К содержанию
РецензированоRU2024

ОЦЕНКА РИСКОВ ЗАРУБЕЖНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ И МЕТОДЫ ОЦЕНКИ, ВЛИЯЮЩИЕ НА ДОХОДЫ ПРЕДПРИЯТИЙ

Саъдуллаев Ойбек Турдиали ўғли

Экономическое развитие и анализ · 203 · 2024

Аннотация

Ушбу мақолада хорижий компаниялар даромадига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш усуллари ва уларни ишлаш механизмлари таҳлил қилинган. Корхоналар даромадига таъсир қилувчи рискларни чизиқли боғланиш функциялари ва уларни таъсир қилиш мезонлари ишлаб чиқилган. Таянч сўзлар: риск, даромад, молиявий риск, ЭРМ модели, ТОПСИС модели, мезон, боғланиш чизиқлари, баҳолаш, бошқариш. ОЦЕНКА РИСКОВ ЗАРУБЕЖНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ И МЕТОДЫ ОЦЕНКИ, ВЛИЯЮЩИЕ НА ДОХОДЫ ПРЕДПРИЯТИЙ Саъдуллаев Ойбек Турдиали угли Ташкентский финансовый институт Аннотация. В данной статье анализируются методы оценки рисков, влияющих на доходы иностранных компаний и механизмы их работы. Разработаны функции перекрестной связи рисков, влияющих на доходы предприятий, и критерии их влияния. Ключевые слова: риск, доход, финансовый риск, модель ERM, модель TOPSIS, критерий, разрывы связи, оценка, управление. ASSESSMENT RISKS OF FOREIGN OPERATIONS AND ASSESSMENT METHODS AFFECTING ENTERPRISES' INCOME Sa’dullaev Oybek Turdiali ugli Tashkent Financial Institute Annotation. This article analyzes the methods of assessing risks affecting the income of foreign companies and their working mechanisms. The functions of cross-linking of risks affecting the income of enterprises and the criteria of their influence have been developed. Keywords: risk, income, financial risk, ERM model, TOPSIS model, criterion, connection gaps, assessment, management. Кириш. Дунёда юз бераётган турли ўзгаришлар оқибатида жаҳон иқтисодиёти кескин бурилишларга сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда иқтисодий, молиявий, сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг тез ўзгаришлари дунё жаҳон иқтисодиётининг иқтисодий ривожланиш жараёнига таъсир қилувчи тобора юқори рискларга дучор бўлмоқда. Кутилмаган ҳодисаларнинг кўпайиши микроиқтисодий даражадаги рискларни аниқлаш, миқдорни аниқлаш ва олдини олиш бўйича тадқиқотларга қизиқишни оширди. 474 I SON - YANVAR, 2024 474-485 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Шу нуқтаи назардан, рискларни бошқариш корхоналарга таъсир қиладиган рискларни аниқлаш, миқдорий баҳолаш, таҳлил қилиш ва бошқариш орқали ноаниқ муҳитда қарор қабул қилиш долзарб муаммо сифатида кўрилиши мумкин. Ҳозирги кун амалиётида нега фаол рискларни бошқариш керак? - деган саволга жавоб бериш орқали корхоналар кутилаётган даромадни белгиланган меъёрлар асосида сақлаб қолиш масаласида турлича ёндошувларга келишмоқдалар. Бу ёндошувларнинг турлича бўлишига асосий сабаб сифатида қуйидаги ўзгаришлар билан боғланади: - глобаллашув жараёни, иқтисодиётларнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ўзаро боғлиқлиги; - ҳуқуқий нормаларнинг мувофиқлигини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган муаммолар; - ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши оқибатлари; - иқтисодий субъектлар даражасидаги кескин рақобат, чекланган ресурслар ва чексиз эҳтиёжлар; - технологик ўзгаришларга мослашиш зарурати, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар; - бизнеснинг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларига таъсир қилувчи омилларнинг мураккаблигининг юқори даражаси, халқаро иқтисодий оқимларнинг хилма-хиллиги. Келажакда кутилаётган даромадни баҳолашдан ташқари, унга эришиш билан боғлиқ рискнинг миқдорий баҳоси ҳам ўрнатилади. Даромаднинг ўзгарувчанлиги кутилганидан паст даромад келтириши мумкин; Даромад диапазони қанчалик баланд бўлса, инвестиция қилиш шунчалик хавфли бўлади. Шундай қилиб, даромад ва риск тенденсияларини таҳлил қилиш инвестиция имкониятларини яхшироқ таснифлашни таъминлайди. Тегишли фаолиятдаги сезиларли ўзгаришлар туфайли рисклардан қочиш, жиддий оқибатларга олиб келадиган муаммолар эҳтимоли контекстида трейдер учун фойдали стратегия деб ҳисобланиши мумкин. Муҳим иқтисодий ва молиявий беқарорлик ёки шериклик билан боғлиқ мураккаб воқеалар шароитида, асосий тамойилларни кузатиш ва риск режаларини ишлаб чиқиш учун стратегиялар қабул қилиниши мумкин (масалан, риск юзага келганда фойдаланиш учун ресурсларни прогноз қилишимиз мумкин). Халқаро иқтисодий муносабатларнинг жадал ривожланиши, иқтисодий ташкилотларнинг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган мураккаб жараёнларнинг мавжудлиги, иқтисодий ва молиявий беқарорлик, рақобат муҳитининг беқарорлиги, ахборот-коммуникaция технологияларининг тарқалиши - буларнинг барчаси корхона даромадига таъсир қилувчи рискларни бошқариш зарурлигини аниқ тасдиқлайдиган жиҳатлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон “«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 45-мақсад 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириб, «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш 1-бандида “экспорт ҳажми ўсишини 20 фоиз даражасида таъминлаш; саноат маҳсулотлари ўсишини 6,7 фоиз, бозор хизматлари – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 3,5 фоиз, қурилиш – 6 фоиз даражасида таъминлаш”172 вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини дунё талаблари асосида яратиш ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали экспор

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада хорижий компаниялар даромадига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш усуллари ва уларни ишлаш механизмлари таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада хорижий компаниялар даромадига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш усуллари ва уларни ишлаш механизмлари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
risk, income, financial risk, ERM model, TOPSIS model, criterion, connection, модель ERM, ЭРМ модели, риск, модель TOPSIS, ТОПСИС модели, молиявий риск, финансовый риск, даромад, доход
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники