Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ ИЗУЧЕНИЯ ВЛИЯНИЯ ДИВЕРСИФИКАЦИИ СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННОГО ПРОИЗВОДСТВА НА ПРОДОВОЛЬСТВЕННУЮ БЕЗОПАСНОСТЬ
PhD Асамов Равшан Баходирович
Экономическое развитие и анализ · 2023
Аннотация
The article focuses on the study and analysis of articles written on the application of diversification of agricultural products in ensuring food security in developed and developing countries. Scientific articles and reports written in English on this topic have been selected and analyzed from the Google scholar platform, Scopus, and the journals included on the Web of Science database. Key words: agriculture, diversification, food security. VII SON - NOYABR, 2023 226- 2 2 2 2 6 9 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr www.e-itt.uz Кириш. Аҳолининг бугунги кунда барқарор озиқ-овқат билан таъминотида энг аввало озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги тармоғининг ўрни беқиёсдир. Ушбу тармоқда сўнгги йилларда технологик ўзгаришлар жараёнларнинг ижобий таъсирлари ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини янада оширган бўлсада, ҳануз жаҳонда очлик ва тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари мавжуд. Дунё аҳолисининг 10.8% иёки 820 млндан ортиқ одамлар тўйиб овқатланмайди. Шунингдек, мамлакатимизда ҳам бу муаммо мавжуд бўлиб бу кўрсаткич 2002 йилда 16.2% 2018 йилга келиб икки ярим баробарга, 6.3% га камайган. Шу жумладан нафақат ривожланаётган балки ривожланган мамлакатларда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш долзарб муаммога айланмоқда. Бунда аҳоли ўртасида турли юқумли бўлмаган касалликлар, семириш, ортиқча вазн каби касалликларнинг тарқалиши ошиб бормоқда. Шу боисдан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш каби муаммоларни ҳал қилишда мамлакатлар турли қишлоқ хўжалигига оид дастурлар ишлаб чиқмоқда. Ушбу мақолада айнан қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш орқали юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш бўйича дунё тажрибасида қўлланилган муваффақиятли амалиётлар ва ишлаб чиқилган дастурлар таҳлили келтирилган. Давлатларнинг табиий- иқтисодий, ижтимоий-демографик, сиёсий-институционал омиллари борки хўжаликлар маҳсулотлари етиштиришни диверсификацияси даражасига маълум миқдорда таъсир ўтказади. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда мақолада қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишнинг афзалликлари хориж тажрибасини ўрганиш орқали кенг ёритилди. Адабиётлар шарҳи. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжаликларида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш иқлимнинг салбий таъсирларини юмшатиш, табиий ресурлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини пасайтирмаслик экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва кўпроқ даромад олиш бўлиб ҳисобланади(Altieri, Nicholls & other, 2015). Арианалар ва Николаслар (Lancaster & Torres, 2019) Қўшма Штатларда олиб борган тадқиқотларида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишда иккита: ички ва ташқи омиллар таъсир қилишини таъкидлаб ўтган. Улар, ички омилларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг қадриятлари ва тармоқ тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини киритиб ташқи омилларга бозор ва ерга эгалик қилиш имкониятларини эканлигини келтириб ўтган. Мисол тариқасида АҚШ қишлоқ хўжалиги департаментининг мева-сабзавот истеъмолини рағбатлантиришда (истеъмол савати) (MYPLATE) дастурининг ишлаб чиқилиши мева-сабзавот истеъмолига бўлган талабни оширганлигини кўрсатган ҳамда ҳам ишлаб чиқариш ва ҳам импорт ҳажмининг ошишига олиб келган. Олимлар ҳар бир истеъмол савати нинг ярмини мева-сабзавот ташкил қилиниши таклиф қилинган ва 5 хил гуруҳдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиш меъёрларини берилиши таклиф қилинган. Бундан ташқари, истеъмолчилар озиқ-овқатга талабининг тобора ошаётганлиги маҳалий фермерларга янги бозор имкониятларини очилиши истеъмолчиларни янада жалб қилиш мақсадида экинлар диверсификациясининг ошишига хизмат қилган. Юқоридаги тажрибадан давлатнинг соғлом овқатланишга қаратилган чора-тадбирлари экинлар диверсификация даражасини ҳамда истеъмол сифатини оширишга хизмат қилган (Lancaster & Torres, 2019). Бунда фермерларнинг истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб ишлаб чиқаришни ташкил қилиши айнан ривожланган бозор муносабатлари ва механизмлари ишлаётганлигини кўрсатади. Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирларига қарши курашиш чора тадбирлари сифатида Қишлоқ хўжалигининг умумий сиёсати (CAP) ислоҳоти фермерларни монокултурадан диверсификацияланган тизимларга ўтишга ундаш мақсадида бир қатор имтиёзлар (субсидиялар)ни жорий қилди. Ушбу имтиёзларга мувофиқ, фермерлар ҳукуматдан субсидияларни олиш учун экинлар тизимига камида уч хил экинлар экиш талаб қилинди (Ridier, Roussy & Chaib, 2021). Бенедек ва бошқалар Covid-19 пандемияси даврида ривожланган Европа Иттифоқи мамлакатларидан Венгрия, Эстония, Руминия ва Португалия озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда кичик хўжаликларида диверсификация даражаси оширилиши уларнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшган (Benedek & other, 2021). Шу каби муваффақиятли амалиётларни жорий қилиш мақсадида Европа Иттифоқининг тадқиқот ва инновацияларни молиялаштириш дастури Горизонт 2020 ва Горизонт Европа (Horizon 2020 ва Horizon Europe) 227 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr www.e-itt.uz (DiverImpact) лойиҳаси кўп мамлакатларда кичик фермер хўжаликларида экинлар ва маркетинг ст
Доказательный фрагмент
«The article focuses on the study and analysis of articles written on the application of diversification of agricultural products in ensuring food security in developed and developing countries.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article focuses on the study and analysis of articles written on the application of diversification of agricultural products in ensuring food security in developed and developing countries. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- agriculture, diversification, food security, қишлоқ хўжалиги, диверсификация, сельское хозяйство, продовольственная безопасность, озиқ-овқат ҳавфсизлиги
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019