Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН
PhD Жумаев Шухрат
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
In this article, the state of problems in the payment of taxes by taxpayers in the Republic of Uzbekistan is analyzed, and based on these analyzes, suggestions and recommendations have been developed to further improve the service system for taxpayers, to eliminate problems in the implementation of tax obligations by taxpayers. Key words: tax, budget, tax administration, service to taxpayers, foreign experience, single tax account. 368 IV SON - APREL, 2024 368-374 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz Кириш. Бугунги кундаги Республикамизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўловларини тўлашни осон, содда тўлашга шароит яратиш билан бир қаторда солиқ идораларининг ишини ҳам осонлаштиришдан иборат. Солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан солиқ тизимининг сервисга йўналтириш, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий, содда ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу борада бир қанча муаммоли ҳолатлар ҳам мавжудки ушбу муаммоли ҳолатларни ечимини топиш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайроқ солиқ тўлаш жараёнини амалга оширишдан иборатдир. Адабиётлар шарҳи. Республикамизда солиқ амалиётида “солиқ маъмурчилиги” тушунчаси адабиётларда аниқ таърифи берилмаган. Солиқ маъмуриятчилигига оид илғор жаҳон амалиёти бир қанча хорижлик олимлар томонидан амалга оширилган. Жумладан, Жусванто ва Симмснинг (2017) фикрича “Солиқ маъмурияти ва солиқ амалиётларини рақамлаштириш солиқ тизимини янада ислоҳ қилиш учун замин яратиши керак. Солиқ сиёсати рақамли бизнесга иқтисодий ўсишга мослашган ҳолда адолатли ва барқарор солиқ солинишини таъминлаши керак”. Солиқ маъмурчилигини амалга оширишда тадқиқотлар олиб борган рус олимлар Перонко ва Красницкий (2000) фикрича солиқ маъмуриятчилиги солиқ муносабатларини давлат томонидан бошқариш тизимидир. Улар томонидан солиқ муносабатлари солиқ маъмуриятчилигининг предмети ҳисобланиши кўрсатилган. Мишенина ва Максимовалар (2012) фикрича солиқ маъмуриятчилиги деганда солиққа тортишда давлат бошқарувидаги жараёнлар тўплами деб тушунилади. Шурдумова и Канкуловлар (2013) фикрига кўра солиқ маъмурчилиги давлатнинг солиқ сиёсатини юритиш бўйича ташкилий тизим ҳисобланади. Погорлецкий ва Кешнерларни (2020) ёзишича: “Солиқ маъмуриятчилигига рақамлаштириш ва ахборот технологияларни киритиш солиқ органларида иш ҳажмини камайтиради ва унингдек солиқлар бўйича қарзларни камайтиришга олиб келиши шарт”. Ўзбекистонлик олимлардан Худойқуловнинг (2019) илмий тадқиқот ишларида давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш масаласини ўрганиб, 2018-2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аниқланган. Тадқиқот методологияси. Мақолада мантиқий усул, таҳлил ва синтез, норматив ёндашув, тизимли ва қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Президентимизнинг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори билан “Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили орқали ушбу атама кириб келди. Ушбу Қарор орқали солиқ органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги белгилаш, хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантирилди. Солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўловларини осон, тез тўлашга шароит яратиш бугунги кунда солиқ идораларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиб келинмоқда. Солиқ тўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан солиқ тизимининг сервисга йўналтириш, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий, содда ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу борада бир қанча муаммоли ҳолатлар ҳам 369 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz мавжудки ушбу муаммоли ҳолатларни ечимини топиш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайроқ солиқ тўлаш жараёнини амалга оширишдан иборатдир. Сўнги йилларда солиқ турлари камайган бўлсада, бугунги кунда мавжуд солиқ тўловларини тўлаш учун 66 976 та ғазначилик ҳисобварақлари очилган. Бу эса ўз навбатида солиқ тўловчиларга ноқулайлик келтириб чиқармоқда. 1-жадвал Солиқлар ва жамғармалар бўйича мавжуд ғазначилик ҳисоб варақлари сони тўғрисида маълумот117 т/р Ҳисобварақ турлари Сони Жами 66 976 шундан: I. Солиқ ҳисобварақлари жами 39 104 1 Қўшилган қиймат солиғи 2 704 2 Фойда солиғи 2 288 3 Акциз солиғи 6 864 4 Ер солиғи 2 704 5 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 832 6 Мол-мулк солиғи 624 7 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1 664 8 Айланмадан олинадиган солиқ 4 160 9 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 248 10 Бошқалар 16 016 II. Жамғарма ва бошқа ҳисобварақлар жами 27 872 1 Пенсия жамғармаси 5 824 2 Мактаб жамғармаси 2 080 3 Давлат божи 18 928 4 СОРЖ (ФРНО) 1 040 2022 йил давомида 27 571 та тадбирлик субъектлари томонидан 77 656 та ҳолатда 209 млрд сўм солиқлар нотўғри тўланган. (бунда, бошқа солиқ турига, тўлаш, ёки тўлашда бошқа ҳудудни танлаш ҳисобидан нотўғри тўланмоқда) Бугунги кунда 4755 та солиқ тўловчиларнинг 3,8 трлн.сўм солиқ қарзи бўлса,
Доказательный фрагмент
«In this article, the state of problems in the payment of taxes by taxpayers in the Republic of Uzbekistan is analyzed, and based on these analyzes, suggestions and recommendations have been developed to further improv…»
Образец извлечения
Демо-превьюIn this article, the state of problems in the payment of taxes by taxpayers in the Republic of Uzbekistan is analyzed, and based on these analyzes, suggestions and recommendations have been developed to further improv… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tax, budget, tax administration, service to taxpayers, foreign experience, single, зарубежный опыт, солиқ маъмурчилиги, обслуживание налогоплательщиков, налоговое администрирование, бюджет, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, single tax account., ягона солиқ ҳисоб рақами, налог, хориж тажрибаси, солиқ, единый налоговой счет
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011