К содержанию
РецензированоRU2023

История создания системы информирования коррупционных преступлений

Shаkhzod МАJIDOV · September -/© in Science LLC. (Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 4 · 88-93 · 2023

Аннотация

Ключевые слова: В данной статье теоретически анализируется история коррупция, возникновения системы оповещения о коррупционных информаторы, преступлениях. противодействие коррупции, правовая защита. 1 Doctoral student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: shohzod.majidov@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 Давлат ва хусусий сектор фаолиятида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат хорижий тажрибалар асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш, балки ушбу соҳада самарали тизим сифатида қўлланилиб келаётган маълум халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ҳисобланади [1.B.36]. Улардан бири ушбу соҳада кенг қўлланилиб келаётган самарали ва таъсирчан воситаларнинг мажмуи бўлган коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш механизми ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш механизми ўз ичига коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш, келиб тушган коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш, хабар берувчиларни рағбатлантириш, айрим ҳолатларда хабар бериш мажбуриятини юклаш ҳамда хабар бермаганлик учун жавобгарлик чораларини белгиланишини ўз ичига олади. Коррупция фактлари тўғрисида хабар берадиган шахсларни ҳимоя қилишни назарда тутувчи қоидалар ички қонунчилик учун янги бўлганига қарамай, узоқ тарихий давр мобайнида баъзи жиноятлар содир этилиши тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилувчи шахсларнинг позициясини тартибга солувчи қоидаларни ҳамда жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қоидаларни ўз ичига олган. Cўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ўлароқ тан олиниши, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва сиёсий қадами сифатида, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ва коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асоси яратилди [2]. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган тараққиёт стратегияси 84-мақсади доирасида коррупцияга қарши курашиш борасида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш каби мақсадлар давомий вазифа сифатида белгиланди [3]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли Фармони билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури”нинг 39-бандига биноан фуқаролар томонидан коррупция ҳолатлари ҳақида тезкор хабар бериш имкониятини кенгайтириш масаласини янада такомиллаштириш асосий вазифа сифатида қайд этилди [4]. Бундан ташқари, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат муҳитини янада шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ- 158-сонли “Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди. Мазкур стратегияда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар йўналиши доирасида “Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш” асосий вазифа сифатида белгиланди [5]. Бундай тусдаги тезкор хабар бериш имкониятини таъминловчи механизм ва чоралар халқаро-ҳуқуқий стандартлар, кўплаб хорижий мамлакатлар қонунчилик амалиётида аллақачон батафсил равишда тартибга солинган. Бу эса ўз навбатида, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларнинг вужудга келиш тарихини назарий жиҳатдан таҳлил ва тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этишини назарда тутмоқда. 89 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда аксарият мамлакатларнинг ҳукуматлари томонидан жамиятнинг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш, мудофаа ва бошқа инфратузилмага катта маблағ ажратилмоқда. Натижада айрим мансабдор шахслар томонидан бюрократиянинг чекланган назорат имкониятларидан фойдаланиб, ўзларининг шахсий даромадларини максимал даражада ошириш мақсадида улар томонидан коррупциявий жиноятларни содир этилмоқда. Ушбу содир этилган коррупциявий жиноятлар фуқароларга катта солиқ юкини келтириб чиқариши, шунингдек тақдим этилаётган товарлар ва хизматлар сифатини пасайтириши жамият тараққиётига хавф туғдириши мумкин. Мансабдор шахслар томонидан содир этилаётган коррупциявий жиноятларни аниқлаш ҳар доим қийин бўлганлиги сабабли, кўпгина давлат ҳукуматлари коррупция, ўғирлик ва корпоратив қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот бериш учун фуқароларга таянган. Коррупцияга қарши курашишга оид илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларнинг вужудга келиш тарихи узоқ тарихий даврларга эга. Жумладан, VII асрдан эътиборан айрим давлатларнинг ҳукуматлари томонидан коррупциявий жиноятларга оид ноқонуний схемаларни очиш ва о

Доказательный фрагмент

«Ключевые слова: В данной статье теоретически анализируется история коррупция, возникновения системы оповещения о коррупционных информаторы, преступлениях.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ключевые слова: В данной статье теоретически анализируется история коррупция, возникновения системы оповещения о коррупционных информаторы, преступлениях. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
corruption, правовая защита, информаторы, legal protection, whistleblowers, ҳуқуқий ҳимоя, хабар берган шахслар, коррупцияга қарши курашиш, коррупция, anti-corruption, противодействие коррупции
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники