Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БОЛАЛАР ҚОМАТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДАГИ МУАММОЛАР
ДОНАХОН АБДУВАЛИЕВНА ОЛИМБОЕВА
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Қоматнинг тўғри шаклланганлиги болалар саломатлигини белгиловчи мезонлардан бири ҳисобланади. Аммо мактаб ёшидаги болаларда таянч- ҳаракат тизими касалликлари орасида энг кенг тарқалган касалликлардан бири бу қоматнинг бузилиши ва сколиоз ҳисобланади. Болалар саломатлигига таъсир этувчи ташқи омилларни камайтириш, уларга қулай шароитни яратиб бериш, боланинг физиологик ривожланишида асосий ўринни эгаллайди. Калит сўзлар: Умуртқа поғонаси, қоматнинг бузулиши, таянч-ҳаракат тизими, сколиоз, кифоз, лордоз, ассиметрик ривожланиш. Муаммонинг долзарблиги. Болаларда учрайдиган қоматнинг бузулиши ва сколиоз касаллиги одамнинг ҳаёт фаолияти давомида сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган таянч-харакат тизимининг кенг тарқалган муаммоларидан биридир. Гигиеник нуқтаи назардан, турли хил турмуш тарзи ва атроф-муҳит омиллари ушбу касалликларнинг ривожланишига қандай таъсир этиши ва уларни қандай олдини олиш мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Биз касалликни олдини олишнинг гигиеник чораларига эътибор қаратган ҳолда қомат бузилиши ва сколиознинг асосий жиҳатларини кўриб чиқамиз. Статистик маълумотларга кўра, мактаб ўқувчиларида таянч-харакат тизими касалликлари сони таборо ўсиб бормоқда. Ўқувчиларнинг 45 фоизида таянч-харакат тизимининг нуқсонлари нафақат соғлиқнинг бузилишига, балки келажакда касбни танлашдаги турли хил чекловларга олиб келмоқда. Қомат - бу одамнинг танасини нормал, одатий ҳолатда ушлаб туриш қобилияти ҳисобланади. Инсоннинг қомати бола туғилган пайтдан бошлаб шаклланади. Унинг шаклланишида физиологик эгриликларга эга бўлувчи умуртқа поғонаси энг муҳим рол ўйнайди. Бола ҳаётнинг илк босқичидаёқ лордоз ва кифоз каби зарур физиологик эгриликлар пайдо бўлади. Бу эса умуртқа поғонасининг олд ва орқа томонга оғишида намоён бўлади. Улар инсон ўсиши ва маълум кўникмаларга эга бўлиши орқали юзага келади. Боланинг ўсиш давридаги баъзи бир ташқи сабаблар туфайли қоматнинг бузилиш ҳолатлари юзага келади ва улар бола организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қоматнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга қуйидагилар киради: 1. Таянч-харакат тизимининг секин ривожланиши; 2. Жисмоний харакатнинг етишмаслиги; 3. Кўриш, бурун-ҳалқум йўллари ва эшитиш қобилиятидаги нуқсонлар; 4. Тез-тез юқумли касалликларга чалинувчанлик; 5. Юмшоқ тўрли тўшак (раскладушка)лардан фойдаланиш; 6. Боланинг бўйига мос келмайдиган стол ва парталардан фойдаланиш; 128 7. Етарли даражада дам олмаслик; 8. Қомати бузулган болалар билан дўстлашиш (уларга тақлид қилиш). Тадқиқотларга кўра, қоматнинг бузулиши боланинг энг тез ўсиш даврида содир бўлади: Яъни 5-8 ёш ва 11-12 ёшларда. Ушбу даврни қоматни асосий ривожланиш даври деб аташ мумкин, чунки бу вақт суяклар ва мушакларнинг ривожланиши тезлашади. Сколиоз (юнонча " skoliosis " - эгрилик) - инсон умуртқа поғонасининг латерал эгрилиги ҳисобланади. Умумий статистика шуни кўрсатадики, дунё аҳолисининг 40% дан ортиғи сколиоздан азият чекади, 10% беморлар даволанишга муҳтож. Бу касаллик айниқса, мактаб ёшидаги болалар орасида кенг тарқалган. Сколиознинг туғма ва ҳаётда орттирилган турлари фарқланади. Туғма сколиозга- болаларнинг умуртқа поғонасининг чала ривожланиши, хомила давридаги эндокрин тизимидаги бузулишлар сабаб бўлса, орттирилган сколиозга- умуртқа поғонасининг шикастланиши, бўйин умуртқасидаги суяк чиқиши, тананинг узоқ муддат давомида ноқулай ва нотабиий холатда бўлиши, хаддан ортиқ жисмоний зўриқиш ёки жисмоний машқларни жуда кам бажариши, синф хоналари болаларнинг антропометрик ўлчамига мос келмаган жихозлар билан таъминланганлиги, шунингдек нотўғри танланган мактаб сумкалари касалликга сабаб бўлади. Бу ташқи омилларнинг бола саломатлигига таъсирини камайтириш мақсадида бир қанча гигиеник талабларга эътибор бериш лозим. Болаларни қоматни тўғри тутишга ўргатиш, иш жойини тўғри танлаш, жисмоний фаоллик- сузиш ва гимнастика машқларини бажариш умуртқа поғонасининг тўғри ўсишини таъминлайди. Шунингдек, уйқу вақтида ортопедик матрас ва ёстиқлардан фойдаланиш, мактаб сумкаларини ёшга мос қилиб танлаш , соғлом турмуш тарзига эътибор бериш талаб этилади. Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, қомат бузилиши ва сколиознинг олдини олишга гигиеник ёндашув эрта ёшдан бошлаб амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда болаларни яшаш шароитларини тўғри ташкил этиш, уларга қоматни тўғри тутишни ўргатиш, мактабни болаларни антропометрик ўлчамларини инобатга олган ҳолда мебеллар билан таъминлаш талаб этилади. Ушбу тавсияларга амал қилиш қомат бузилишининг ривожланиш хавфини камайтиради ва умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради.
Доказательный фрагмент
«Қоматнинг тўғри шаклланганлиги болалар саломатлигини белгиловчи мезонлардан бири ҳисобланади.»
Образец извлечения
Демо-превьюҚоматнинг тўғри шаклланганлиги болалар саломатлигини белгиловчи мезонлардан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Умуртқа поғонаси, қоматнинг бузулиши, таянч-ҳаракат тизими, ассиметрик ривожланиш., лордоз, сколиоз, кифоз
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945