Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ЗНАЧЕНИЕ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОЙ ТОРГОВЛИ В ЭКОНОМИКЕ СТРАНЫ
ИҚТИСОДИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ · Раҳимова Севара Гайратовна
Экономическое развитие и анализ · 24 · 983- 990 · 2023
Аннотация
In our country, a lot of attention is paid to the development of e-commerce, and it is certainly not for nothing. Because this type of trading has many advantages for both organizations and customers. Organizations will be able to increase their income, increase the number of customers, and also sell their goods and services to foreign countries through e-commerce. Customers, in turn, will have the opportunity to buy goods online from home. Key words: internet, price, transport-logistics sector, e-commerce, transport infrastructure. VI SON - OKTABR, 2023 215-212195 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr www.e-itt.uz Кириш. Мижозлар интернет орқали товар буюртма қилар экан, унинг етиб келишини интизорлик билан кутишлари аниқ ва бу электрон тижорат ташкилотларига мижоз товарларини ўз вақтида, шикаст етказмасдан ва арзон нархларда етказиб бериш масъулиятини юклайди. Шу нуқтаи назардан, электрон тижоратни ривожлантиришда транспорт логистиканинг роли катта ҳисобланади. Бир мамлакатнинг иқтисодиётининг ривожланишида транспорт-логистика сектори муҳим рол ўйнайди ва бу йўналиш иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланади. Мамлакатда юклар ҳажми қанчалик кўп бўлса ва у қанчалик тез айланса, ташкилотлар шунчалик кўп фойда кўради ва ўзларининг самарадорлигини оширади. Транспорт логистикаси электрон тижоратнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва кўплаб электрон тижорат ташкилотлар учун бу катта масаладир. Агар уларнинг товарлари арзон ва сифатли бўлса-ю лекин, мижозларга ўз вақтида етказиб беролмаса мижозлар интернет орқали савдоларни тўхтатиши мумкин. Транспорт- логистиканинг ҳозирги ҳолати. Жаҳон банки томонидан чоп этилган логистика самарадорлиги ҳисоботига кўра Германия, Швеция, Белгия, Австрия ва Япония каби давлатлар энг самарали логистика тизимиги эгалар. Ўзбекистон эса бу рўйхатда 160 давлатдан 99- ўринда бормоқда. Бу рейтингни ишлаб чиқишда Жаҳон банки божхона самарадорлиги, юкларни ўз вақтида етказиш даражаси, логистика мутахасисларининг билим даражаси, транспорт инфратузилмасининг қулайлиги ва сифатиги эътибор берилган. Демак рейтингдан кўриниб турибдики, республикамиздаги транспорт-логистика тизимида қилиниши керак бўлган ишлар мавжуд. Биз биламизки, республикамизнинг энг арзон транспорт тури бўлган денгиз портларига тўғридан тўғри чиқиш имконияти мавжуд эмас ва бу ҳолат мамлкатимизда самарали логистика тизимини барпо этишни икки карра тақозо этади. Республикамиз Марказий Осиёда энг яхши транспорт инфратузилмасига эга. Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудидан 42530 км авто йўл, 4500км темир йўл излари мавжуд. Ўзбекистон транзит мамлкат сифатида Афғонистонга кириш ва у орқали Бандар Аббос ва Чобаҳор портларига чиқиш имконияти Тожикистон давлатига кириши зарур ҳисобланади. Шунингдек ҳозирги кунда Қирғизистон орқали Хитой билан ўзаро темир йўлларни қуриш мўлжалланмоқда. Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги яна бир салоҳияти бу Туркманистон орқали Эрон ва Туркияга чиқиш имкониятидир. Агар ушбу лойиҳалар амалга ошса, бу мамлакатимиз иқтисодиётига кўплаб фойда олиб келади. Адабиётлар таҳлили. Электрон тижоратни юритишда транспорт логитиканинг роли тўғрисида кўплаб олимлар ўз фикрларини ўз илмий ишларида келтириб ўтишган. Уларга кўра, электрон тижоратнинг ривожланиши мамлакатдаги транспорт-логистика сектори ривожи билан чамбарчас боғлиқдир. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришда, шу жумладан электрон тижоратни ривожлантиришда муайян натижаларга эришиш имконини берди. Шунга қарамай, мамлакатда электрон тижоратнинг тўлақонли бозорини яратишга, товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига тўсиқ бўлаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан: биринчидан, электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги тизими соҳа тараққиётининг жадал суръатлардаги ўзгаришларига мос келмайди ва ўз навбатида аҳоли кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектлари учун электрон тижоратдан фойдаланиш имконини таъминламайди; иккинчидан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ташқи бозорларда тўлиқ рақобатлашиш, шунингдек, харажатларни оптималлаштириш имконини бермаётган электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишнинг эскирган бюрократик тўсиқлари сақланиб қолмоқда (Umurzakov, Vohidova, 2017); учинчидан, электрон тижоратни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни лозим даражада йўлга қўйилмаган, бу эса иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг тўхтаб туришига олиб келмоқда; тўртинчидан, маҳаллий тўлов тизимларининг машҳур хорижий аналоглари билан интеграцияси йўқлиги, мамлакат тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан тўлиқ халқаро ҳамкорликда ишлашларига, шунингдек, маҳаллий бозорнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигига таъсир қилмоқда; 216 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr www.e-itt.uz бешинчидан, электрон ти
Доказательный фрагмент
«In our country, a lot of attention is paid to the development of e-commerce, and it is certainly not for nothing.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn our country, a lot of attention is paid to the development of e-commerce, and it is certainly not for nothing. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- internet, price, transport-logistics sector, e-commerce, transport infrastructure, электрон тижорат, интернет, электронная коммерция, транспортная инфраструктура, транспортно-логистический сектор, цена, транспорт-логистика сектори, нарх, транспорт инфратузилмаси
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025