Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
История открытия национального университета в Туркестане
Shokhsanam NAJIMIDDINOVA (The history of the opening of the National University in)
Общество и инновации · 5 · 231-237 · 1918
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада 1918 йилда Туркистонда фаолият дорилфунун, кўрсатган олий таълим муассасаси бўлмиш – Туркистон французлар, Халқ университетининг ташкил этилиши тарихи, ундаги факультетлар, таълим сифати, мавжуд бўлган факультетлар ҳақида академия, проректор. маълумотлар берилган. История открытия национального университета в Туркестане АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье представлена история Туркестанского университет, народного университета — высшего учебного заведения, французы, основанного в 1918 году в Туркестане. Описываются факультеты, качество образования и факультеты, действовавшие в академия, проректор. университете. 1 Basic doctoral student, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2024) / ISSN 2181-1415 Олий таълим даргоҳи бўлмиш университетлар ўз моҳиятига кўра ҳар бир миллатнинг маданий-маънавий тараққиётини акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади. Юртимиз ўтмишига назар соладиган бўлсак, оламга донг таратган қанчадан қанча мадрасаларимиз, дорилфунунларимиз, забардаст олимлару фозилларимиз жаҳон фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшганлигининг гувоҳи бўламиз. Европада биринчи илмий академия 1162 йил Англияда, 1724 йилда Россияда вужудга келганига эътибор берсак, Ислом оламида бундай академиялар VIII–IX асрлардаёқ вужудга келган эди [3.6]. Бу заминдан етишиб чиққан алломаларимиз IX–XII аср мусулмон уйғониши давридаёқ жаҳон фани ва маданияти тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган. Бу кейинги даврларда ҳам давом этди. Илм фанга рағбат ва муҳаббат бутун тарихимиз мобайнида сўнмагани каби чор Россияси, қизил империя даврида хам сўнмаган. Масалан, ХVIII асрда Самарқанд ва Бухорода 70 та, ХIХ асрда биргина Тошкентда 18 та мадраса бўлган. 1894 йили Туркистонда 6 минг 445 та мактаб ва мадраса фаолият кўрсатган, 1913 йилга келиб уларнинг сони 7 минг 665 тага етган. Замонавий типдаги олий таълим муассасаси бўлмиш университет очиш ғояси ҳақида тўхталадиган бўлсак, қизиқки, Тошкентда университет таъсис этиш масаласига дастлаб, 1898 йилда Дукчи Эшон бошчилигидаги ўзбек халқининг мустамлакачилик ва миллий зулмга қарши озодлик ҳаракати бўлган Андижон қўзғолони сабаб бўлган эди. Қўзғолоннинг келиб чиқишига рус ҳарбий маъмурияти ва амалдорларнинг маҳаллий халқ тилини билмасликлари, ўзбек халқининг урф-одатлари тўғрисида тушунчалари йўқлиги туртки бўлган, деган хулосага келган рус ҳукумати тез орада Туркистонда университет очиш ҳаракатини бошлаб юборганди. ХIХ асрнинг охирида ўлкада юзага келган ижтимоий-иқтисодий шароит тақозоси билан миллий озодлик ҳаракати кучайиб боради. Маърифатчилик, миллий уйғониш кўзга ташланади. Жадидлик ҳаракати юзага келиб унинг ғоявий асосчиси бўлган Исмоилбек Гаспирали ва туркистонлик машҳур намояндалар Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхон ўғли, Абдурауф Фитрат, Абдулхамид Сулаймон ўғли Чўлпон ва бошқалар давр талабини теран ҳис этдилар, ўзларини тарих олдида масъул деб билдилар. Миллатни ғафлат уйқусидан уйғотиш, ўзлигини англатиш учун биринчи навбатда ҳам диний, ҳам дунёвий билимларга эга бўлган жадид (янги) замонавий зиёлиларни тарбиялаш зарурлигини англаб, мавжуд исломий маориф асосидаги мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиқдилар. Шу ўринда бутун Россия мусулмонларининг маънавий отаси ва ҳимоячиси ҳисобланган Исмоилбек Гаспирали (Гаспринский)нинг 1892 йилда Туркистон генерал-губернатори Розенбахга ёзган хати диққатни ўзига тортади. У ўз хатида шундай деб ёзади: “Мавжуд мадрасалардан айримларини “олий” даражада қайта қурилиб, ислоҳ қилинса, ҳарбийлардаги каби имтиёзларга эга бўлса, диний бошқарма тасарруфидан озод қилинса, ҳам диний, ҳам педагогик хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлур эди... Уларни вақф, вақфлар бўлмаган жойларда эса жамоат ёки давлат маблағи асосида ташкил этса бўлади” [6.226]. Бундан ташқари, таниқли шарқшунос ва ҳарбий амалдорлардан бўлган С.Ф. Ольденбург 1902 йили “Сайгондаги Узоқ Шарқ француз мактаби” номли мақоласида французлар Узоқ Шарқни босиб олганларидан сўнг, бу шаҳарда илмий 232 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2024) / ISSN 2181-1415 мактаб ташкил этиб, француз шарқшунослигида катта ишлар олиб бораётганликларини таъкидлайди ва “Россия ҳам Шарқда илмий мактаб (олий мактаб) ташкил этиб, рус шарқшунослигига мустаҳкам пойдевор яратса, айни мақсадга мувофиқ бўлар эди. Тошкент эса шу илмий мактаб фаолият кўрсатиши учун жуда қулай марказ бўлиши мумкин. Бу русларга Ўрта Осиё ерларинигина эмас, балки Эрон, Афғонистон, Кашғар, Тибет ва ҳатто Хитой ва Мўғулистонни ўрганиш имкониятини беради” – деганди. [5.3]. Худди шу фикрлар олий ўқув юрти ташкил этилишини янги босқичга кўтаради. Шундай қилиб, Тошкентда европача олий ўқув юрти ташкил этиш ҳақида рус шарқшунос олимлари, амалдор ва илмий-маданий миссионерлар ўртасида бошланган катта музокара узоқ давом этди. Очиладиган олий ўқув юртининг қай тарзда бўлиши, вазифаси нималардан иборатлиги тўғрисида турли фикр ва мулоҳазалар айтилади. Халқ
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада 1918 йилда Туркистонда фаолият дорилфунун, кўрсатган олий таълим муассасаси бўлмиш – Туркистон французлар, Халқ университетининг ташкил этилиши тарихи, ундаги факультетлар, таълим сифати, м…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада 1918 йилда Туркистонда фаолият дорилфунун, кўрсатган олий таълим муассасаси бўлмиш – Туркистон французлар, Халқ университетининг ташкил этилиши тарихи, ундаги факультетлар, таълим сифати, м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- university, французы, French, academy, проректор, факультеты, французлар, университет, дорилфунун, faculties, академия, факультетлар, vice-rector
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945