К содержанию
РецензированоRU2026

РАҚАМЛИ ТРАНСФОРАМЦИЯЛАШУВ ШАРОИТИДА КИБЕРТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Самижонов Азизбек Исмоилжон ўғли (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда учинчи минг йилликда рақамлаштириш билан боғлиқликда юзага келаётган хавф ва таҳдидлар таҳлил қилинган. Калит сўзлар: рақамли технологиялар, киберхафсизлик, хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, таҳдид, кибер уруш. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ҳамда осойишта ҳаётини таъминлаш ва жамиятимизда қонунга итоаткорлик шу билан бирга жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Инсон манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Киберхавфсизликни муваффақиятли таъминлаш учун ҳимояланган компьютерлар, тармоқлар, иловалар ёки маълумотларни қамраб олувчи бир нечта ҳимоя қатламларини ташкил қилиш керак. Биз яшаётган “онлайн” дунёда илғор киберҳимоя дастурлари ҳар бир фойдаланувчининг манфаати учун хизмат қилади. Киберхавфсизлик муҳим инфратузилманинг асосий элементларини ўз ичига олади. Бу электр станциялари, шифохоналар ва молиявий хизматлар кўрсатувчи компаниялар учун катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, мамлакатимизда киберхавфсизлик соҳасида маҳаллий ва халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш, тегишли соҳадаги сиёсатни ишлаб чиқувчи институтлар ва операцион компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уларнинг самарадорлигини оширишдан тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Киберхавфсизликни таъминлаш, албатта, муайян меъёрлар тизими билан тартибга солинади. Бу белги аҳолини ноқонуний тажовузлардан, турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш қонун устуворлиги асосида амалга оширилаётганидан далолат беради. Шуни таъкидлаш керакки, қонун нормалари фавқулодда вазиятларда киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги муҳим миқдордаги жамоат муносабатларини тартибга солади, хусусан: инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги хатти- ҳаракатларининг чегаралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муайян ҳаракатларни амалга ошириш бўйича вақтинчалик мажбуриятларини белгилайди, ноқонуний хатти-ҳаракатлар турларини белгилайди, яъни фақат қонун нормалари жамоат хавфсизлигига, ҳам оддий ҳаёт шароитида, ҳам фавқулодда вазиятларда хавфсизликка тажовуз қилувчи хатти-ҳаракатларнинг тўлиқ рўйхатини белгилайди. Шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий манфаатларини амалга оширишдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларнинг мавжудлиги, улар 118 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si ижтимоий имтиёзлар, конституциявий тузум, жамоат тартиби, шахсий дахлсизлик, мулк ва бошқаларни ўз ичига олади. Кибехавфсизликни таъминлаш (давлат томонидан жамиятни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит тизим)[1] ҳуқуқий тартибга солишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилди, яъни у “идоравий ҳуқуқий тартибга солиш” деган қарашда намо ён бўла ётган қобиқдан чиқди, давлат бошқаруви органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли субъектларнинг ҳаракатларини самарали амалга ошириш, муайян ҳудудда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан чеклаш чораларини қўллаш имконини берадиган жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус чора- тадбирларга “муҳтожлик” сезмоқда, фаолият тегишли даражадаги хавфсизликни, хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини белгилайдиган объектлар ва ҳудудлар тобора кўпайиб бормоқда. Аҳоли хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитларни яратишга ёрдам беради, фавқулодда вазиятларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли органлар томонидан қўлланиладиган чора-тадбирлар, бу давлат томонидан қўлланиладиган тегишли маъмурий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳисобланади. Интернет кўп жиҳатдан дунёни ривожлантирди, лекин бизга илгари ҳеч қачон маълум бўлмаган турли кўринишдаги ва жуда мураккаб таъсирларга йўл очиб берди. Хавфсизлик истиқболи ўсиши билан бирга хакерлик соҳаси ҳам тез ривожланди. Киберхавфсизликни таъминлаш масаласи ва ечими ҳар бир мамлакатнинг асосий эътиборига айланмоқда ва бу соҳада кескин чора-тадбирларни амалга оширмоқда[2]. Улардан бири, юқори ҳисоблаш ва шифрлаш технология таъминланган компанияларни ташкил этиш ва фаолиятини жорий ривожлантиришдир. Киберхавфсизлик бу интернетга уланган тизимлар, жумладан аппарат-дастурий, дастурий таъминот воситалар ва маълумотларни кибер ҳужумлардан ҳимоялаш ҳисобланади. Унинг таркиби киберхавфсизлик ва физик хавфсизликдан ташкил топади, ҳамда ташкилотларнинг маълумотлар базасига ва бошқа компютерлаштирилган тизимларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун қўлланилади ва унда асосий талаблар яни маълумотларнинг махфийлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаши лозим[3]. Киберхавфсизлик

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда учинчи минг йилликда рақамлаштириш билан боғлиқликда юзага келаётган хавф ва таҳдидлар таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда учинчи минг йилликда рақамлаштириш билан боғлиқликда юзага келаётган хавф ва таҳдидлар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақамли технологиялар, киберхафсизлик, хавфсизлик, ахборот, ахборот хавфсизлиги, таҳдид, кибер уруш.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники