К содержанию
РецензированоRU2026

ХОЖАМНАЗАР ҲУВАЙДО ЯШАГАН ДАВРНИНГ ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ ВА АДАБИЙ МУҲИТИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ВА АДАБИЙ МУҲИТИ (in-academy.uz/index.php/si) · Анкабаева Моҳира Мурадовна (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Чимён фарзанди Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврнинг ижтимоий – сиёсий ва адабий муҳити ҳақида фикр юритилади. Хожамназар Ҳувайдо яшаган ва ижод қилган давр мураккаблиги ва қатор фожеаларга бойлиги билан тадқиқ марказида туради. Ҳувайдо яшаган тарихий давр Мовароуннаҳрда фан ва маданият, ижтимоий- маънавий фикр тараққиёти, уларнинг мавжуд замондошларга муносабати ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳолда ривожланганлиги таҳлилга тортилган. Калит сўзлар: адиб, ғариб, Каъба, Бухоро, тўй – чавғон, Чодак, Шоҳруҳбий, Абулфайзхон, Ар – рисола ад давриййа, Муҳаммад Шариф Бухорий, Абдулғозий , Турди Фароғий , Сўфи Оллоёр, Юсуф Қорабоғий, Абу Абдулло ас – Сиёлқутий, Муҳибулло ал – Ҳиндий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Вафоий, Мулло Масти Охунд, Назр, Равнақ, Андалиб, Роқим, Нишотий, Машраб, Ҳувайдо, Умар, Боқий. Адиб ва шоир яшаган замон нотинчликларга қанчалик бой бўлмасин, адабиёт, санъат, маънавият ва бадиият ўз ўрнида турғун тўхтаб қолмади ва шу зиддиятли даврда ҳам Ҳувайдо каби бир қатор ижодкорлар фаолият юритдилар. Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврларда халқни эксплутация қилиш жуда кучайиб кетди, дарбадарлар сони кундан – кун, йилдан – йил ортиб борди. Уларни ҳимоя қилувчи ҳақгўйларнинг ўзлари ҳам гадой, ғариб, қаландарона умр ўтказа бошлади ва бунинг оқибатида, кўчага ҳайдалган қашшоқларни ҳимоя қилувчилар пайдо бўлди. Ҳимоясиз халқнинг ҳаётини ўз кўзи билан кўрган, ҳаттоки, ўз бошидан кечирган Ҳувайдо ҳам замондошларини фожиали ҳаётини акс эттирувчи асарлар яратишга ҳаракат қилди. Ҳувайдо ижодини кузатар эканмиз, шоир асарларида Машрабдагидек ҳимоясизлар ҳаёти манзараси билан танишамиз. Қашшоқлар ҳаётини акс эттиришда, Ҳувайдо Машраб ижодий анъаналарини давом эттиргандай, адабиёт тарихидаги етакчи ғоялардан бири – гуманистик мотивлар бойитиб борилгандай туюлади.1 Айни ҳолни бошқа тадқиқотчилар ҳам алоҳида қайд этганлигини таъкидлаймиз. Ўз яшаган даври можароларини шоир ошиқнинг ҳол – аҳволини янада ёрқинроқ кўрсатиш учун “гўй – чавғон” ўйинида ишлатиладиган таёқчадан ашё сифатида фойдаланади, тўғрироғи, ошиқни ўша таёқчага қиёслайди ва катта бир ҳодисани қисқа сатрларда акс эттиришга эришадики, бу ҳол ижодкорнинг катта маҳоратга эга эканлигини тасдиқлайди: Телбалардек ҳар тараф афтону хезон югуруб, Гўй – чавгон хурда янглиғ беқарор ўлдум, дариғ. Ҳувайдо умри давомида замондошларни, жафокаш улуғ халқни ҳимоя қилувчилар тарафида туради, уларнинг дилини оғритмасликка чақиради. Ғарибларга 1Худайбердиев А. Жизнь и творчество Ходжаназара Хувайдо. Дисс...канд.фил.наук. –Т.: 1990. Стр.: 42. 