Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Проведение мероприятий по ликвидации неграмотности в Узбекистане ( на примере 1924-1928 гг.)
Rakhmonjon AKHMEDOV · Keywords: -/© in Science LLC. (these schools, and their national composition in the period)
Общество и инновации · 4 · 112-120 · 1924
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада миллий-ҳудудий чегараланишдан кейин миллий-ҳудудий Ўзбекистон ССРда катта ёшдаги аҳоли ўртасида чегаралаш, саводсизликни тугатиш тадбирларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ССР, ва унинг натижалари таҳлил этилган. Қишлоқ хўжалигини саводсизликни тугатиш, саводсизликни тугатиш ёппасига коллективлаштиришга қадар бўлган даврда мактаблари, республикада ташкил этилган саводсизликни тугатиш “Ҳужум” ҳаракати, аёллар мактаблари фаолияти, бу мактабларга жалб этилганлар мактаблари, сони, уларнинг миллий таркиби бўйича статистик саводхонлик даражаси. маълумотлар келтирилган. 1 Teacher, Kokand State Pedagogical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2023) / ISSN 2181-1415 Проведение мероприятий по ликвидации неграмотности в Узбекистане (на примере 1924–1928 гг.) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье анализируются установление мер по национально- ликвидации неграмотности среди пожилого населения в территориальное Узбекской ССР и ее итоги после национально- размежевание, территориального размежевания. Приведены статистические Узбекская ССР, ликвидация данные о деятельности созданных в республике школ неграмотности, ликвидации неграмотности, численности занимающихся в школы ликвидации этих школах и их национальном составе в период до полной неграмотности, коллективизации сельского хозяйства. движение «Худжум», женские школы, уровень грамотности. 1924 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш СССР давлат ҳокимияти юқори органлари, шунингдек, Ўрта Осиё республикалари раҳбарияти томонидан қонунан расмийлашди. 1924 йил 18 ноябрда Туркистон АССР, Бухоро ССР ва Хоразм ССР Марказий Ижроия Қўмиталари махсус қўшма қарор қабул қилиб, ўз ваколатларини Ўзбекистон ССР Советларининг Таъсис қурултойига қадар иш кўрувчи, 31 октябрда ташкил этилган Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетига топширди [1. Б. 306–308]. 1925 йил 13 февралда Бухорода иш бошлаган ЎзССР Советларининг I съезди 17 февраль куни “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисидаги декларация”ни қабул қилди. Декларация ЎзССР ташкил топганлигини қонунан расмийлаштирди ва ЎзССРнинг ихтиёрий равишда СССР таркибига кирганлигини эълон қилди [2. Б. 298]. Миллий-ҳудудий чегаралаш натижасида 8 миллион 131 минг 62 кишидан иборат Ўрта Осиё аҳолисидан 3 миллион 963 минг 285 киши Ўзбекистон ССР таркибига кирди [3. Б. 150]. 1925 йилда Ўзбекистон ССРда маъмурий бирлик жорий этилиб, 7 та област (Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм)га бўлинди [4]. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий ҳудудий чегараланишга қадар Туркистон АССРда саводсизликни тугатиш ишлари у қадар кенг оммалашмади, бу жараён секинлик билан борди. Чунончи, 1924 йилгача Туркистон Республикасида бор- йўғи 447 та саводсизликни тугатиш мактаблари ташкил этилган эди. Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилганидан кейин ташкил топган Ўзбекистон ССРда саводсизликни тугатиш ишлари янгича тартибда йўлга қўйилди. Яъни 1925–1926 йилларда Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) ҳузуридаги Саводсизликни тугатиш бўйича фавқулодда комиссияси асосий эътиборни Касаба уюшмалари ва “Қўшчи” иттифоқи аъзолари ўртасида саводсизликни тугатишга қаратган. Бунинг учун Фавқулодда комиссия томонидан 400 та янги мактаб ташкил этиш кўзда тутилиб, улардан 130 таси Тошкент областида, 100 таси Фарғона областида, 50 таси Зарафшон областида, 75 таси Самарқанд областида, 20 таси Хоразмда, 10 таси Қашқадарёда, 10 таси Сурхондарёда, 5 таси Конимех районида очилиши мўлжалланган [5. Б. 15]. Бу мактабларнинг барчаси касбий – 113 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2023) / ISSN 2181-1415 ишлаб чиқариш муассасаларига йўналтирилиши шарт эди. Айни пайтда касаба уюшмалари ўз маблағлари ҳисобидан республика бўйича яна 200 та саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этиши лозим эди. Ўзбекистон ССР Вақф бошқармаси ҳам ўз маблағлари ҳисобидан саводсизликни тугатиш мактабларини очиши, жумладан Фарғона областида 25 та, Тошкент областида 32 та мактаб ташкил бўлиши кўзда тутилган [5. Б. 15]. Самарқанд област Сиёсий маърифат уюшмаси (Политпросвет)нинг 1924–1925 ўқув йили октябрь-март ойларида саводсизликни тугатиш тадбирлари режасига кўра, мазкур ўқув йилида вилоятда маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 135 та, давлат бюджети ҳисобидан 75 та, “Қўшчи” иттифоқи маблағлари ҳисобидан 35 та, вилоятдаги касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 20 та, жами 266 та саводсизликни тугатиш мактаблари ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу саводсизликни тугатиш мактаблари энг камида 6500 нафар саводсизларни ўзида қамраб олиши лозим эди [6. Б. 83]. 1926 йилдан аёллар учун ҳам саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этиш, мавжуд мактаблар тармоғини кенгайтириш учун қизил чойхоналар, ташкилот ва муассасалардаги клублар, қизил бурчаклардан кенг фойдаланиш тавсия этилган. Қизил чойхона, клуб, қизил бурчакларда қуйи саводлилар учун тўгараклар ташкил қилиш мақсадг
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада миллий-ҳудудий чегараланишдан кейин миллий-ҳудудий Ўзбекистон ССРда катта ёшдаги аҳоли ўртасида чегаралаш, саводсизликни тугатиш тадбирларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ССР, ва унинг натиж…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада миллий-ҳудудий чегараланишдан кейин миллий-ҳудудий Ўзбекистон ССРда катта ёшдаги аҳоли ўртасида чегаралаш, саводсизликни тугатиш тадбирларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ССР, ва унинг натиж… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2023 in Science LLC, движение «Худжум», саводсизликни тугатиш мактаблари, literacy schools, школы ликвидации неграмотности, literacy level, women’s schools, Узбекская ССР, миллий-ҳудудий чегаралаш, ликвидация неграмотности, national-territorial delimitation, саводхонлик даражаси, саводсизликни тугатиш, Ўзбекистон ССР, национально-территориальное размежевание, “Ҳужум” ҳаракати, женские школыуровень грамотности, аёллар мактаблари, eradication of illiteracy, Uzbek SSR
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026