К содержанию
РецензированоRU2024

ТРУДОВЫЕ РЕСУРСЫ – ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ НАЦИОНАЛЬНОЙ ЭКОНОМИКИ

МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ – МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ · РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР · PhD Урунбаева Юлдуз Пирназаровна

Экономическое развитие и анализ · 116-123 · 2024

Аннотация

Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоий- иқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган. Калит сўзлар: аҳоли бандлиги, турмуш даражаси, турмуш сифати, талаб, истеъмол, аҳоли жамғармаси,иш ҳақи, аҳоли даромадлар. ТРУДОВЫЕ РЕСУРСЫ – ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ НАЦИОНАЛЬНОЙ ЭКОНОМИКИ PhD Урунбаева Юлдуз Пирназаровна Самаркандский институт экономики и сервиса Аннотация. В статье подчеркивается, что занятость в стране является ключевым фактором социально-экономического развития страны. Ключевые слова: занятость населения, уровень жизни, качество жизни, спрос, потребление, сбережения, заработная плата, доходы населения. LABOR RESOURCES – THE MAIN FACTOR IN THE DEVELOPMENT OF THE NATIONAL ECONOMY PhD Urunbaeva Yulduz Pirnazarovna Samarkand Institute of Economics and Service Annotation. The article emphasizes that employment in the country is an important factor in the socio-economic development of the country. Key words: level being of population, quality of being, the high quality level of being, factors, prosperity, depositions of population, population incomes, minimum wage, faxes Кириш. Меҳнат ресурслари – мамлакатнинг бебаҳо бойлиги, ундан унумли фойдаланишга эришилган тадқиқотда миллий иқтисодиётни юксалтиришнинг асосий омилига айланди. У мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини, миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги имкониятларини ва жаҳон хўжалигидаги ўрнини ва мавқеини белгилашда ҳал қилувчи, етакчи аҳамиятга эга. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида "Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари" тамойилига асосан еттита устувор йўналишдан иборат вазифалар ишлаб чиқилган. Уларнинг таркибида аҳоли ва унинг фаровонлиги билан боғлиқ масалалар кўп жойда эътироф этилмган. II SON - FEVRAL, 2024 644-664494 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Глобаллашув жараёнлари дунё аҳолисининг таркибий тузилиши ва ўзгариш жараёнлари билан ҳам боғлиқлигига ишора қилинган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг асарида ва 2022 йил 28 январда имзоланган “2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги № ПФ-60 сонли Фармонларида аниқ вазифалар белгиланган. Жаҳон амалиёти шундан далолат берадики, ана шу қимматбаҳо ресурсларга бой бўлган давлат товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни узлуксиз ривожлантиришнинг, тобора яхлитланиб, глобаллашиб бораётган жаҳон хўжалигида ўз мавқеини мустаҳкамлаб боришнинг чексиз имкониятларига эга бўлади. Бизнинг назаримизда айнан меҳнат ресурсларига бой бўлган давлат, яъни ресурслари сон жиҳатидан кўп ва сифати юқори бўлган мамлакат ҳозирги замон даъватлари ва чақирувларига муносиб жавоб қайтариши, тобора жадал суръатлар билан интенсив ўзгариб бораётган ички ва ташқи иқтисодий муҳитга мослаша олиши, дунё мамлакатлари сафида муносиб ўрин эгаллаши мумкин. Адабиётлар шарҳи. Дунё миқёсида иқтисодчилар томонидан амалга оширилган жуда кўп тадқиқотлар натижасида олинган якуний хулоса шундан иборат бўлдики, айнан меҳнат ресурслари, инсон омили мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг бош бўғини ҳисобланади. Бошқача иборалар билан айтганда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, халқаро меҳнат тақсимотида эгаллаб турган ўрни, мавқеи, куч-қудрати, ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлиги, биринчи навбатда, меҳнат ресурслари, уларнинг сони ва сифати билан белгиланади. Волгин, Одегов (2008): Меҳнат ресурслари соҳасига фақат меҳнатни айирбошлашни (меҳнат олди-сотдисини) эмас, балки, меҳнат салоҳиятини ҳосил қилиш (таълим ва касбий тайёргарлик), шунингдек, меҳнатдан фойдаланиш (ишлаб чиқаришда персонални бошқариш) жабҳаларини киритиш лозимлигини кўрсатадилар. Абдурахмонов (2011) “Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз руҳий- физиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга (хизмат кўрсатишга) қодир меҳнатга лаёқатли қисми ҳисобланади. Улар таркибига фақат иқтисодий фаол аҳолигина эмас, шу билан бирга ҳозирги пайтда ишламаётган ва иш қидираётган меҳнатга лаёқатли шахслар, шу жумладан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар ҳам киритилади”. Мухаммедов, Урунбаева (2018): “Меҳнат ресурслари қолган барча ишлаб чиқариш ресурслари – моддий, табиий ва бошқалар таркибида энг катта ижобий самара беришга қодир бўлган бебаҳо ва қимматлисидир”. Абулқосимов, Ашурова (2015): “Меҳнат ресурслари сонининг доимий аҳоли ўсиш суръатларига нисбатан устувор равишда ўсиши уларнинг миллий иқтисодиётдаги бандлиги тенденцияларига ҳам жиддий таъсир этиб, янги иш ўринларини яратиш ва уларни иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалари бўйича оқилона ва самарали банд этиш заруратини келтириб чиқарди”. Ўлмасов ва Вахабовлар (2006): “Фаровонлик – бу кишилар истеъмол этадиган ҳаётий неъматлар миқдори ва сифати, ҳаёт кечириш умумий шарт – шароитининг қандайлигини билдиради” деб, ўқтиради. Аҳоли бандлиги, уларнинг яшаш шароитлари фаровонлик даражалари бевосита аҳолининг касбий йўналишларига ҳам боғлиқдир. Бу борада кўплаб олимларимиз илмий изланишлар олиб боришган. 645

Доказательный фрагмент

«Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоий- иқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоий- иқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
level being of population, quality of being, the high quality level of being, factors, уровень жизни, занятость населения, истеъмол, спрос, depositions of population, талаб, аҳоли даромадлар, заработная плата, minimum wage, аҳоли жамғармаси, турмуш даражаси, population incomes, доходы населения, faxes, турмуш сифати, prosperity, аҳоли бандлиги, сбережения, иш ҳақи, потребление, качество жизни
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники