Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҚИМОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАР
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ҚИЛИШ МАСАЛАЛАР (in-academy.uz/index.php/yo) · Беристенов Самат Оразбаевич (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 2007
Аннотация
Ушбу илмий мақолада қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни назорат қилиш масалалари кўриб чиқилади. Илмий-амалий ва қонунчилик нуқтаи назаридан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарши курашиш сиёсатини қайта кўриш ва унинг ўрнига давлат томонидан назорат қилиш сиёсатини жорий этиш масалалари таҳлил қилинади. Ушбу муаммо бўйича мавжуд тадқиқотларни танқидий баҳолаш асосида қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан назорат қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар қўллашга доир турли тавсиялар ишлаб чиқилади. Калит сўзлар: қимор ўйинлари, давлат сиёсати, назорат, казино ташкил этиш, ўйинчилар. Бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мураккаб сиёсий ва ижтимоий- иқтисодий жараёнлар табиий равишда анъанавий тусдаги ва янги жиноий таҳдидларни, шу жумладан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш кўринишидаги кўплаб жиноий қилмишларни янада кучайтирмоқда. Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ноқонуний фаолият қимор ўйинларига патологик қарамликнинг пайдо бўлиши ва шаклланишига ёрдам беради, шунинг учун мамлакатимиз фуқароларининг ижтимоий ахлоқига муайян ҳавф туғдиради. Фуқароларнинг аҳлоқи, маънавияти, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жумладан, Президент қарорида «Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий урф-одатларимиз ва аҳолининг менталитетига ёт бўлган қимор ўйинларини ноқонуний равишда ташкил этиш ҳолатларининг учраши давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўсмирлар ва ёшларни жалб этувчи яширин қиморхоналарни ташкил этиш фактлари аниқланмоқда»[1] деб қайд этилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари); 92 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш тақиқланган[2]. Қонун ҳужжатларида имор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш тақиқланганига қарамай, ноқонуний қимор ўйинлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бу эса бундай фаолиятдан олинган жиноий капиталнинг кейинчалик қонунийлаштирилиши билан назоратсиз даромадлар олинишига ва умуман олганда, янада оғир жиноятларга олиб келади. Юқоридаги ҳужжатлар асосида ҳамда кўнгилочар соҳадаги ушбу салбий тенденцияларни бартараф этиш учун 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси («Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш») тўртинчи қисмида, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш учун жавобгарлик белгиланди. Ушбу модда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга қарши курашиш юзасидан киритилган кўплаб ўзгаришлар қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг кенг тарқалиб кетиши муаммосига давлатнинг эътиборининг кучайганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этган фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Ушбу тоифадаги аниқланган жиноятлар сонининг кўпайиши республикамизда ноқонуний ташкилотлар ва қимор ўйинларининг тобора кенг тарқалишининг барқарор тенденциясидан далолат беради. Ноқонуний қимор ўйинларига қарши курашиш бўйича маълум тажриба халқаро амалиётда мавжуд. Ноқонуний қимор фаолияти учун жавобгарлик тўғрисидаги хорижий қонун ҳужжатларини қиёсий таҳлилимиз қимор ўйинларини тартибга солишнинг турли механизмларини аниқлади. Биз ўрганган қонунлар нормаларида қимор ўйинларини ташкил этиш, уларни ўтказиш учун бинолар билан таъминлаш, қимор ўйингоҳини сақлаш, телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатиш, қимор ўйинларида қатнашиш ва иштирок этиш учун ёллаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Доказательный фрагмент
«Ушбу илмий мақолада қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни назорат қилиш масалалари кўриб чиқилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу илмий мақолада қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни назорат қилиш масалалари кўриб чиқилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- қимор ўйинлари, давлат сиёсати, назорат, казино ташкил этиш, ўйинчилар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026