Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА МИЛЛИЙ ТАРИХИЙ ТАФАККУР.
Пулатова М.Н. · Профессор., ЎзДЖТСУ. · Казоқов Р.Т. · Катта ўқитувчи., ЎзДЖТСУ. · Султанова Н.К. · Ўқитувчи., ЎзДЖТСУ.
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
Providing information about the role of school education in the process of formation of the national idea and civil society. Basic concepts: ideological institution, internal influence, external influence, the principle of "inculcating an idea without saying an idea", ideological literature, modern pedagogical technologies (ZPT), information communication technologies (ICT), means of ideological influence. there have been attempts all along. ИДЕОЛОГИЧЕСКИЕ УГРОЗЫ И НАЦИОНАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКОЕ МЫШЛЕНИЕ. Аннотация. Предоставление информации о роли школьного образования в процессе формирования национальной идеи и гражданского общества. Основные понятия: идеологический институт, внутреннее влияние, внешнее воздействие, принцип «внушение идеи без высказывания идеи», идеологическая литература, современные педагогические технологии (ЗПТ), информационно- коммуникационные технологии (ИКТ), средства идеологического воздействия. попытки все время. Тарихга назар ташласак, бу жараён жамият ривожлана бориши билан бирга чуқурлашиб борганини, янги техник ва технологик тизимларнинг юзага келиши натижасида ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларининг такомиллашуви содир бўлганини кўрамиз. Хусусан, ҳозирги даврда мафкуравий таъсир ўтказиш ўзининг бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туришини кўриш мумкин. Энг аввало, мафкуравий таъсир ўтказиш жараёни тезкор ва катта шиддат билан кечаётганини қайд этиш зарур. Дунёнинг турли мамлакатларида телеэкран қаршисида ўтирган кишилар 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда содир этилган террорчилик хуружини осмонўпар эгизак бинолар яқинида турган одамлар билан бир вақтда кузатиш имконига эга бўлгани ҳам бунинг ёрқин мисоли бўла олади. 1 30 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Юқоридаги каби тезкорлик муайян мафкуравий қадриятларни яшин тезлигида оммалаштириш, тарқата олиш имкониятини яратган, Ер юзининг турли бурчакларида дунёга келаётган ғояларни миллионлар дунёқарашининг узвий қисмига айлантираётган матбуот, радио, телевидение, интернет каби ҳодисаларнинг тараққиёти туфайли содир бўлмоқда. Шу билан бирга, мафкуравий таъсир жараёни олдингидан ҳам кенг қамров касб этиб бормоқда. Бу мафкуравий таъсирга ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари, аҳолининг турли қатламлари тортилганида яққол кўринади. Бу жараён шунчалик кучлики, бугунги кунда жамият ҳаётининг бирор бир соҳасини мафкуравий таъсирдан ташқарида тасаввур қилиш қийин. Мафкуравий таъсирни амалга оширишда алоҳида олинган ташкилотлар ролининг кескин даражада ошиши ҳам кузатилмоқда. Буни катта иқтисодий ресурсларга эга бўлган турли диний экстремистик ҳаракатларнинг бутун бир минтақаларда ўз таъсир доираларини кучайтириш йўлидаги уринишлари мисолида ҳам кўриш мумкин.Мафкуравий таъсир аниқ белгиланган мақсадларга эришиш йўлида ҳар томонлама ва пухта ишланган режа асосида амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Бу жараёнда хилма-хил институтларнинг изчил тарздаги иштироки ҳам таъминланмоқда. Мафкуравий таъсир ўтказишнинг юқоридаги каби хусусиятлари ўзида ботиний тарзда мужассам этган яхлит сифатий ҳолат ҳам мавжудлигини қайд этиш лозим. “Бу масаланинг кишини доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, — деб ёзади Ислом Каримов,- агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин”.Мафкуравий жараёнлар ривожи муайян жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, миллий ўз-ўзини англашни ва этномаданий қадриятларни заифлаштириш ва барбод қилишга йўналтирилган ғоявий-назарий қарашлар ва унга асосланган амалиёт сифатида чиқадиган мафкуравий таҳдидларга ҳам ўзига хослик бағишламоқда. Замонавий воқелик мафкуравий таҳдидларни амалга оширишда турли усуллар, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолардан, шунингдек, замонавий техника (диск, телефон ва бошқалар), телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилинаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда. Шунингдек демократия байроғи остида фуқароларни қонуний ҳокимият органлари фаолиятини издан чиқариш, зўравонлик ҳатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундашдек интилишлар ҳам мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим. Бундай таҳдидлар «эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида ҳам амалга оширилмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек, айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ана шундай ғаразли сиёсат дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқишига, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келишига замин яратмоқда.
Доказательный фрагмент
«Providing information about the role of school education in the process of formation of the national idea and civil society.»
Образец извлечения
Демо-превьюProviding information about the role of school education in the process of formation of the national idea and civil society. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “ғоя демасдан ғояни – сингдириш” тамойили, замонавий педагогик технологиялар (ЗПТ), ички таъсир, мафкуралашган адабиётлар, ташқи таъсир, жамиятни мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вақт бўлган., ахборот комуникацион технологиялари (АКТ), халқ, мафкуравий таъсир воситалариМуайян гуруҳ, мафкуравий муассаса
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026