К содержанию
РецензированоRU2023

Физиолого-биологические, социальные и педагогические аспекты физической деятельности

Juraev BOBOMOROD

Общество и инновации · 4 · 283-287 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жисмоний фаолликнинг физиологик- жисмоний фаоллик, биологик, ижтимоий ва педагогик жиҳатларининг қатор биологик, омиллари, миллий маънавий меросимизда қайд этиб саломатлик, ўтилган насиҳат ва йўриқларнинг тўғри эканлиги илмий инсон, юрак-қон томир, адабиётлардаги маълумотлар ёрдамида таҳлил қилинган. нафас олиш, мушаклар, асаб, мослашувчанлик. 1 Intern-researcher, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 Физиолого-биологические, социальные и педагогические аспекты физической деятельности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье с помощью информации научной двигательная активность, литературы анализируется ряд факторов биологическое, физиологического, биологического, социального и здоровье, педагогического аспектов физической активности. человек, сердечно-сосудистая система, дыхание, мышцы, нервы, гибкость. Инсон биологик ва ижтимоий хусусиятларга эга экан, унинг баркамол шахс сифатида вояга етишида жисмоний фаолликнинг ўрни катта. Шу сабабли ҳам ушбу компонентларнинг мукаммал тарзда уйғунлашуви таълим тизимидан кўзланган мақсад – ҳар томонлама етук шахсни тарбиялаш мақсадини амалга оширишга ёрдам беради. Жисмоний фаолликнинг биологик жиҳатлари қатор омиллар билан боғлиқдир. Авваламбор, шахсий гигиена ва тозалик тушунчасига эътибор қаратиш керак бўлади. Инсоният тафаккурининг дастлабки босқичлариданоқ ушбу масалага катта эътибор қаратилган. Мисол учун, тахминан 3000 йил аввал “Авесто” муқаддас китобида “табиий муҳитнинг муҳофазаси ва тозалиги, турли касалликларнинг олдини олиш мақсадида сувни тинитиш, ифлосланган жойларни кўмиш, озиқ овқатларни зарарсизлантириш, сирка, шароб, турли гиёҳларни тутатиш” тавсия этилган [1, 18]. Қадим-қадимлардананоқ инсонлар саломатликни асраш учун табиат билан уйғун ҳолда яшаш кераклиги, турли зарарли омиллардан ўзини асрай олиши ҳақида фикр юритганлар. Зардуштийликдаги эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал каби тушунчалар инсоннинг нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлигини асраш йўлларини ҳам кўрсатиб беради. Ўз даври учун ниҳоятда илғор бўлган диний қарашларда ҳамиша инсон саломатлиги ва жисмоний фаоллик масалалари етакчи ўринга эга бўлиб келган. Ислом динида ҳам намоз амалларини бажариш ва ушбу жараёндаги “5 марта шартли ҳаракатларни: бошларини чап ва ўнгга буриш, қўлларини кўтариш, энгашиш, тиззага ўтириш ва шу кабилар” [2, 13] инсон жисмоний фаоллигини сақлаб туришда катта ҳамиятга эгадир. Бу фикрлар кейинчалик Абу Али ибн Сино асарларида ҳам анча тараққий эттирилди. Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида жисмоний фаоллик масалаларига алоҳида урғу берилган ва руҳий ва жисмоний саломатлик, ақлий етукликнинг ўзаро боғлиқлиги кўрсатиб берилган. Жумладан, қомусий олим шундай ёзади: “мижозни мўътадил қилиш, ейиш ва ичиш маҳсулотларини танлаш, гавдани чиқиндидан тозалаш, тўғри тузилишини сақлаш, бурунга тортиладиган ҳавони етарли ва яхши қилиш, кийинишни яхшилаш, жисмоний ва руҳий ҳаракатларни мўътадиллашга” [3, 32] алоҳида эътибор бериш орқали инсон соғ- саломат юради, деган фикрларни илгари суради. Яън, ҳозирги глобаллашув ва ахборотлашув шароитида инсон нафақат ақлий зўриқишларга, балки жисмоний зўриқишларга ҳам муҳтождир. Бир томонлама ривожланишнинг оқибатида эса инсон ижтимоий фаолликдан четга чиқиб қолиши мумкин бўлади. 284 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 Кейинчалик замонавий илмий тадқиқотлар ҳам буюк бобокалонларимиз ва миллий маънавий меросимизда қайд этиб ўтилган насиҳат ва йўриқларнинг тўғри эканлигини кўрсатиб турибди. Маълум бўлишича, инсон организмидаги бир орган фаолиятининг бузилиш бошқа органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса жисмоний фаоллик натижасида маълум бир орган фаолиятининг нормал ишлаши бошқаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини англатади. Қайд этиб ўтиш керакки, инсон организмидаги нормал фаолиятнинг жисмоний фаолликдан бошқа асосий омили мавжуд эмас. Қон айланиши ҳамда моддалар алмашинувини тўғри ташкил этиш учун ҳам бир мушак, бўғимлар ва бошқа аъзолар мунтазам ҳаракатда бўлиши керак. Сўнгги вақтларда кўпайган таянч-ҳаракат аъзолари касалликларининг асосий сабаби ҳам камҳаракатлиликдир. Бир гуруҳ физиологлар томонидан Грузияда ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлдики, ҳафтасига 20 минут атрофида жисмоний тарбия билан шуғулланган ёшларнинг саломатлиги спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан икки баробар яхшироқ экани маълум бўлди [14, 66-69]. Жисмоний фаолиятнинг физиологик асоси инсон танасининг жисмоний машқлар пайтида унга қўйиладиган талабларга қандай жавоб беришини ва мослашишини тушунишни ўз ичига олади. Жисмоний фаоллик юриш каби паст интенсив ҳаракатлардан тортиб тез югуриш ёки оғир атлетика каби юқори интенсив машқларгача бўлган кенг кўламли ҳаракатларни ўз ичига олади. Тананинг жисмоний фаолиятга муносабати бир неча тизим ва жараёнларни ўз ичига олади. Юрак-қон томир тизими: юрак ва қон томирлари жисмоний фаолият

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада жисмоний фаолликнинг физиологик- жисмоний фаоллик, биологик, ижтимоий ва педагогик жиҳатларининг қатор биологик, омиллари, миллий маънавий меросимизда қайд этиб саломатлик, ўтилган насиҳат…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жисмоний фаолликнинг физиологик- жисмоний фаоллик, биологик, ижтимоий ва педагогик жиҳатларининг қатор биологик, омиллари, миллий маънавий меросимизда қайд этиб саломатлик, ўтилган насиҳат… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
physical activity, breathing, мослашувчанлик, мушаклар, biological, человек, nerves, асаб, flexibility, сердечно-сосудистая система, нафас олиш, жисмоний фаоллик, двигательная активность, саломатлик, human, cardiovascular, нервы, биологик, биологическое, юрак-қон томир, гибкость, инсон, мышцы, health, muscles, дыхание, здоровье
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники