одатда аҳоли эҳтиёжлари ва афзалликлари учун кўпроқ ҳисобдор ва масъулиятли бўлади”. Хитойлик Зью (2024) тадқиқотларида, “Хитойда кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг умумдавлат тармоғи, шунингдек, кўчмас мулк
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлар…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- taxes, property tax, real estate, market value, tax credits, tax burden, рыночная стоимость, налоги, солиқлар, мол-мулк солиғи, налог на имущество, бозор қиймати, солиқ имтиёзлари, налоговое бремя, кўчмас мулк, солиқ юки, налоговые льготы, недвижимость
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025