153 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si нисбатан қўлланилган хилма – ҳил ножўя ҳаракатлар, барча гуноҳлардан энг оғир, юзта Каъба қурганда ҳам савоби унинг ўрнини қоплай олмаслигини барала уқтиради: Ғарибни кўнглини бузмак гуноҳи беадад эрмиш, Кафорат бўлмағой юз Каъбани қайтиб бино қилсанг. Бу мисраларда биз ўрганган ижодкор гуманизмининг энг юксак чўққисини кўрсатувчи шоҳ байтлардан биргинаси дейиш мумкин. А. Ҳудойбердиевнинг ҳақли таъкидлашича, Ҳувайдо бу даражага ўз – ўзидан эмас, кўриб ўтганимиздек, Навоий ва Машрабнинг илғор адабий тажрибаларини ўзлаштириш натижасидагина етиб келди.2 Хожамназар Ҳувайдо яшаган ва ижод қилган давр ўзининг жуда ҳам мураккаблиги ва қатор фожеаларга бойлиги билан турли асарлардан муносиб ўрин олганди. Аслида бу давр Марказий Осиёда ижтимоий – сиёсий барқарорлик авж олган, аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили Абулфайзхон (1711-1747) ҳукумати инқирозга юз ўгирган, чекка вилоятларда сиёсий бошбоқдоқлик ва солиқлар зулмидан норозилик кучайган, хусусан, Чодак, (Чуст шаҳридан 30 км шарқдаги қишлоқ) саййидлари Бухоро амирлигидан мустақил бўлган Фарғона хонлигини ташкил этишга киришган, минглар уруғининг энг обрўли зодагонларидан бири бўлган Шоҳруҳбий уларнинг ёрдами билан Хўқанд хонлигини ташкил этган (1709 й) йилларга тўғри келди.3 Тарих саҳифалари ва тарихий воқеликка назар ташлаганимизда, ўша даврдаги мавжуд сиёсий тузум босими халқ оммаси қаддини батамом буккан эди. Тинимсиз урушлар, ҳаддан ташқари оғир солиқлар, маҳаллий ҳокимларнинг бебошликлари устига тез- тез бўлиб турган табиий офатлар (қурғоқчилик, ҳашарот босиши) ҳам мамлакатнинг иқтисодий аҳволини издан чиқарди, халқнинг аҳволини янада ночорлаштирди. Мана шундай машъум ҳолатлар тинимсиз давом этган бўлса-да, Ҳувайдо яшаган тарихий давр хусусан Мовароуннаҳрда фан ва маданият, ижтимоий- маънавий фикр тараққиёти, уларнинг мавжуд замондошларга муносабати ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳолда ривожланди. Хусусан, проф. М. Ҳошимхоновнинг қайд этишича, ижтимоий–маънавий фикр тараққиёти ва бадииятида Муҳаммад Шариф Бухорий, Абдулғозий , Турди Фароғий , Сўфи Оллоёр, Юсуф Қорабоғий, Абу Абдулло ас – Сиёлқутий, Муҳибулло ал – Ҳиндий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Вафоий, Мулло Масти Охунд, Назр, Равнақ, Андалиб, Роқим, Нишотий, Машраб, Ҳувайдо, Умар, Боқий ва бошқа мутафаккирлар тарихий – тадрижий даврнинг мураккаб жарёнида эл – юрт назарига тушган илғор фан арбоблари, атоқли шоир ва олимлар, тақдири мурак

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Чимён фарзанди Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврнинг ижтимоий – сиёсий ва адабий муҳити ҳақида фикр юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Чимён фарзанди Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврнинг ижтимоий – сиёсий ва адабий муҳити ҳақида фикр юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
адиб, ғариб, Каъба, Бухоро, тўй – чавғон, Чодак, Шоҳруҳбий, Боқий., Равнақ, Абдулғозий, Абу Абдулло ас – Сиёлқутий, Андалиб, Сўфи Оллоёр, Юсуф Қорабоғий, Абулфайзхон, Мирзо Абдулқодир Бедил, Муҳаммад Шариф Бухорий, Ҳувайдо, Вафоий, Назр, Мулло Масти Охунд, Ар – рисола ад давриййа, Нишотий, Машраб, Муҳибулло ал – Ҳиндий, Умар, Турди Фароғий, Роқим
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники