К содержанию
РецензированоRU2024

ПУТИ РАЗВИТИЯ ТРАНСПОРТНО-ЛОГИСТИЧЕСКОЙ СИСТЕМЫ В ГОСУДАРСТВАХ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · И.ф.д., профессор Топилдиев Сохибжон Рахимжонович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

This article focuses on improving the development of the transport-logistics system in Uzbekistan and focusing on the transport-logistics corridors of Uzbekistan. At the same time, it is proposed to put into practice the mechanisms for fulfilling the tasks defined in the "Uzbekistan-2030" strategy, ways to improve the modern transport-logistics system that meets the requirements of the present time. Key words: strategy, transport, transport-logistics, service, region. roads, ports, airport, railway, freight, transportation, trend, automobile, digital marketing, efficiency. I SON - YANVAR, 2024 514-552184 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Кириш. Жаҳон иқтисодиётининг динамик ривожланиши ва халқаро интеграция жараёнида ттранспорт-логистика тизимини самарали ривожлантириш беқиёс аҳамиятга эга. Жаҳон банки маълумотларига кўра, “жаҳон транспорт хизматларининг миқдори 4,3 трлн. АҚШ долларни ташкил этиб, йилига 110 млрд. тонна юк ва 1 трлн. дан ортиқ йўловчилар ташилмоқда, транспорт инфратузилмасида банд бўлган ходимлар сони 100 млн. кишини ташкил этмоқда”193. Бугунги кунда муҳим лойиҳалардан бири «Буюк ипак йўли»ни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатлар ҳисобланади. Мазкур йўналишда биргина Хитой томонидан «Бир камар, бир йўл» глобал транспорт коридорларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки босқичда 900 млрд. АҚШ долларидан зиёд миқдордаги маблағ режалаштирилган. Шу жиҳатдан жаҳон миқёсида транспорт тизимларини жадал ва мувофиқлаштирилган ҳолда ташкилий-итисодий механизмини ривожлантиришга долзарб муаммо сифатида қаралмоқда. Жаҳонда темир йўл транспорт тизимини иқтисодий самарадорлигини ошириш, унинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада темир йўл транспорт инфратузилмасини тизимли ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, темир йўл транспорт соҳасини самарали ривожлантириш, транспорт хизматлари бозорида кучайиб бораётган рақобат шароитида транспорт тизими фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда самарали ташкил қилиш, истеъмолчилар талабини вақт, миқдор ва сифат нуқтаи назаридан тўлароқ қондириш бўйича тадқиқотлар устувор даражада амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам «транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш, темир йўл инфратузилмасини электрлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш ва автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш, транспорт соҳасида ташқи савдо учун “яшил коридорлар” ҳамда транзит имкониятларини кенгайтириш ва транзит юк ҳажмини 15 миллион тоннага етказиш» каби устувор вазифалар белгиланган (Фармон, 2022). Мазкур вазифаларнинг изчил ва самарали бажарилиши мамлакатимизда транспорт-логистика тизимини иқтисодий самарадорлигини оширишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 февралдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» ҳамда 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 февралдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ–60-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 ЙИЛ 11 сентябрдаги «ЎЗБЕКИСТОН – 2030» стратегияси тўғрисида ПФ-158-сонли Фармон, шунингдек, мазкур йўналишдаги бошқа меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади. Марказии Осие минтақаси давлатлари халқаро аҳамиятга молик бу лган транспорт имкониятларини кенгаи тириш борасидаги саъи -ҳаракатларни жадаллаштирга туртки бермоқда. 193 The World Bank: World Development Indicators. http: //data.worldbank.org/indicator. 515 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Минтақа давлатлари у зининг сие сии , иқтисодии ва бошқа вазифаларини амалга оширишга ту лақонли ку мак бера оладиган транспорт тизимини шакллантиришга интилмоқда. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларнинг шу каби коммуникациялари билан уи ғун ҳолдаги интеграциялашган кенг қамровли транспорт тармоғи халқаро, шунингдек, транзит юкларини ташиш имконини беради. Бу эса бюджетга тушумлар базасини кенгаи тириш учун қу шимча имконият демакдир. Марказии Осие жаҳон савдосида тарихан муҳим у ринга эга бу либ, у Шимолии - Жанубии ва Ғарбии -Шарқии и у налишдаги қитъалараро транспорт и у лакларини боғлашда ку прик вазифасини у таи ди. Бугунги кунда Марказии Осие транзит и у лаклари тизимининг асоси бу либ, у Осие ва Европа жаҳон ишлаб чиқариш марказлари у ртасида товар ҳамда капитал оқимини оширишга хизмат қилмоқда. Транспорт-логистикаси-бу етказиб

Доказательный фрагмент

«This article focuses on improving the development of the transport-logistics system in Uzbekistan and focusing on the transport-logistics corridors of Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article focuses on improving the development of the transport-logistics system in Uzbekistan and focusing on the transport-logistics corridors of Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
strategy, transport, transport-logistics, service, region. roads, ports, airport, сервис, транспорт-логистика, региональные дороги, транспорт, стратегия, region, минтақа, транспортно-логистика, хизмат
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники