Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ЭФФЕКТИВНОСТЬ ПРИМЕНЕНИЯ СТРАТЕГИИ ДИВЕРСИФИКАЦИИ ДЛЯ УВЕЛИЧЕНИЯ ПРОИЗВОДСТВА ЭКСПОРТНОЙ ПРОДУКЦИИ В ХЛОПКОВОТЕКСТИЛЬНОМ КЛАСТЕРЕ
ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ · Хайдаров Илхом Уткурович
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
Мақолада пахта-тўқимачилик кластерларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда самарали диверсификациялаш стратегиясини танлаш масаласи ўрганилган. Калит сўзлар: кластер, экспорт, маҳсулот, диверсификация, стратегия. ЭФФЕКТИВНОСТЬ ПРИМЕНЕНИЯ СТРАТЕГИИ ДИВЕРСИФИКАЦИИ ДЛЯ УВЕЛИЧЕНИЯ ПРОИЗВОДСТВА ЭКСПОРТНОЙ ПРОДУКЦИИ В ХЛОПКОВО- ТЕКСТИЛЬНОМ КЛАСТЕРЕ Хайдаров Ильхом Уткурович Ташкентский государственный экономический университет Аннотация. В статье рассматривается вопрос выбора эффективной диверсификационной стратегии увеличения производства экспортно-ориентированной продукции в хлопково-текстильных кластерах. Ключевые слова: кластер, экспорт, продукт, диверсификация, стратегия. EFFECTIVENESS OF APPLICATION OF DIVERSIFICATION STRATEGY IN INCREASE OF PRODUCTION OF EXPORT BOP PRODUCTS IN COTTON-TEXTILE CLUSTER Khaidarov Ilkhom Utkurovich Tashkent State University of Economics Annotation. The article examines the issue of choosing an effective diversification strategy for increasing the production of export-oriented products in cotton-textile clusters. Key words: cluster, export, product, diversification, strategy. Кириш. Республикамизда мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг ўзак тармоқларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, ушбу тармоқлар ривожига етарлича инвестициялар жалб қилинди. Бу каби тармоқлар жумласига тўқимачилик саноати ҳам киради. Бу охирги йилларда қабул қилинган қатор Президент Фармонлари ва Фармойишлари, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида ўз аксини топган. II SON - FEVRAL, 2024 661-6 6 6 6 4 1 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Шу боисдан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш» вазифаси белгиланган. Мазкур вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашда янгидан ташкил этилган пахта-ту қимачилик кластерлари ҳам муҳим ролни у и наб, экспорт салоҳиятини янада оширишда пахта хом аше сини чуқур қаи та ишлаш занжирини ташкил этишда диверсификация сие сатини самарадорлигини баҳолашни тақозо этади (Фармон, 2022). Адабиётлар шарҳи. Энг содда даражада кластер - бу бир соҳада фаолият юритувчи ва бир-бирига яқин географик яқинликда жойлашган компаниялар гуруҳи. Минтақавий рақобатбардошликни аниқлаш ва оширишда кластер ёндашувининг асосчиси Майкл Портердир. Ғарб адабиётида кластер тушунчаси иқтисодий назарияга Майкл Портер (2001) томонидан киритилган: «Кластер - бу ўзаро боғланган компаниялар, ихтисослашган етказиб берувчилар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар, тегишли тармоқлардаги фирмалар, шунингдек, уларнинг муайян соҳалардаги фаолияти билан боғлиқ бўлган, рақобатлашадиган, лекин айни пайтда биргаликда ишлайдиган ташкилотларнинг географик жиҳатдан тўпланган гуруҳи». Шундай қилиб, кластер бўлиш учун жуғрофий жиҳатдан бир-бирига боғланган компаниялар ва тегишли ташкилотлар гуруҳи маълум бир ҳудудда фаолият юритиши, умумий фаолият билан тавсифланиши ва бир-бирини тўлдириши керак. Бугунги кунда илмий адабиётларда кластер назарияси ҳар томонлама ўрганилган. Тадқиқотнинг кейинги масаласи диверсификациялаш сиёсатига қаратилади. Радченко (2014) томонидан “Диверсификация - (лотинчадан diversus- ҳар хил ва facere-килмок, бажармоқ) - ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш бозорини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтиришни англатади”, - деган таъриф келтирилган. Коноплицкий, Филина (2016)лар таъкидлашича, диверсификация атамаси биринчилардан бўлиб 1951 йилда Кеннет Эндрюс томонидан шакллантирилган. Диверсификация – бу алоҳида корхона ва бирлашмалар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар номенклатурасини кенгайтиришдир. Диверсификация жараёнини тадқиқ этиш биринчи бўлиб 1962 йилда Америкалик олим Горд (2012) томонидан амалга оширилган. Тадқиқот методологияси. Илмий-тадқиқот методологияси бўлиб диалектика услуби ҳисобланади ва тадқиқот жараёнида статистик, танлаб кузатиш, таққослаш, экспертлар баҳоси каби усуллардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Биз ўз тадқиқотларимизда «Пахта-тўқимачилик» кластерларида диверсификация стратегиясини қўллаш бўйича модель ишлаб чиқишни таклиф этдик. Ушбу моделга кўра пахта-тўқимачилик кластерларида жамлама (концентрик) диверсификация стратегиясини қўллаш мавжуд ишлаб чиқариш ва у билан технологик кетма-кетликда боғлиқ ишлаб чиқаришларни такомиллаштириш ҳамда кенгайтиришни назарда тутиб, қуйидаги ишлаб чиқаришларни ташкил этишни назарда тутади: пахта хом ашёсини дастлабки ишлов бериш натижасида пахта толаси ва қўшимча маҳсулотларни ишлаб чиқариш; ип калава ва тўқимачилик матоларини ишлаб чиқариш; Нотўқима мато ишлаб чиқариш. 662 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Пахта-тўқимачилик кластерларида горизонтал диверсификация стратегиясини қўллаш қуйидаги ишлаб чиқаришларни ташкил этишни назарда тутади: трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш; тайёр пахтали кийим-кечакларни ишлаб
Доказательный фрагмент
«Мақолада пахта-тўқимачилик кластерларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда самарали диверсификациялаш стратегиясини танлаш масаласи ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада пахта-тўқимачилик кластерларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда самарали диверсификациялаш стратегиясини танлаш масаласи ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- cluster, export, product, diversification, strategy, маҳсулот, стратегия, продукт, кластер, диверсификация, экспорт
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025