К содержанию
РецензированоRU2024

СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ПРИРОДА ПРЯМЫХ НАЛОГОВ И ИХ РОЛЬ В НАЛОГОВОЙ СИСТЕМЕ

СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ РОЛИ · PhD Хўжакулов Рамшид Юнусович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

This article deals with ensuring the effectiveness of the tax-budget system in the new development strategy of our republic. Formulas for calculating the tax potential are given, as well as proposals for improving the tax policy, improving the development of existing innovative methods and methodological approaches in determining the needs of spending in the budget and the main aspects of equalization programs, and using a wide range of economic-mathematical modeling and forecasting methods. Key words: tax, budget policy, budget, tax administration, local budget, tax potential, regulatory analysis, positive analysis, tax burden, representative tax rate, average rate tax report, tax revenues, tax benefits, tax rate. Кириш. Давлат бюджети тузумидан ва тараққиёт даражасидан қатъий назар, давлат функцияларини бажариш учун бюджет даромадларининг лозим даражада шакллантириш ҳар бир давлат учун зарур ҳисобланади. Бу вазифа солиқ сиёсатини тўғри юритишда ҳамда бюджет дефицитини қоплаш усулларини танлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугунги тараққиётнинг ҳозирги босқичида республикамизда маҳаллий бюджетларнинг ролини ошириш, ташаббусли бюджетни жорий этиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш учун уларнинг даромад манбаларини тўғри прогноз қилиш орқали уларнинг даромадларини кучайтириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Адабиётлар шарҳи. Иқтисодий нуқтаи назардан, солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ўсиши учун қўшимча захираларни топиш ва жалб қилиш нафақат маҳаллий бюджетларни тўлдириш, балки замонавий ҳуқуқий маконни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар, турли ижтимоий йўналтирилган шаҳар дастурлари ва уларни амалга ошириш масаласидир. Россиялик иқтисодчилардан Власова (2015)нинг фикрига кўра “Маҳаллий бюджетларнинг даромадли салоҳияти давлат-хусусий шерикликни янада фаолроқ амалга оширишни, солиқ имтиёзларини жорий этиш ва бюрократик жараёнларни тезлаштириш ва соддалаштириш орқали бизнес юритишни иложи борича осонлаштиришни, ноишлаб чиқариш харажатлари улушини камайтиришни ва ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтиришни талаб қилади. Натижада минтақадаги бюджет сиёсати самарадорлигининг ошишига олиб келади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад салоҳиятини ошириш бўйича комплекс қарор узоқ муддатли истиқболда бутун минтақа иқтисодиёти учун кучли ижобий таъсир кўрсатади”. Яна бир Россиялик иқтисодчи, профессор Сухарев (2020) барча даражадаги бюджет даромадлари манбаларини тубдан ўзгартириш, бюджет механизмини рағбатлантиришга йўналтирилган харажатларни самарали фаолият натижаларни жорий этиш тизимини илгари суради. Жумладан, Брызгaлин (2002) ўз тадқиқотларида солиқ тушумлари билан солиқ юки ўртасидаги боғлиқларни тадқиқ қилиб унинг солиқ тушумлари прогнозига таъсирини баҳолаган бўлса,Пaнскoв вa Кынязeвлар (2003) бюджетни прогноз қилишда солиқ тушумларини прогнозлаштиришнинг аҳамиятини кўрсатиб берган. Худойқулов (2019) ўз тадқиқотларида эконометрик усуллар орқали давлат бюджети жами даромадларининг 2018-2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аниқланган, PhD У.Пардаев давлат бюджети даромадларини прогнозлаш масалаларини 432 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz тадқиқ этган, и.ф.д. Урмонов (2019) 2018-2020 йилларга мўлжалланган ягона солиқ тўловининг солиқ тушумлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаган. Бизнинг фикримизча бюджети даромадларидаги улушини ортиб бориши, солиқ тўловчилар сонининг ўсиши, солиқ имтиёзлари, солиқ қарзлари ва ортиқча (олдиндан) тўловлар динамикасидаги ўзгаришларига олиб келади. Бундан ташқари давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш рақобатбардошликка таъсир қилиш омилларидан бири бўлсада, солиқ тизими корхоналарнинг рақобатбардошлигига турли хил йўллар билан таъсир қилади. Солиқ солиш инвестиция ва инновацион жараёнларга таъсир қилиш орқали корхоналарнинг рақобатбардошлигига билвосита таъсир қилади. Тадқиқот методологияси. Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия тизимининг долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий-назарий қарашлари қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Тўғри (бевосита) солиқлар солиқ тизимига кирувчи муҳим солиқ турларидан бири ҳисобланади. Агар, солиқларнинг ўзининг ижтимоий ва иқтисодий илдизига қарайдиган бўлсак, улар давлатнинг муҳим молиявий инструменти сифатида юзага келган. Яъни, давлат бундай молиявий инструментсиз ўзининг фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотади. Сабаби давлат тизимига кирувчи, жамиятга хизмат қилувчи ва иқтисодий ҳамда социал-ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи усқуртма тизимлар (давлат органлари) ҳам жамиятнинг бир маромда мавжуд бўлиши ва унинг ривожланиб бориши учун муҳим саналадики, уларнинг фаолиятини молиялаштириш эса, иқтисодий соҳа вакиллари зиммасига тушади. Бу эса, солиқ каби молиявий инструментларни қўллаш орқали таъминланади. Шу жиҳатдан олганда, солиқлар иқтисодий соҳадаги яратилг

Доказательный фрагмент

«This article deals with ensuring the effectiveness of the tax-budget system in the new development strategy of our republic.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article deals with ensuring the effectiveness of the tax-budget system in the new development strategy of our republic. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tax, budget policy, budget, tax administration, local budget, tax potential, налоговое администрирование, солиқ салоҳияти, местный бюджет, positive analysis, солиқ, бюджет сиёсати, бюджетная политика, tax burden, солиқ маъмурчилиги, норматив таҳлил, налог, налоговый потенциал, маҳаллий бюджет, regulatory analysis
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники