Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
ЭФФЕКТИВНАЯ ОРГАНИЗАЦИЯ ПРАКТИКИ IPO КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ
МУАММО ВА ЕЧИМЛАР · PhD Маматов Баҳромжон Шавкатович
Экономическое развитие и анализ · 20 · 2023
Аннотация
This article presents an analysis of assets and capital efficiency indicators in private and state-owned commercial banks. The interrelation between the share of the state and indicators of financial efficiency in commercial banks is studied. Scientific conclusions are given on ways to increase efficiency through the practice of IPO of commercial banks in our republic. Keywords: shares, stock market, state owned shares, asset efficiency, capital efficiency, dividends. Кириш. Жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банкларининг ролини қайта кўриб чиқиш лозим бўлиб бормоқда. Чунки бир томондан молиявий технология (Fin-tech) компаниялар ҳам бу борада тижорат банкларига рақобатчи сифатида ривожланиб келаётган бўлса, иккинчи томондан рақамли банк амалиётлари (Digital Banking)га ўтиш ривожланишнинг ўзига хос йўналиши сифатида намоён бўлмоқда. 164 164-169 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust www.e-itt.uz Миллий иқтисодиётда эса умумий банк активларининг 80 фоиздан ортиқ қисми давлат назоратидаги тижорат банкларига тегишлилиги сақланиб қолмоқда. Шунга қарамасдан хусусий акциядорлик тижорат банклари рентабеллиги давлат назоратидаги тижорат банкларига нисбатан 4 баравардан юқорилиги намоён бўлмоқда. Бунда ўз-ўзидан активлардан самарали фойдаланиш қайси секторда юқори эканлиги аён бўлади. Тижорат банклари устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш масаласи сўнгги йилларда тез-тез тилга олинмоқда. Бунда амалий натижалар ҳам намоён бўла бошлади. Хусусан, Ипотекабанк акциядорлик тижорат ипотека банкини 324 миллион АҚШ долларига Венгиянинг OTP банкига сотиш бўйича битим амалга оширилаётганлиги бунга мисолдир. Давлат назоратидаги еттита тижорат банки томонидан акцияларни оммавий жойлаштириш амалиёти ўтказилиши кутилаётганлиги, учта хусусий акциядорлик тижорат банкидаги ўта кичик миқдордаги давлат улуши тўлиқ аҳолига оммавий сотилиши белгиланганлиги ҳам бундаги яна бир амалий ишлардандир. Лекин “тижорат банклари ўз акцияларини оммавий жойлаштиришда қайси жиҳатларга эътибор қаратилса ҳам инвесторлар учун, ҳам тижорат банклари учун мафаатли бўлади?”, деган савол ҳам кун тартибига чиқмоқда. Чунки бугунги кунга қадар республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари ўтказилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур масала ўзига хос долзарбликка эга. Адабиётлар шарҳи. Тижорат банклари акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларида андеррайтер сифатида фаолият юритиши ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг тажарибаларидан маълум. Шу билан бирга тижорат банклари акциядорлик жамияти сифатида арзон капитал жалб қилиш мақсадида IPO амалиётларини ўтказишлари мумкин. Franklin Allena, Jun ‘QJ’ Qianb, Susan Chenyu Shanc ва Mengxin Zhaodлар Хитой саноат ва тижорат банкининг хусусийлаштириш жараёнини, хусусан Гонконг ва Шанхай фонд биржаларида ўтказилган SPO амалиёти таҳлил қилган ҳолда бошқа йирик молия институтларини хусусийлаштиришнинг хитой моделини ҳам тадқиқ қилишган. Тадқиқотларга кўра гарчи хусусийлаштиришларда SPO амалиётидан кенг фойдаланилган бўлсада, ҳукумат назорат пакетини сақлаб қолганлиги 2008 йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида бошқаларга нисбатан устунлик берган (Franklin Allena and other 2014). Кузмина ва Коноваловалар (2020) Россиядаги банклар томонидан ўтказилган IPO амалиётларини тадқиқ қилган. Улар тадқиқот натижаларига кўра IPO амалиётлари назарий жиҳатдан банк бизнесининг ривожланишига хизмат қилади. Лекин IPO ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин бу қарор қанчалик тўғри эканлигини баҳолаш лозимлиги қайд этилади. Яъни IPOга тайёр бўлмаган ҳолатда бундай қарор қабул қилиш молиявий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Айниқса банклар томонидан халқаро IPO ўтказишда сарф-харажатларни олдиндан баҳолаш лозимлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Қурбонов, Омонов, Нуралиевалар (2021) томонидан халқаро IPO амалиётлари таҳлилига доир тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, унда Хитой почта жамғарма банки (Postal Savings Bank of China) IPO амалиёти натижасида 4 миллиард АҚШ доллари миқдорида капитал жалб қилишга эришганлиги ва муваффақиятли амалиётдан кейин акция курси 2,3 фоизга ўсганлиги таъкидланган. Шунингдек тадқиқотчилар томонидан банкларнинг IPO амалиётидаги андеррайтерлик фаолияти хусусиятларини ҳам очиб берилган. Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштириш йўналишларига доир монографик тадқиқотларни амалга оширган Боев (2021) фикрига кўра 2019 йилда қабул қилинган маълум бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда Алоқабанк, Саноатқурилишбанк, Asia- Allianсe банк акциялари оммавий жойлаштирилиши белгиланган бўлсада, амалда ўтказилмаганлиги таъкидланади. Каримовнинг (2022) мамлакатимизда амалга оширилган акцияларни оммавий жойлаштириш амалиёти таҳлилларига доир тадқиқотларида акцияларни жойлаштириш баҳосини ҳар томонлама асосли белгилаш лозимлиги қайд этилган. 165 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust www.e-itt.uz Тадқиқот методологияси. Тижорат банклари акцияларини оммавий жойлаштириш
Доказательный фрагмент
«This article presents an analysis of assets and capital efficiency indicators in private and state-owned commercial banks.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article presents an analysis of assets and capital efficiency indicators in private and state-owned commercial banks. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- shares, stock market, state owned shares, asset efficiency, capital efficiency, dividends, эффективность капитала, акции, давлат улуши, акция, фондовый рынок, капитал самарадорлиги, государственная доля, активлар самарадорлиги, дивиденд, эффективность активов, дивиденды, фонд бозори
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021