К содержанию
РецензированоRU2024

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АУДИТА ФИНАНСОВЫХ РЕЗУЛЬТАТОВ

Холмуродов Отабек Нормаматовичнинг

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

The article describes the issues of improving the audit of financial results of business entities. The procedure for conducting an audit of financial results based on the information obtained from the practice is described. Key words: income, cost, profit, financial result, audit. Кириш. Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини ишончли ахборот билан таъминлаш аудиторлик хизматлари сифатини умумтан олинган халқаро стандартлар асосида амалга оширишни талаб этади, бу эса ўз навбатида молиявий ахборотнинг муҳимлиги ниоширади ва маълумот рискини камайтиради. Шу ва юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг 9-моддаси шакллантирилиб АХС билан боғлиқ норма киритилди (2021). Бу АХСни Ўзбекистонда қонунчилик талаби асосида (required by law) тан олиш ҳисобланади. VI SON — IYUN, 2024 482-448828 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun www.e-itt.uz Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2022 йил 11-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 171-сон қарори билан аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби белгиланди. Ушбу қарорга асосан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” (2022) тасдиқланди. Низомда аудитнинг халқаро стандартларига қуйидагилар кириши қайд этилди: аудитнинг халқаро стандартлари; сифат назоратининг халқаро стандартлари; таҳлилий текширишларнинг халқаро стандартлари; ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари; турдош хизматларнинг халқаро стандартлари (2022). Адабиётлар шарҳи. Иқтисодий адабиётларда аудит, молиявий натижалар аудити турлича талқин қилинганлигини келтириб ўтамиз. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунида “аудиторлик фаолияти – аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти” деб эътироф этилган. Ушбу қонунда аудиторлик текширувига қуйидагича таъриф берилган: “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ молиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади (Қонун, 2021). Якимованинг қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: “ҳозирги шароитда аудитда парадигматик ўзгаришлар рўй бериб, унинг шакли анъанавийдан интеллектуал аудитга айланмоқда, унинг методологияси ҳам технологияларга асосланмоқда” (Якимова, 2020 ). Кудриннинг фикрича, Россияда 3 йил ичида рақамли аудитга ўтиш мумкин экан.Унинг ёзишича, биринчи навбатда молиявий аудитни рақамлаштиришдир, рақамли аудит моделини яратилади (Кудрин, 2020). Панковнинг (2019) ёзишича, ҳисоботлардаги ахборотларга нисбатан ўтказилаётган анъанавий аудит ҳозирги талабларга жавоб бермай қолди. Келажакдаги аудитнинг методологияси рискка йўналтирилган концепцияга асосланади деган хулосага келган. Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида, нафақат аудитнинг назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик жараёнида ҳам катта ўзгаришлар бўлади (Панков, 2019). Козлова (2021) аудитни рақамлаштиришни қуйидагича тассавур қилади: “Аудитни рақамлаштириш – бу корхоналарда аудитни тўлиқ масофадан ўтказишдир”. Мелиев ва Дагаровларни такидлашича масофавий тарзда аудиторлик хизматларини ташкил этиш ва ўтказишда қўйилган мақсадга эришиш учун нафақат IT технологиялар воситаларидан фойдаланиш, балки аудитнинг илғор автоматлашган дастурлари, молиявий таҳлил дастурлари, электрон рақамли имзо хизматини жорий этиш ва кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари сифатини тасдиқловчи аудиторни тайинлаш орқали эришиш мумкин (Мелиев ва бошқалар, 2020). Варламова ва Алексеевалар эса рақамли аудитга таъриф беришган: “Рақамли аудит – бу маҳсулотни яратишнинг ҳар бир босқичида аудиторлик текшируви учун зарур шарт-шароитларни яратиш” (Варламова ва бошқалар, 2020). 483 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun www.e-itt.uz Подольскийнинг (2011) таъкидлашича, «молиявий аудит (молиявий ҳисобот аудити) молиявий маълумотларнинг ишончлилигига баҳо беради. Молиявий аудит биринчи навбатда мустақил аудиторлар томонидан амалга оширилади, уларнинг иши молиявий ҳисобот бўйича хулоса беришдир». Қўзиев ва бошқалар (2019) «Молиявий ҳисоботаудити –бундай текширув молиявий ва бухгалтерия ходимлари томонидан ўтказилиб, асосан корхонанинг тўлов қобилияти, молиявий натижалар, сотиш жараёнларининг ҳисоботла-рида қанчалик даражада акс эттирилганлиги текширилади». Шеремет ҳозирги замон иқтисодиётида аудитни ривожлантиришда қатор муаммолар борлигини кўрсатиб ўтган. Биринчи муаммо аудитнинг моҳияти билан боғлиқ. Аудит молиявий ҳисоботларни ишончлилигини констатация қилиш билан чекланмасдан, у бизнесни самарадорлигига ба

Доказательный фрагмент

«The article describes the issues of improving the audit of financial results of business entities.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article describes the issues of improving the audit of financial results of business entities. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
income, cost, profit, financial result, audit, АХС, аудит, себестоимость, харажат, прибыль, фойда, финансовый результат, молиявий натижа, даромад, доход
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники