Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ИНФРАСТРУКТУРЫ МАХАЛЛИ – САМЫЙ ВАЖНЫЙ ФУНДАМЕНТ СТРОИТЕЛЬСТВА НОВОГО УЗБЕКИСТАНА
DSc Умарова Гўзал Гайратовна · DSc Умарова Гузал Гайратовна (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · DSc Umarova Guzal Gayratovna (Ташкентский государственный экономический университет)
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article deeply analyzes the issues of further improving the infrastructure of mahallas in Uzbekistan and provides suggestions and recommendations on this issue. Key words: mahalla, infrastructure, mahalla system, mahalla system infrastructure, infrastructure services, development of mahalla infrastructure, improvement of mahalla infrastructure, infrastructure efficiency, local councils, social and household infrastructure. I SON - YANVAR, 2024 551-555518 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Кириш. Маълумки, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022- 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз маҳаллаларидаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини назорат қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Сенат аъзолари ҳудудларга чиқиб, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш борасидаги лойиҳалар ижросининг боришини ўрганмоқдалар. Мазкур жараёнга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда лойиҳалар ижроси учун масъул идора ва ташкилотлар вакиллари жалб этилган (Қарор, 2022). Дарҳақиқат, маҳалла Ватан ичра кичик ватан, аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган маскан ҳисобланади. Бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотлар жараёнида миллий қадриятларимизни муносиб давом эттиришда маҳалла тизимининг ўрни беқиёс. Ўзини-ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган маҳалланинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишлар аввало бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб борилаётгани диққатга сазовордир. Айниқса, барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг жорий этилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бермоқда. Бунинг тасдиғини маҳаллаларда тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари, доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётгани мисолида кўриш мумкин. Биргина ўтган йилнинг ўзида маҳалла фаоллари кўмагида юз минглаб ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминлангани, 9 минг 400 дан ортиқ маҳалланинг қарийб 3 мингтаси ёки 31 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани шундан далолат беради. Маҳаллаларни обод қилиш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларимиз мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, халқимиз турмуш даражаси ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, 2022 йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасида бюджетдан ажратилган қарийб 27 триллион сўм маблағ ҳисобидан 4 мингта маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилгани, юзлаб мактаб, боғча, тиббиёт масканлари барпо этилгани ва янгилангани, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ ва иссиқлик таъминоти, йўл ва транспорт тизимлари фаолияти яхшиланганини таъкидлаш лозим. 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ушбу мақсадлар учун яна 5 минг 800 та маҳаллага 30 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Энг муҳими, юртдошларимизнинг ижтимоий фаоллиги, ўз маҳалласи, эл- юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик ҳисси ортиб бормоқда. Бу борада “Ташаббусли бюджет” дастури жорий этилгани муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу дастур доирасида илгари сурилаётган таклифлар асосида аҳоли ҳаётига тааллуқли кўпгина долзарб масалалар ўз вақтида ва самарали ҳал этилмоқда. 552 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Адабиётлар шарҳи. Биринчи Президентимиз Каримов (1998) маҳалланинг моҳияти ва аҳамиятига қуйидагича баҳо берган: «Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига жуда хос бўлган усули — маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда. Улар амалда ўз ҳуқуқларидаги барча ишлар учун масъулдирлар. Зеро, маҳалланинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Унинг нуфузини кўтариш, билингки, нафақат иқтисодий, нафақат ижтимоий, балки бу сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масаладир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи назардан қарашимиз лозим». Президентимиз Мирзиёев (2023) маҳаллани қуйидагича таърифлайди: “Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор Ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз”. «Инфратузилма (лотинча “infra” – остида) — ишлаб чиқариш ва товар муомаласи, шунингдек, инсон ҳаёт фаолияти учун зарур
Доказательный фрагмент
«This article deeply analyzes the issues of further improving the infrastructure of mahallas in Uzbekistan and provides suggestions and recommendations on this issue.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article deeply analyzes the issues of further improving the infrastructure of mahallas in Uzbekistan and provides suggestions and recommendations on this issue. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- mahalla, infrastructure, mahalla system, mahalla system infrastructure, infrastructure services, инфратузилма хизматлари, маҳалла, инфраструктурные услуги, система махалли, маҳалла тизими инфратузилмалари, маҳалла тизими, инфратузилма, махалла, инфраструктура системы махалли, инфраструктура
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021