К содержанию
РецензированоRU2000

БУТАЛГАН ДАРАХТ ШОХЛАРИНИ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ АҲАМИЯТИ

МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ИЗЛАНИШЛАР · А.Я.Хатамов, Ў.Т.Бойқулов

Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения · 15-17 · 2000

Аннотация

Ушбу мақолада жаҳонда ва Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳолати таҳлил этилган ҳамда балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун турли хил озуқабоп ўсимликлардан қўшиб тайёрланадиган гранулали озуқалар ишлаб чиқариш ва унда қўлланиладиган қурилмаларни ишлаб чиқиш зарурияти асосланган. Аннотация. В данной статье анализированы состояние выращивания рыб в мире и Узбекистане, а также обоснованы необходимость производства гранулированных корм, приготовляемых с прибавкой кормовых растений и разработки устройств применяемых в нем для укрепления кормовой базы рыбоводства. Калит сўзлар: балиқ, балиқчилик, озуқа базаси, гранулаланган озуқалар Балиқчилик тармоғи озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади. Кейинги вақтларда кўрилаётган чора-тадбирлар, бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва уларнинг ижросини сифатли ва пухта таъминлаш чоралари кўрилаётганлиги туфайли мамлакат иқтисодиётининг таркибида балиқчилик улуши изчил ортиб бормоқда [1]. Шу билан бирга, балиқчилик тармоғида ҳанузгача айрим камчилик ва муаммолар сақланиб қолмоқда. Уларга инвестицияларни жалб этиш, балиқ етиштириш ва парваришлашда илғор ва табиий технологияларни жорий қилиш, бир бирлик майдонда етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари ҳажми ва сифатини ошириш каби бир қатор долзарб муаммолар киради. Бутун жаҳон озиқ-овқат ташкилоти (FAO) нинг маълумотига кўра, дунё бўйича ўтган йилларда 179 mln. t. балиқ ва денгиз маҳсулотлари тайёрланган бўлиб, уларни етиштириш 2000-2018 йиллар оралиғида 42 фоизга кўпайган (1-расм). 2000-2018 йиллар оралиғида денгизда овланган балиқ 57 фоиздан 41 фоизга камайган бўлса, ҳавзаларда боқилган балиқ улуши 19 фоиздан 32 9 «Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya фоизга ортган. Қолган турдаги денгиз маҳсулотлари етиштириш деярли ўзгаришсиз қолган [2]. Балиқ ишлаб чиқариш бўйича Хитой (21 663 314 t.), Норвегия (11 980 085 t.), Вьетнам (8 866 839 t.), Ҳиндистон (6 929 760 t.), Чили (6 794 232 t.), Таиланд (6 049 883 t.), АҚШ (5 989 772 t.), Канада (5 424 260 t.), Нидерландия (5 619 599 t.), Дания (5 049 051 t.) давлатлари етакчи ҳисобланади [3]. Аммо бунда Норвегия, Ҳиндистон, Чили, Таиланд, АҚШ, Канада, Нидерландия ва Данияда денгизда овланган балиқ улуши катта бўлса, Хитой ва Вьетнамда сув ҳавзаларида боқилган балиқ улуши ҳам етарли даражани ташкил этади. 1-расм. Дунё миқёсида балиқ ва бошқа денгиз жониворларини тайёрлаш динамикаси Статистик маълумотларга кўра, Республикамизда ҳам балиқ етиштиришда ижобий ҳолатни кўриш мумкин. Жумладан, охирги 5 йилда балиқ етиштирилишига назар соладиган бўлсак, 2015 йилда 59851,5 t, 2016 йилда 65322,1 t, 2017 йилда 83900,4 t, 2018 йилда 90984,3 t ва 2019 йилда 121717,0 t балиқ етиштирилган бўлиб, 2015 йилга нисбатан балиқ етиштириш 2 мартадан кўпроққа ошган (2-расм). 10 «Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya 2-расм. Ўзбекистонда балиқ етиштириш динамикаси Ўзбекистонда балиқнинг асосан зоғора, олабуға, леш, товон балиқ, илонбош, плотва, лаққа, карп, дўнгпешона, оқ амур, форель, бакра каби турлари етиштирилади. Ушбу балиқлардан оқ амур, карп, зоғора, дўнгпешона каби балиқлар ўтхўр балиқ ҳисобланиб, таркибида ёғ миқдорининг камлиги ва парҳезбоплиги билан янада ажралиб туради. Ўтхўр балиқлар парваришлашда алоҳида эътибор талаб қилмаслиги ва уларни боқиш осонлиги билан ҳам ажралиб туради. Шу сабабли ҳам улар Ўзбекистонда етиштирилаётган балиқларнинг асосий қисмини ташкил этади ва сўнгги 5 йилда уларни етиштиришда ҳам ижобий динамика кузатилганлигини алоҳида эътироф этиш керак. Бунда 2015 йилда 37947,9 t, 2016 йилда 42470,0 t, 2017 йилда 50094,2 t, 2018 йилда 57818,4 t ва 2019 йилда 85952,1 t ўтхўр балиқлар етиштирилган бўлиб, сўнгги беш йилда 2,26 мартага кўпайганлигини кўриш мумкин (2-расм). Балиқ етиштиришда уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, балиқларни тўйимли ва фойдали озуқалар билан боқиш муҳим ўрин тутади. Республикамизда озуқа тайёрлаш ва ишлаб чиқаришда етарли имкониятлар бўлишига қарамасдан ресурслардан фойдаланилмаётганлиги ҳисобига хориждан балиқлар учун 2016 йилда 3420,6 минг долларлик, 2017 йилда 6460,8 минг долларлик, 2018 йилда 15643,3 минг долларлик, 2019 йилда 18794,5 минг долларлик, 2020 йилда 20218,8 минг долларлик озуқа кириб келинган. Бунга кўра, охирги 5 йилда хориждан республикамизга балиқ озуқаларини олиб кириш 5,9 мартага кўпайган. 11 «Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya Балиқларини озиқлантиришда асосан табиий озуқалар, қўшимча озуқалар ва меъёрлаштирилган (баланслаштирилган) озуқалардан фойдаланиш тавсия этилади [4, 5]. Баланслаштирилган озуқаларга концентрат ва қўшимча озуқалар, яъни турли хил озуқабоп ўсимликлар аралашмасидан тайёрланган гранулали озуқалар киради. Ихтиолог мутахассис ва олимларнинг фикрига кўра, балиқларнинг озуқа рационида озуқабоп ўтлар қўшиб тайёрланган гранулали озуқаларнинг бўлиши балиқларнинг тез

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада жаҳонда ва Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳолати таҳлил этилган ҳамда балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун турли хил озуқабоп ўсимликлардан қўшиб тайёрланадиган гранулали озуқалар ишлаб чиқариш…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада жаҳонда ва Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳолати таҳлил этилган ҳамда балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун турли хил озуқабоп ўсимликлардан қўшиб тайёрланадиган гранулали озуқалар ишлаб чиқариш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
балиқ, балиқчилик, озуқа базаси, гранулаланган, майдалагич қурилма., дарахт, шох-шаббалар, майдалаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники