К содержанию
РецензированоRU2024

Программа системы образования Высшего Медресе Мирзо Улугбека как источник

Farangis MAMATKULOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Samarkand State University named after Sharof Rashidov)

Общество и инновации · 5 · 1-7 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Мирзо Улуғбекнинг мадраса-йи олиясида таълим Мадраса-йи олия, тизими, унда ўтиладиган асарларнинг илми нақлия, ақлия, ижозатнома, адабия каби фанларга дахлдорлигини ўша давр манбалари илми нақлия, далиллар асосида тасдиқлаб келганлар. Мадрасани ақлия, адабия, муваффақиятли тугатган толиби илмларга дипломлар мударрис, берилган. Ушбу мақолада Улуғбек Мирзо олий толиби илм, мадрасасининг таълим тизими ва ундаги дастурлар манба Қуръоний тафсир ва Шарҳ. сифатида таҳлил қилинган. 1 Basic doctoral student, Department of Historiography and Source Studies, Samarkand State University named after Sharof Rashidov. E-mail: mamatqulovafarangis@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 2 / ISSN 2181-1415 Программа системы образования Высшего Медресе Мирзо Улугбека как источник АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Система образования в Высшем медресе Мирзо Высшее медресе, Улугбека, согласно источникам того времени, охватывала разрешение, произведения, относящиеся к таким дисциплинам, как точные науки, точные и естественные науки, а также литература. естественные науки, литература, Студенты, успешно окончившие обучение в медресе, учитель, получали дипломы, подтверждающие их достижения в ученик, области науки. В данной статье представлен анализ толкование и образовательной системы и программ Высшего медресе комментарий. Мирзо Улугбека. КИРИШ Ана шундай “ижозатнома – диплом”лардан бири ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Р/10683 – Ш рақамда сақланади. [1] Бу ижозатнома – диплом мадраса-йи олияда таълим олган Шамсидддин Муҳаммад Балхий номига берилган бўлиб, унга Қозизода Румий мазкур ижозатномани Ҳижрий 838 йил ражаб ойининг ўрталарида, яъни 1435 йил февраль ойида ўз қўли билан ёзилганлигини қайд қилган. Бу ижозатнома – диплом кўпгина масалаларга ойдинлик киритади: Мазкур толиби илм – Шамсиддин Муҳаммад ўша даврдаги Хуросоннинг Балх шаҳридан Мовароуннаҳрнинг Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек мадарса- йи олиясига ўқишга келгани; Бу эса ўз навбатида мадарса-йи олиянинг фақат Мовароуннаҳрдан бўлганлар учун эмас, балки Хуросон, Ҳиндистон, Рум ўлкаларидан келганларга ҳам хизмат қилгани; Шамсиддин Муҳаммад ал – Балхийнинг таҳсил муддати 16 йил бўлганлиги; Бу толиби илм томонидан таҳсил давомида ўрганган асарларнинг номлари алоҳида – алоҳида кўрсатилгани; Ижозатнома – дипломда қайд қилинган асралар номидан маълум бўладики, улар ҳам нақлия, ҳам ақлия ҳам адабия илмларга даҳлдор бўлганидан гувоҳлик беради. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Мадраса-йи олияда ва ақлий илмларга доир дарслик ва қўлланмаларнинг айримлари турли манбаларда келтирилган маълумотларга кўра қўйидагилардан иборат бўлган: 1. “Лавомеъ асрор фи шарҳ матолеъ ал анвор” (“Нурларнинг чиқиши учун сирларнинг равшанлашиши” деб номланган шарҳ). Мазкур асарнинг муаллифи Қутбиддин Муҳаммад бин Муҳаммад ар-Розий ат-Таҳтоний (ваф.1364 милодий – 766 ҳижрий) бўлиб, бу китоб 1328 йилда араб тилида ёзилган. Асар Сирожиддин Урмавийнинг (ваф. 1283 милодий – 682 ҳижрий) “Матлаъ ал-анвор” (Нурларнинг чиқиши) деб аталган фалсафа ва мантиқ масалаларидан баҳс юритувчи китобининг мантиқ бўлимига ёзилган шарҳдир. 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 2 / ISSN 2181-1415 2. “Ал – Кашшоф ан дақойиқ ал –танзил” (Нузул қилинган ҳақиқатларни шарҳловчи китоб). Китобнинг муаллифи Абулқосим Маҳмуд бин Усмон Замахшарий (ваф. 1144 милодий – 538 ҳижрий) бўлиб, Қуръони каримнинг тафсирига бағишланган машҳур асардир. Бу асарга Самарқандда Маъсуд Тафтазоний (1322-1390) “Шарҳи кашшоф” номи билан шарҳ ёзган. Бу шарҳ ҳам мадраса-йи олия мударрис ва талабалари томонидан фойдаланилган. 3. “Ал-ҳидоя”. Фиқҳга бағишланган бу машҳур асарнинг муаллифи Бурҳониддин Марғинонийдир. (1123 йилда – Марғинон (Рошидонда) туғилиб, 1196 йилда – Самарқандда вафот этган. Қабри Чокардизада). 4. “Ал-жомеъ ал-саҳиҳ”. Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларининг саҳеҳ (ишонарли ва тўғри) мажмуаси бўлиб, уни Имом ал-Бухорий тузганлар (810 йилда Бухорода туғилиб, 870 йилда Самарқанд вилоятининг Хартанг мавзесида вафот этганлар). Республика мустақиллиги даврида қабрлари устида муҳташам мақбара мажмуа қад кўтаради. 5. “Китоб ал-фиқҳ ал-акбар”. Бу машҳур асар ҳанафия мазҳаби асосчиси имом Аъзам-Абу Ҳанифа ан-Нуъмон ибн Собит ал- Куфий (700–767). 6. “Ал-тазкира фил-ҳайъат”. Астраномияга бағишланган бу асарнинг муаллифи Носириддин Тусий (1201–1274) бўлиб, унда Батлимус (Птоломей)нинг астрономияга оид тизимидан сўз юритилган. Мирзо Улуғбек мадраса-йи олияда маъруза ўқиганда ундан фойдаланган. 7. “Ат-туҳфат уш-шоҳий”. Бу ҳам астрономияга бағишланган бўлиб, унинг муаллифи Қутбиддин Маҳмуд ибн Маъсуд Шерозийдир. 8. “Бадоеъ ул- ибкор мин тавомеъ ал-афкор” (Фикрларнинг туғилишида ғунчаларнинг бадиийлиги) 9. “Мафотеҳ абвоб ал-адаб” (Адаб эшиклари калитлари) ва бошқалар дейилганда Чағминий, Тафтазоний, Саид Шариф Журжоний, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий каби алломаларн

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мирзо Улуғбекнинг мадраса-йи олиясида таълим Мадраса-йи олия, тизими, унда ўтиладиган асарларнинг илми нақлия, ақлия, ижозатнома, адабия каби фанларга дахлдорлигини ўша давр манбалари илми нақлия, далилл…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мирзо Улуғбекнинг мадраса-йи олиясида таълим Мадраса-йи олия, тизими, унда ўтиладиган асарларнинг илми нақлия, ақлия, ижозатнома, адабия каби фанларга дахлдорлигини ўша давр манбалари илми нақлия, далилл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2024 in Science LLC, Мадраса-йи олия, exact sciences, илми нақлия, литература, literature, natural sciences, permission, teacher, ижозатнома, естественные науки, Высшее медресе, interpretation and commentary of the Koran, Қуръоний тафсир ва Шарҳ, ученик, разрешение, толиби илм, Higher Madrasah, мударрис, учитель, толкование и комментарий Коран, ақлия, точные науки, адабия, student
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники