Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ПРАКТИКА ПЕНСИОННОГО И МАТЕРИАЛЬНОГО ПОМОЩИ НИЗКОДОХОДНЫХ СЕМЕЙ: ПРОБЛЕМЫ И ИХ РЕШЕНИЯ
Алиев Маъруф Комилжон ўғли
Экономическое развитие и анализ · 24 · 2024
Аннотация
Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали тўланадиган нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, ижтимоий нафақаларнинг тайинлаш мезонларига ўзгартишлар киритилишига доир таклиф ва тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: ижтимоий ҳимоя, ижтимоий нафақа, моддий ёрдам, камбағаллик, камбағаллик чегараси, кам таъминланган оилалар, ижтимоий ёрдам, минимал истеъмол харажатлари. ПРАКТИКА ПЕНСИОННОГО И МАТЕРИАЛЬНОГО ПОМОЩИ НИЗКОДОХОДНЫХ СЕМЕЙ: ПРОБЛЕМЫ И ИХ РЕШЕНИЯ Алиев Маъруф Комилжон угли Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан Аннотация. В статье рассмотрены проблемы в системе назначения и выплаты пособий и материальной помощи, выплачиваемых через «Единый реестр социальной защиты» ИС в сфере социальной защиты населения, реализуемые реформы по их устранению, предложения и рекомендации по внесению изменений в систему. представлены критерии назначения социальных пособий. Ключевые слова: социальная защита, социальные выплаты, материальная помощь, бедность, черта бедности, малообеспеченные семьи, социальная помощь, минимальные потребительские расходы. PRACTICE OF PENSION AND MATERIAL ASSISTANCE FOR LOW-INCOME FAMILIES: PROBLEMS AND THEIR SOLUTIONS Aliev Maruf Komiljon ogli The banking and finance academy Republic of Uzbekistan Annotation. In the article, the problems in the system of appointment and payment of allowances and material assistance paid through the "Unified Register of Social Protection" IT in social protection of the population, the reforms implemented to eliminate them, proposals and recommendations for making changes to the criteria for the appointment of social allowances are presented. Key words: social protection, social benefits, material assistance, poverty, poverty line, low- income families, social assistance, minimum consumption expenditure. 291 II SON - FEVRAL, 2024 291-298 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Кириш. Маълумки, жамиятда ижтимоий химояга муҳтож бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга доимий эътибор бериш инсониятнинг пайдо бўлишидан бери мавжуддир. Иқтисодиёт ривожланиб борар экан, объектив сабабларга кўра яъни иқтисодий ва ишлаб чиқариш омиллар сабаб (касб касаллигига чалиниш, бахтсиз ходисалар сабаб ногиронлик, ишсизлик, камбағаллик) инсонларнинг вақтинча ёки доимий меҳнат қобилиятини йўқотиши, даромаддан маҳрум бўлиш ва бу орқали ҳаёт даражасининг пасайишига бўлган хавф ортиб боради. Бунда аҳолини ижтимоий химоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий ҳимоя – ўзига боғлиқ бўлмаган равишда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга нисбатан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам шакли бўлиб, кам таъминланган аҳоли қатламларига кўрсатиладиган хизматлар, нафақалар ва имтиёзларни кўзда тутади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш, аҳолининг барча ижтимоий гуруҳларида тенгсизликни камайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш йўналишларида ислоҳотларни амалга ошириш долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Бу борада замонавий тизимлардан фойдаланиш, ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатишда инсон омилини камайтириш, шаффофлик ва манзиллиликни ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш давр талаби эканлигини вақтнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кам таъминланган оилалар учун нафақаларни ҳақиқий муҳтожларга чекланмаган миқдорда тўлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида ЮНИСЕФнинг техник кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (ВМҚ-308, 2019) билан 2019 йил 1 октябрдан Сирдарё вилоятида синов тарзида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб эса ушбу тизим бутун республика ҳудудига босқичма босқич жорий этилди. Тизим идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш ҳамда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ташкил этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (Фармон, 2023) қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқар
Доказательный фрагмент
«Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали тўланадиган нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ислоҳотла…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали тўланадиган нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ислоҳотла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- social protection, social benefits, material assistance, poverty, poverty line, low-, ижтимоий нафақа, моддий ёрдам, социальные выплаты, социальная защита, бедность, материальная помощь, ижтимоий ҳимоя, камбағаллик, камбағаллик чегараси, черта бедности
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026