Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
8-СИНФДА “КУНТУҒМИШ” ДОСТОНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Нурбоев Ширинбек (in-academy.uz/index.php/si)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ушбу достонни дидиактик таҳлил усуллари, хусусан, мант ва образлар таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари,шунингдек, мезон ва усуллари ҳақида сўз юритилган. Калит сўзлар: дарслик, ўқув дастури, достон, омил, Эргаш шоир, бахши,савол- топшириқ, таҳлил, қадрият, сюжет. Бадиий асарларнинг дидактик таҳлили, қандай хусусиятларга эга ва қандай усуллар орқали амалга оширилади? Ушбу назарий саволнинг ечимини топиш учун илмий манбаларга мурожаат қиламиз. Таниқли методист олим Қ.Йўлдошев қуйидагиларни таъкидлайди: “Ўқув (дидактик) таҳлили жамоат шаклида оширилиб бадиий асарнинг ҳозирги ҳаётий ва бадиий мантиғи ва ҳамда эстетик ўзига хослигини англаш орқали ўқувчиларда эзгу маънавий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган эстетик – педагог фаолиятдир”1. Бошқа илмий манбаларда дидактик таҳлил қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши қайд этилган: 1. Матн асосидаги (текстуал) таҳлил; 2. Образлар асосидаги таҳлил; 3. Муаммоли ўқув таҳлили2. “Адабиёт” дарсликларидаги бадиий асарларнинг ўқув дидактик таҳлили ўқув машғулотида билим олувчиларнинг ёш хусусиятлари, интеллектуал имкониятларига қараб амалга оширилади. Дидактик таҳлилнинг таъкидланган ҳар бир турининг ўзига хос мезонлари ва хусусиятлари мавжуд. Масалан, Матн асосидаги (текстуал) таҳлилда энг аввало, муҳокамага қўйилган асар матнининг структураси (қурилиш таркиби), матн мантиғи, етакчи ғоялар, асосий маъно ва бадиий жозибадорлик таҳлили устуворлик қилади, матннинг эстетик моҳияти иккинчи режага тушиб қолади. Бадиий асарнинг образлар асосидаги таҳлилида таълим берувчи (ўқитувчи) ва таълим олувчи (ўқувчи)ларнинг асосий эътибори муҳокамадаги асарнинг образ (тимсол)ларига, уларнинг хатти – ҳаракатлари, ички ҳис – туйғулари, мақсади ва ўйларига қаратилади. Асар матнининг бадиий жозибаси образлар таснифига эътиборни қаратиш ва таҳлил қилиш, улар руҳиятини очиш ва энг муҳими, ўқув – билиш компетентликни ривожлантиришда кўзга ташланади. Бу усулда таҳлилда ўқитувчи йўналиш беради, ўқувчи таълим олувчи сифатида фаол иштирок этадилар. Бадиий асар дидактик таҳлилининг учинчиси – муаммоли ўқув таҳлилининг мазмун – моҳиятига эса олдингилардан бутунлай фарқланади. Унда таълим берувчи (ўқитувчи) етакчилик қилади: бадиий асар матнидан келиб чиқиб, бадиий ёки бирор бир ҳаётий муаммо қўяди, савол – топшириқларни ўқувчиларга беради, уларни қўйилган муаммонинг ечимини топишга ўқувчилар диққати йўналтирилади, сўнг муҳокамани умумлаштиради. 1 Йўлдош Қ., Йўлдош М. Бадиий таҳлил асослари. – Т.: “Камалак”, 2016., - 264 –б. 2 Ступина В.Н. Методика анализа художественного произведения. – Курген, ИПКПРО., 2005, -11-С. 79 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Дидактик (ўқув) таҳлилда ўқувчилар адабий тимсолларни ўз тақдири ва ўзига хос табиатига эга тирик кишилар тарзида қабул қилишларига эришиш мақсадга мувофиқдир. Шундагина, бу тимсоллар туйган туйғулар, уларнинг шодлиг – у қайғулари тарбияланувчиларга ҳам “юқади”, яъни ўз таъсирини кўрсатади. Айни замонда, уларнинг тарбияланиши ва ривожланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатади(1). Бадиий асарлар дидактик таҳлили мобайнида тимсолларнинг ижобий ва салбий каби бир – бирига зид гуруҳларга ажратилишига йўл қўймаслик, ҳар бир бадиий тимсолни ўзи қарама – қарши табиатли кишилар нуқтаи назаридан тўғри баҳолашга эришиш лозимлиги бугунги методика илмида алоҳида аҳамият касб этади(2).Иқтибос сифатида берилган малоҳазалардан келиб чиқадиган хулоса шуки, бадиий асар таҳлилида ўқитувчи энг аввало, ўқувчи – шогиртларига атрофдаги одамларни яхши ёки ёмонга ажратиш мумкин эмаслигини, ҳаётдаги ҳар бир киши табиатида ижобий ва салбий характер – хусуиятлар мавжудлигини қайта – қайта таъкидлаган ҳолда муҳокама қилинаётган ҳар бир асар тимсоллари мисолида тушунтириб, улар онгига сингдириб боришлари зарур. Айтилган мулоҳазаларга яна қўшимча қилиб таъкидламоқчимизки, ҳар бир бадиий асар таҳлилида ўқувчилар устозлари назарда тутган етакчи фикрларни ўзлаштириб олиш билан бирга, уни инсон сифатида ҳаяжонлантирган ҳақиқатлар, асарда содир бўлган хилма – ҳил воқеа-ҳодисаларни туйишлари, китобхон сифатида бадиий образга нисбатан муносабатлари энг муҳим омиллардан бири саналади. Дидактик таҳлил давомида ўқувчиларда муайян фикрнинг пайдо бўлиши, тимсолларга бирор бир муносабат уйғотишга, ўқитувчи назарда тутган адабий далилларга мос келиши – келмаслигидан қатъий назар, ўз қарашларини белгилаб олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу маънода “Адабиёт” дарслигидаги ҳар бир асарнинг дидактик (ўқув) таҳлилида ўқитувчи юқорида таъкидлаганимиз матн ёки образ асосидаги таҳлилими, ёки бўлмаса, муаммоли ўқув таҳлилими, барибир улар таяниб машғулотни олиб борсагина, иккала томон (таълим берувчи ва таълим олувчи) кўзланган мақсадга эришилади, натижада якунланган машғулотда самарадорлик устуворлик қилади. 8-синф “Адабиёт” дарслигидан ўрин олган Эргаш Жуманбулбул ўғлининг “Кунтуғмиш” достонини дидактик (ўқув) таҳлили усулларидан фойдаланиб ўрганишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Мазкур достонни ўрганиш учун дастурда 4 соат вақт ажратил
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ушбу достонни дидиактик таҳлил усуллари, хусусан, мант ва образлар таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари,шунингдек, мезон ва усуллари ҳақида сўз юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ушбу достонни дидиактик таҳлил усуллари, хусусан, мант ва образлар таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари,шунингдек, мезон ва усуллари ҳақида сўз юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- дарслик, ўқув дастури, достон, омил, Эргаш шоир, бахши, савол-, қадрият, савол-топшириқ, таҳлил, сюжет.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026