Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Возникновение и перспективы развития концепции применения градостроительных норм в судах Республики Узбекистан
Ziyoda INOYATOVA
Общество и инновации · 5 · 1-5 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида замонавий шаҳарсозлик, биноларнинг қад кўтарилишида ҳудудлардаги урбанизация, биноларнинг тарихий қиймати ва қадимги бино ва интеграция, иншоотларнинг аҳамияти, ўрни, динамик жараёнда уларга режалаштириш, геоахборот, эътибор берилиши ҳамда меъморий қиёфасининг агломерация, сақланиши, реконструкция жараёнида ўзгаришлари инфраструктура. тарихий обидалар қаторига ўтказишдаги аҳамияти ҳақида фикрлар баён этилган. 1 Listener, High School of Judges. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2024) / ISSN 2181-1415 Возникновение и перспективы развития концепции применения градостроительных норм в судах Республики Узбекистан АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье обсуждается историческая ценность градостроительство, зданий в различных регионах Республики Узбекистан, а урбанизация, также вклад древних зданий и сооружений в сохранение интеграция, архитектурного наследия и их роль в динамике городской планирование, геоинформация, среды. Особое внимание уделяется значению изменений, агломерация, внесенных в процессе реконструкции, для сохранения инфраструктура. исторических монументов, при этом акцентируется важность ключевых элементов этих зданий Тарихий шаҳарларни қайта қуриш, лойиҳалаштиришда ушбу ҳудудларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши жараёнидаги эволюцион ўзгаришларнинг туб моҳиятини таҳлил этиш катта аҳамиятга эга. Бунда тарихий шаҳарларнинг икки асосий жиҳатларини, хусусан, ўзак ва сунъий ўзгаришлар киритилган жиҳатларни ажратган ҳолда, айни вақтда комплекс тарзда таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. Мамлакатимиздаги кўплаб шаҳарлар узоқ тарихга эга. Ушбу ҳудуднинг аксариятида ҳозирги кунда ҳам ҳаёт давом этмоқда ва янгидан-янги замонавий биноларни қад кўтарилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу жараён айниқса 2016–2017 йиллар давридан бошлаб жуда сезиларли даражада авж олмоқда. Бундай ҳудудларда турли тарихий ва бадиий қийматларга эга қадимги бино ва иншоотлар ҳам мавжуд. Замонавий шароитда уларнинг баъзилари сақланади, қийматга эга бўлмаганлари бузилиб, ўрнига янги иморатлар қурилади. Тарихий жойларнинг меъморий қиёфаси ўзгариши жараёнида тарихий кўча ва майдонларни янгилаш зарурати пайдо бўлади. Чунки улар замонавий талаблар параметрига мос келмай қолади. Шаҳарларда доимий динамик жараёнлар, яъни жиддий ўзгаришлар бўлиб туради. Шаҳарларнинг фазовий ўзгаришини назорат қилиш қадимий шаҳарлар пайдо бўлгандан бошлаб мавжуд бўлиб келган. Санъат инқилобига қадар шаҳарларни мудофаа деворлари муҳофаза қилиб турган. Кейинчалик яшил ҳалқалар пайдо бўлган. Тарихий шаҳарларнинг ривожи қайта қурилиш жараёнида тарихий манбаларга таянган ҳолда уч асосий ҳолат кузатилган: Биринчиси, шаҳар бир ҳудуддан бошқа яқин ҳудудга кўчади масалан, қадимги Шош ва илк ўрта асрларда минг ўрик Тошкент. Иккинчидан, шаҳарнинг бир қисмида тарихий тизим ўзгартирилади масалан, Қўқоннинг жанубий-ғарбий қисми Рус шаҳарлари. Учинчидан, шаҳарга туташ ҳолда янги ҳудуд қўшилади XIX асрнинг 2-ярмидаги Тошкент, Самарқанд шаҳарлари. Шаҳарсозлик (шаҳар қуриш) меъморликнинг йирик соҳаси, шаҳар бунёд этиш назарияси ва амалиёти аҳоли яшайдиган ҳудудлар (турар жойлар)ни лойиҳа асосида режалаштириш, шаҳарсозлик ижтимоий-иқтисодий, санитария гигиена, қурилиш техника, бадиий меъморий масалалар мажмуини қамраб олади. Шаҳарсозлик мажмуи меъморчилик ва қурилиш бунёдкорлиги, жамиятнинг 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2024) / ISSN 2181-1415 ижтимоий тизими ва ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёт даражаси, маданияти, табиий иқлим шароитлари ва миллий ўзига хослиги билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2023 йил 11 сентябрьдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–299-сон қарори имзоланди. Унга кўра, ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришга доир ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг қуйидаги даражалари белгиланмоқда: биринчи даражада – ҳудудларнинг рақобат устунликлари ва барқарор ривожланиш драйверларини аниқлаб берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, шунингдек, шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида Агломерацияларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади; иккинчи даражада – шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, шунингдек, қишлоқ, аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилади; учинчи даражада – ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида замонавий шаҳарсозлик, биноларнинг қад кўтарилишида ҳудудлардаги урбанизация, биноларнинг тарихий қиймати ва қадимги бино ва интеграция, иншоотларнинг аҳамияти, ўрни…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида замонавий шаҳарсозлик, биноларнинг қад кўтарилишида ҳудудлардаги урбанизация, биноларнинг тарихий қиймати ва қадимги бино ва интеграция, иншоотларнинг аҳамияти, ўрни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- town planning, геоахборот, агломерация, урбанизация, geoinformation, геоинформация, planning, urbanization, градостроительство, режалаштириш, интеграция, integration, шаҳарсозлик, планирование, agglomeration, infrastructure, инфраструктура
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Лучшие интеллектуальные исследованияOSHIRISH YO’LLARI, Sadikov Shoxrux Shuxratovich – +12025