К содержанию
РецензированоRU2026

ТАЛАБАЛИК ДАВРИДА ЎҚУВ МОТИВАЦИЯСИГА НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАР

Жўраева Икболхон Полатовна

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

Мақола ўқув мотивациялар борасидаги назарий қарашларнинг таҳлилига бағишланади. Унда талабалар ўқув фаолияти мотивларининг асосий хусусиятлари очиб берилган. Айниқса, ўқув мотивларининг хусусиятлари батафсил очиб берилган. Калит сўзлар: мотив, мотивация, ўқув фаолият, ўқув жараёни, қизиқиш, ўқишга эҳтиёж, ўқиш моҳияти, ўқиш мотиви, мақсад, эмоция, муносабат, қизиқиш. Ўқув мотивацияси, унинг ҳар қандай тури каби тизимли бўлиб, йўналганлик, барқарорлик ва динамиклик билан тавсифланади. Шунга мувофиқ тарзда, мотивация таҳлилида нафақат устун қўзғатувчи (мотив)ни аниқлаш, балки шахснинг бутун мотивацион соҳа тузилмасини ҳисобга олишдай мураккаб вазифа турибди. Бу соҳани таълимда қўллаган ҳолда кўрар экан, А.К.Маркова унинг тузилмаси ва тадрижийлигини таъкидлайди. Шундай қилиб унга, ўқишга эҳтиёж, ўқиш моҳияти, ўқиш мотиви, мақсад, эмоциялар, муносабат ва қизиқиш киради [1]. Қизиқишни (умумий психологияда бу билиш эҳтиёжининг эмоционал кечинмаси деб таърифланади) ўқув мотивациясининг таркибий қисмларидан бири сифатида тавсифлар эканмиз, кундалик маиший ҳамда касбий педагогик мулоқотда “қизиқиш” атамаси кўпинча ўқув мотивацияси синоними сифатида қўлланилишига эътибор қаратиш зарур. Бунга “унинг ўқишга қизиқиши йўқ”, “билишга қизиқишини ривожлантириш зарур” ва ҳ.к. каби мулоҳазалар далил бўлади. Тушунчаларнинг бундай чалкашлиги шу билан боғлиқки, биринчидан, ўқув назариясида айнан қизиқиш мотивация соҳасидаги илк ўрганиш объекти бўлган (И. Герберт). Иккинчидан, у шу билан изоҳланадики, қизиқиш ўз моҳиятига кўра мураккаб хилма-хил тузилишли ҳодисадир. Талабаларда таълим мазмуни ва ўқув фаолиятининг ўзига қизиқиш уйғотиш - ўқишда ақлий мустақиллик ва ташаббускорликни намоён этиш имконияти учун зарур шароит яратиш лозим. Таълим методлари қанчалик фаол бўлса, талабаларни улар билан қизиқтириш анча осон бўлади [4]. Ўқишга қизиқишнинг шаклланишида муаммоли вазиятни яратиш, талабаларнинг ўзларидаги мавжуд билим заҳираси ёрдамида ҳал эта олмайдиган қийинчиликка дуч келишлари катта аҳамиятга эга; қийинчилик билан тўқнашиб улар янги билимларни олиш ёки мавжуд билимларини янги вазиятда қўллаш заруратига ишонч ҳосил қиладилар. Доимий зўр беришни талаб қилувчи ишгина қизиқарлидир. Ўқув фаолиятидаги қийинчиликларни енгиш - унга қизиқиш пайдо бўлишининг муҳим шартидир. Ўқув материали ва ўқув масаласи қийинлиги ушбу қийичиликни бартараф этиш имкони мавжуд бўлгандагина қизиқишнинг ўсишига олиб келади, акс ҳолда қизиқиш тез тушади. Ўқув материали ва ўқув иши усуллари етарли даражада хилма-хил (лекин ҳаддан ортиқ бўлмасин) бўлиши керак. Хилма-хиллик талабаларнинг ўқув жараёнида турли объектларга дуч келиши билангина эмас, балки биргина объектда янги жиҳатларни 151 кашф этиш билан ҳам таъминланади. Материалнинг янгилиги унга қизиқиш пайдо бўлишининг энг муҳим шартидир. Бироқ, янгиликни билиш талабада аллақачон мавжуд бўлган билимга таяниши лозим. Илгари ўзлаштирилган билимлардан фойдаланиш - қизиқиш пайдо бўлишининг асосий шартларидан биридир. Мулоқот ва устунликка эҳтиёж ўқитишга аҳамиятли ва турлича таъсир этади [5]. Аввало ўқув-билиш (когнитив) мотиви таъсир эта бошлайди, сўнгра устунликка эга (доминанта) бўлиб, мустақиллик касб этиб боради ва кейингина англанади, яъни биринчи шарти ўқув ффаолиятининг ўзини ташкил этилиши, шаклланишидир. Бунда мотивация таъсирининг ўзи фаолият “натижаси”дан кўра унинг усулларига йўналтирилганда яхшироқ шаклланади. Айни вақтда у турли ёш гуруҳлари учун ўқув вазияти ҳамда ўқитувчининг қатъий назорати хусусиятларига боғлиқ тарзда турлича намоён бўлади. Психологик барқарорлик шахснинг турли омиллар таъсири остида талаб даражасидаги руҳий фаолликни тутиб туриш қобилияти сифатида белгиланади. Ўқув мотивациясига кўра унинг барқарорлиги - бу шундай динамик хусусиятки, фаолиятнинг ҳам одатдаги ҳам фавқулодда шароитлардаги нисбатан юқори ва давомли маҳсулдорлигини таъминлайди. Барқарорликнинг психологик детерминантларига қуйидагилар кириши аниқланган: -мотивацион тузилманинг асосий тури; -фаолият предметли мазмунининг шахс учун аҳамияти; -ўқув топшириғи тури; Ички омиллар янада кучлироқ бўлади: мотивацион йўналганликнинг устунлиги, ички тузилмавий динамика хусусиятлари ва мотивацион тузилманинг психологик мазмуни [6]. Илгари таъкидланганидек, ўқув мотивацияси ўзида мотивациянинг ўзига хос турини намоён этиб, бир шакли ички (жараён ва натижага) ва ташқи (рағбат ва қочиш) мотивация тузилмаси бўлмиш мураккаб тузилма билан тавсифланади. Ўқув мотивацияси унинг барқарорлиги, интеллектуал тараққиёт даражаси билан боғлиқлик ва ўқув фаолияти тавсифи каби хусусиятлари билан аҳамиятлидир. Энди бошқалар томонидан тан олинишга интилиш даражасини кўриб чиқамиз. Шахс фаоллигининг энг муҳим таркибий қисми сифатида намоён бўладиган шахс тузилмасидаги аҳамиятли жиҳатлардан бири бошқалар томонидан тан олинишга интилиш даражасидир (Л.В. Бороздина, К. Левин). Бошқалар томонидан тан олинишга интилиш даражаси кўп ҳолларда унинг фаоллиги ва мустақиллигини, шунингдек, хулқ- атвор билан бирга кечадиган кўпгина аффектив жараёнларни б

Доказательный фрагмент

«Мақола ўқув мотивациялар борасидаги назарий қарашларнинг таҳлилига бағишланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақола ўқув мотивациялар борасидаги назарий қарашларнинг таҳлилига бағишланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
мотив, мотивация, ўқув фаолият, ўқув жараёни, қизиқиш, ўқишга, ўқиш мотиви, мақсад, муносабат, қизиқиш., ўқишга эҳтиёж, эмоция, ўқиш моҳияти
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники