Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
КВАЛИФИЦИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ТРУДОВЫХ РЕСУРСОВ ВАЖНА ДЛЯ РАЗВИТИЯ ЭКОНОМИКИ
Исломов Шуҳрат
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим, малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Калит сўзлар: меҳнат, ишлаб чиқариш, хўжалик, меҳнат салоҳияти, меҳнат ресурслари, кадрлар салоҳияти, меҳнат тизими. КВАЛИФИЦИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ТРУДОВЫХ РЕСУРСОВ ВАЖНА ДЛЯ РАЗВИТИЯ ЭКОНОМИКИ Исламов Шухрат Самаркандского института экономики и сервиса Аннотация. В данной статье особое внимание уделено тому, что трудовые ресурсы представляют собой трудоспособную часть населения страны. Высказаны предложения и рекомендации относительно необходимости формирования трудовых ресурсов из населения страны или отдельных ее регионов, способного работать, обладающего определенными знаниями, навыками, профессиями, производственными или сервисными возможностями. Ключевые слова: труд, производство, экономика, трудовой потенциал, трудовые ресурсы, кадровый потенциал, система труда. A QUALIFIED LABOR RESOURCE IS IMPORTANT FOR ECONOMIC DEVELOPMENT Islamov Shukhrat Samarkand Institute of Economics and Service Annotation. This article pays special attention to the fact that labor resources represent the working-age part of the country’s population. Suggestions and recommendations were made regarding the need to form labor resources from the population of the country or its individual regions, capable of working, possessing certain knowledge, skills, professions, production or service capabilities. Key words: labor, production, economics, labor potential, labor resources, personnel potential, system labor. III SON - MART, 2024 305-330150 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart www.e-itt.uz Кириш. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига тез мослашувчан хўжалик юритиш субъектлари ва бошқарув тизимларини жорий этиш билан бирга унинг барча тармоқларини барқарор ривожлантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожлантириш ўз навбатида қишлоқ ҳудудларида аҳоли меҳнат бандлиги муаммоларини изчил равишда ҳал этиб боришга бевосита боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида асосий эътибор иқтисодиёт тармоқлари таркибини диверсификация қилиш ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда малакали мутахассислар билан таъминлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Натижада аҳоли бандлиги масаласида давлат ва нодавлат сектори ва тармоқлар даражасида таркибий ўзгариш нуқтаи назардан муҳим ижобий тенденция қарор топмоқда. Бозор муносабатларини такомиллаштириш, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига оқилона татбиқ этиш ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, айниқса уларнинг самарадорлигини ошириш мавжуд меҳнат ресурсларидан тўлароқ фойдала-ниш, ишчи ходимларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш, меҳнат мотивациясини янада кучайтириш каби бир қатор эътиборга молик муаммоларнинг ечимларига бевосита боғлиқдир. Жонли меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳасидан суриб чиқарилаётганига қарамасдан, бу концепциялар ҳар қандай ҳолат ва шароитда ҳам инсон роли ва ўрнининг ортиб боришини инкор қилмайди, аксинча унинг энг асосий марказий фигураси бўлиб қолишини назарда тутади. Ҳақиқатан ҳам эски, индивидуал характердаги хусусий, бир хил тарздаги меҳнат эмас, балки хилма-хил, жамоавий умумлашган, мақсадлар муштараклигига асосланган яхлит ва ижодий меҳнат самарали бўлиб боради. Бундай уйғунлашган самарали меҳнатни назарда тутувчи янги касбларнинг пайдо бўлиши қатъий поғоналаштиришни камайтирмоқда. Яъни, меҳнат тизимининг ахборотлар билан бойиш тенденцияси ўз навбатида жамиятда иш билан банд бўлганларнинг қарорлар қабул қилишда иштирок этишини, мақсадли дастурларни танлаш имконини берадиган, ижодкорликни рағбатлантирадиган, меҳнат салоҳиятини муттасил ўстириб боришга қаратилган шарт-шароитларни назарда тутади. Адабиётлар шарҳи Меҳнат салоҳияти - бу жамиятни ривожлантириш учун зарур бўлган турли хилдаги меҳнат билан боғлиқ ресурслар мажмуидир. Меҳнат салоҳиятини ифодалашда кўпчилик тадқиқотчилар унга «ресурс сифатида» ёндашадилар. Жумладан, В.Г. Костаков, Г.Г. Сергеева, Л.С. Чижова каби бир қатор россиялик иқтисодчи олимлар меҳнат салоҳияти - бу жамият эгалик қилган меҳнат ресурсларидир дейдилар. (Абдурахмонов, 2004). Уларнинг фикрича, меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони ва сифат кўрсаткичлари (жинси, ёши, маълумоти, касбий тайёргарлиги, малакаси ва бошқалар) биргаликда, узвий боғлиқликда меҳнат салоҳиятининг реал мазмунини ифодалайди (Абдурахмонов, 2004). Москва Давлат университетининг профессорлари Р.П. Колосова ва Л.Э. Кунельскийлар фикрича эса меҳнат салоҳияти - бу ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашишга лаёқатли бўлган барча фуқароларни ўз ичига олади. Ишлаб чи
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- labor, production, economics, labor potential, labor resources, personnel, труд, экономика, меҳнат салоҳияти, хўжалик, трудовые ресурсы, ишлаб чиқариш, трудовой потенциал, меҳнат, меҳнат ресурслари, производство
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021