Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Предотвращение дорожно-транспортных происшествий со смертельным исходом
Jamol PARMONOV
Общество и инновации · 4 · 326-332 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт жамоат жойлари, ҳодисаларини олдини олиш тушунчаси ва уни олдини олиш, такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. профилактика ва ҳуқуқий асос. Предотвращение дорожно-транспортных происшествий со смертельным исходом АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описывается концепция предупреждения общественны места, дорожно-транспортных происшествий со смертельным предотвращение, исходом и особенности ее совершенствования. профилактика и правовая база. 1 Employee, Department of Internal Affairs of Samarkand region. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш билан бир қаторда жамоат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, одам ўлими билан боғлиқ ва пиёдалар иштирокидаги оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидир. Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳали ҳам юқори бўлиб, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда аввало бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга энг муҳим вазифа сифатида устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Бугун дунёда ва минтақамизда, чегараларимизда кескинлик, турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда бу масаланинг қандай беқиёс аҳамиятга эга эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз” [1]. Жумладан, йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш, шунингдек, инсон омилини истисно қилувчи рақамли технологияларни кенг жорий этиш талаб этилмоқда. Бугунги кунда 2022–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига [2] мувофиқ, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида: Қуйидагилар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари этиб белгиланди: – автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда – жамоат транспорти – велотранспорт – автотранспорт” устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш; – ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш; – ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш; – йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида жорий этиш; 327 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 – йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот- коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда, янги бошқарув ва назорат тизимларини татбиқ қилиш. Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги янги давр, 2021 йилнинг 12 февралида Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган мажлисида берилган топшириқлари асосида бошланди. Айнан мана шу илк бор ўтказилган Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида янги саҳифани очди. Ушбу босқичдаги ислоҳотларда “Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини аниқ белгилаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш, замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш” устувор вазифалар сифатида белгиланган. Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичг
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт жамоат жойлари, ҳодисаларини олдини олиш тушунчаси ва уни олдини олиш, такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт жамоат жойлари, ҳодисаларини олдини олиш тушунчаси ва уни олдини олиш, такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- public places, профилактика ва ҳуқуқий асос, профилактика и правовая база, prevention and legal framework, общественны места, жамоат жойлари, олдини олиш, предотвращение, prevention
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026