К содержанию
РецензированоRU2024

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ КОММЕРЧЕСКИХ РИСКОВ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ

Шарипова Гулмира Тохировна

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

Мақолада саноат корхоналарида маҳсулот харид атрибутларига кўра самарали маҳсулот портфелини шакллантириш ва шу асосда тижорат риски даражасини камайтириш масалалари ёритилган. Парето оптимуми бўйича харид атрибутларининг тақсимот эгри чизиғига асосланган истеъмолчининг чекланган харид бюджети доирасида риск туфайли йўқотиш миқдорини аниқлаш услубиятини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган. Калит сўзлар: тижорат риски, тижорат риск даражаси, таваккалчилик, хавф- хатар, Парето оптимуми, Лайкерт шкаласи, харид атрибути. СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ КОММЕРЧЕСКИХ РИСКОВ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ Шарипова Гулмира Тохировна Самаркандский институт экономики и сервиса Аннотация. В статье рассмотрены вопросы формирования эффективного продуктового портфеля и снижения уровня коммерческого риска. Доказаны возможности применения методологии определения потери вызванных коммерческих риском в рамках бюджета покупки, на основе кривой распределения атрибутов покупки в соответствии с оптимумом Парето. Ключевые слова: коммерческий риск, уровень коммерческого риска, рискованность, оптимум Парето, шкала Лайкерта, атрибуты покупки. IMPROVING THE METHODOLOGY FOR ASSESSING COMMERCIAL RISKS AT SUBJECTS Sharipova Gulmira Tokhirovna Samarkand Institute of Economics and Service Annotation. The article considers the issues of forming an effective product portfolio and reducing the level of commercial risk. The possibilities of applying the methodology for determining the loss caused by commercial risk within the purchase budget, based on the curve of the distribution of purchase attributes in accordance with the Pareto optimum, are proved. Keywords: commercial risk, level of commercial risk, riskiness, Pareto optimum, Likert scale, purchase attributes. II SON - FEVRAL, 2024 691-6 6 9 91 8 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Кириш. Мамлакатимизда тўқимачилик маҳаллий саноатнинг етакчи тармоқларидан бири сифатида тадбиркорликнинг энг натижадор йўналиши бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда тўқимачилик саноатида “...50 хил турдаги янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш” бундай лойиҳалар учун тижорат банкларига 100 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши” вазифалари белгиланиб, саноат экспортидаги улушини сезиларли даражада ошириш кўзда тутилган. Саноат корхоналарида фойданинг йўқотиш хавфини тижорат риски билан боғлиқ бўлиб, келгусида тижорат риски даражасининг ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида товар ассортименти (маҳсулот портфели) ёки буюртма қийматини риск даражасининг энг оптимал даражасида истеъмолчиларнинг талабларига энг мувофиқ келувчи харид атрибутлари асосида шакллантириш, тижорат риски даражасини баҳолаш ва уни пасайтиришга қаратилган илмий тадқиқотлар долзарб ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Корхоналарда тижорат рискларини баҳолаш бўйича хорижлик олимлардан Викулов (2013)нинг илмий ишлари саноат корхоналарида айланма маблағлар билан боғлиқ рискларни молиявий йўқотишнинг математик кутилишини минималлаштириш, кредит маблағларини ва дебитор қарздорликларни сўндиришнинг оптимал муддатига асосланиб бошқариш асосида рискларни камайтиришга қаратилган. Михайловский (2021) савдо корхоналарида харидорларнинг товар брендга мойиллик даражаси, товарнинг функционал хусусияти, ташқи кўриниши ва кафолатли сервис хизмати кўрсатиш каби кўрсаткичлар асосида товар қаторининг сифат кўрсаткичини баҳолаш ҳамда риск даражасини камайтиришни таклиф қилган. Бектемиров (2022) томонидан хизмат кўрсатиш субектларининг тадбиркорлик фаолиятида инвестицион лойиҳалар рискини баҳолашда хизмат кўрсатиш турларининг рискка мойиллик даражаларини гуруҳлаш таклиф қилинган бўлиб, шу орқали баҳолаш сифатини оширишга ва инвестицион ресурслардан оптимал фойдаланиш имконияти очиб берилган. Қамбаров (2023) илмий тадқиқотларида қурилиш материаллари саноати корхоналарига таъсир қилиши мумкин бўлган ички ва ташқи рискларни эксперт баҳолашнинг рейтинг тизимини қўллаш орқали риск омилларининг 15-20 %га камайишига ҳамда ишлаб чиқаришдаги яроқсиз (брак ва дефект) маҳсулотлар ҳамда узилишларни камайтириш ҳисобига материал кўринишидаги йўқотишлар 9-10% га камайишига эришиш мумкинлиги асослаб берилган. Тадқиқот методолигияси. Тадқиқот давомида индукция ва дедукция, гуруҳлаш, мантиқий таҳлил усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижаларини умумий яхлит тарзда ифодалаш мақсадида жадвал ва расмлардан фойдаланилган. Тадқиқот методологияси тижорат риски даражасини камайтиришда товар ассортиментининг риск даражасининг энг оптимал даражасини таъминлаш имконини берувчи харид атрибутлари асосида шакллантириш, харид атрибутининг балл кўрсаткичи энг юқори бўлганда энг юқори сифат даражасини белгилашлиги ва тижорат риск даражаси энг кам бўлиши ҳақидаги гипотезага асосланган. Таҳлил натижалар муҳокамаси. Тижорат рискларини баҳолаш энг аввало улар таъсирида йўқотилиши мумкин бўлган йўқотишларни аниқлашга қаратилади. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, риск даражаси ва улар таъсирида кутилаётган йўқотишга баҳо беришда иқтисодчи олимлар томонидан таҳлилнинг статистик

Доказательный фрагмент

«Мақолада саноат корхоналарида маҳсулот харид атрибутларига кўра самарали маҳсулот портфелини шакллантириш ва шу асосда тижорат риски даражасини камайтириш масалалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада саноат корхоналарида маҳсулот харид атрибутларига кўра самарали маҳсулот портфелини шакллантириш ва шу асосда тижорат риски даражасини камайтириш масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
commercial risk, level of commercial risk, riskiness, Pareto optimum, Likert, шкала Лайкерта, рискованность, уровень коммерческого риска, хавфхатар, атрибуты покупки, харид атрибути, purchase attributes, коммерческий риск, тижорат риск даражаси, Лайкерт шкаласи, Likert scale, тижорат риски, Парето оптимуми, таваккалчилик, оптимум Парето
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники