К содержанию
РецензированоRU2024

ОТЛИЧИТЕЛЬНЫЕ ОСОБЕННОСТИ УЧЁТА ОБЪЕКТИВНЫХ ФАКТОРОВ, ПРИВОДЯЩИХ С ПРАВОВОЙ ТОЧКИ ЗРЕНИИ К УМЕНЬШЕНИЮ ПРИБЫЛИ ПРЕДПРИЯТИЯ

PhD Худайкулов Амир Меликулович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

In this article, the features of accounting for objective factors leading to a legal decrease in profits of enterprises in Uzbekistan are analyzed analytically in accounting entries, using the example of issuing an advance report and bringing the excess part of excess daily food expenses to an increase in costs and a decrease in profits of enterprises. Key words: business trip, advance report, taxation, income tax, personal income tax, social tax, accounting translation, daily food expenses, cost of production (work, services), expenses. IV SON - APREL, 2024 592-598 592 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz Кириш. Бугунги кунда Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг миллий ва халқаро стандартларига ўтишнинг ўзига хос жиҳатларини алоҳида талқин этиш ҳамда молиявий ҳисоботларда корхона молиявий хўжалик фаолиятини шаффоф акс эттириш борасида талайгина ижобий ва объектив ўзгаришлар олиб борилмоқда. Бунда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, муаммоларни таҳлилий ёритиб бериш, солиққа тортиладиган базани тўғри аниқлаш ва фойда солиғини тўлашда чегирилмайдиган харажатларни тўғри ҳисобга олишни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Адабиётлар шарҳи. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида қатор илмий адабиётлар ва изланишларнинг натижалари билан танишиб чиқдик. Жумладан Бланкнинг (2015) фикрича фойда бу – киритилган капиталга бўлган соф даромаднинг пулдаги ифодаси бўлиб, фойда тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширишида босиб ўтган риск учун мукофотни, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида жами даромад ва жами харажат ўртасидаги фарқни ифодалайди. Клишевичнинг (2016) фикрича фойда бу – қўшимча меҳнат асосида яратилган соф даромаднинг сотилган қисмини ифодаловчи корхонанинг ижобий кўринишдаги якуний молиявий натижасидир. Моляковнинг (2009) фикрича фойда бу қўшимча маҳсулот қийматининг пулда ифодаланган қисмидир. Савицкаянинг (2013) фикрича, фойда бу – маҳсулотни сотиш жараёнида хўжалик субъектлари томонидан тўғридан-тўғри олинадиган соф даромаднинг бир қисмидир. Селезнёвнинг (2014) фикрича, фойда бу – хўжалик фаолияти жараёнида жами даромад ва жами харажатлар ўртасидаги фарқни кўрсатувчи тадбиркор киритган капиталнинг соф даромади кўринишидир. Бирoқ юқорида келтириб ўтилган илмий изланишларда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва молиявий ҳисоботларда уларни акс эттиришнинг нaзaрий-метoдoлoгик жиҳaтлaри билaн бoғлиқ мyaммoлaр мyстaқил илмий-тaдқиқoт oбъекти сифaтидa ўргaнилмaгaн. Юқорида келтирилган омиллар мaзкyр мaвзyни кенгроқ ўрганишга қаратилган объектив зaрyратни келтириб чиқарди. Тадқиқот методологияси. Мазкур мақолада таҳлил ва синтез, маҳсулот (иш, хизмат) таннархини аниқлаш, ҳақиқий таннарх, ҳисоб таннархи, харажатлар таркибини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби счётлари ва иккиёқлама ёзув, баланс ва ҳисобот методларидан фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424- сонли қарорига (Қарор, 2022) мувофиқ ходимларнинг хизмат сафари муддатлари корхона раҳбарияти томонидан белгиланади, аммо бунда эътибор бериш лозим бўлган жиҳат шундаки ҳар бир хизмат сафари муддати даври йўлдаги кунларни ҳисобга олмаганда, ҳар бир ҳолатда 30 кундан ошмаслиги керак. Мазкур ҳолат тафтиш ва текшириш ўтказиш фаолиятига ҳам тадбиқ этилади. Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, йиғиш, созлаш, қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган ишчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари давомийлиги 12 ойдан ошмаслиги керак. Хизмат сафари муддатини узайтиришга истисно ҳолатлардагина раҳбариятнинг ёзма руҳсати билан йўл қўйилади. 593 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz Раҳбариятнинг буйруғи билан ходим дам олиш кунида хизмат вазифаларини бажариш учун хизмат сафарига кетган ҳолларда, хизмат сафаридан қайтгач, белгиланган тартибда яна бир дам олиш куни берилади. Бюджет ташкилотлари ходимлари учун йўл харажатлари бўйича ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, йўл харажатлари ҳар бир босиб ўтилган километр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида тўлаб берилади. Мисол учун Термиз- Тошкент йўналиши бўйича йўл узунлиги 750 километрни ташкил этса, 2024 йил март ойи учун базавий ҳисоблаш миқдори суммаси, яъни 340000 сўмни 0,1 фоизини ҳисоблаймиз ва чиққан суммани йўл узунлиги бўйича километрга кўпайтирамиз: (340 000*0,1%)*750 = 255 000 сўм. Шунингдек, агар бошқа турдаги ташкилот ходимида йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бошқа турдаги ташкилот ходимлари учун ҳам юқоридаги меъёрдан кам бўлмаган тартибда йўл харажатлари тўлаб берилади. Кунлик овқат пули харажатлари корхонанинг ходим билан тузилган жамоа ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган ҳажмларда тўлаб берилади. Аммо мазкур харажатлар қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги лозим (базавий ҳисмоблаш миқдорига нисбатан фоизларда), жами 35 фоизгача: Ходимнинг хизма

Доказательный фрагмент

«In this article, the features of accounting for objective factors leading to a legal decrease in profits of enterprises in Uzbekistan are analyzed analytically in accounting entries, using the example of issuing an ad…»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, the features of accounting for objective factors leading to a legal decrease in profits of enterprises in Uzbekistan are analyzed analytically in accounting entries, using the example of issuing an ad… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
business trip, advance report, taxation, income tax, personal income tax, social, daily food expenses, фойда солиғи, солиққа тортиш, хизмат сафари, ежедневные суточные расходы на питание, услуг), бўнак ҳисоботи, бухгалтерия ўтказмаси, services), расходы, налог на прибыль, social tax, хизмат) таннархи, accounting translation, ижтимоий солиқ, налог на прибыль физических лиц, командировка, социальный налог, маҳсулот (иш, себестоимость продукции (работ, жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи, харажатлар, налогообложение, cost of production (work, суткалик овқатланиш харажатлари, бухгалтерский перевод, expenses, авансовый отчет
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники