К содержанию
РецензированоRU2023

Анализ реализации способов защиты прав имущества на приватизированные земельные участки

Jasurbek RAKHMATILLAEV

Общество и инновации · 4 · 272-279 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада хусусийлаштирилган ер участкаларига хусусийлаштирилган ер нисбатан мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларини участкалари, амалга оширишнинг таҳлили, мулкдорнинг ҳуқуқлари, мулк мулк ҳуқуқларини ҳимоя ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилиши қилиш, мулкдорнинг ҳуқуқлари, таҳлили, фуқаролик ҳуқуқлари ёки манфаатларини жамоат эҳтиёжлари, муҳофаза қилиш, ер участкасини мулкдордан олиб қўйиш, мулк ҳуқуқи. жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини сотиб олиш тартиби, мулкдор ҳуқуқларининг кафолатлари билан боғлиқ муаммолар очиб берилган. 1 Teacher, Department of State Legal Sciences, Law Enforcement Academy. E-mail: j.raxmatillayev92@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 Анализ реализации способов защиты прав имущества на приватизированные земельные участки АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье проведен анализ реализации способов приватизированные защиты права собственности в отношении земельные участки, приватизированных земельных участков, прав защита права собственника, анализ устранения любых нарушений права собственности, права собственника, собственности, защиты гражданских прав или интересов, общественные нужды, изъятия земельный участок у собственника, порядок право собственности. выкупа земельных участков для государственных нужд, проблемы собственника, связанные с гарантиями прав. Маълумки, хусусий мулк объеклари, қолаверса, хусусий мулк ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидаги бошқа неъматлар ва ҳуқуқлар каби ҳуқуқий муҳофаза этилади. Хусусий мулк ҳуқуқи мазмунини ҳам мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан бирга, ушбу мол-мулкка бўлган ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш, яъни хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик ва хусусий мулк ҳуқуқи объектларига зарар етказганлик учун ҳуқуқбузардан етказилган зарарни баратараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи ҳам ташкил этади. Одатда хусусий мулк ҳуқуқини бузиш хусусий мулк объектларига зарар етказиш ёки объектга нисбатан мулкдорнинг ҳуқуқларини ноқонуний рад этиш ёхуд хусусий мулк объектини асоссиз равишда мулкдор эгалигига қайтармаслик шаклида намоён бўлади. Масалан, автокорхона ҳайдовчисининг фуқаро А.га тегишли деворни юк автомашинасида уриб юборилиши натижасида деворнинг бузилиши ёхуд ижарага олувчининг ижарага олинган мол-мулкни мулкдорга ўз вақтида қайтармаслиги хусусий мулк ҳуқуқини бузиш ҳисобланади. Шу маънода хусусий мулк ҳуқуқини бузишни бартараф этишни талаб қилиш мажбурияти ҳуқуқ нормалари асосида амалга оширилишини айтиб ўтиш лозим [1]. “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасида ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари санаб ўтилган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисмида мулкдор мулк ҳуқуқининг триадасига эга эканлиги санаб ўтилган. Бунда мулкдорга тегишли триаданинг асосий ҳуқуқи тасарруф этишга оид ҳаракатлар ФКнинг 164-моддасига қараганда кенгроқ изоҳланган ҳамда “гаровга қўйиш, устав фондига кириши, ижарага бериш” каби ҳаракатлар санаб ўтилган. Шу билан бирга, мазкур модданинг иккинчи қисмида хусусийлаштирилган ер участкасининг мулкдори “мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш” ҳуқуқи белгиланган. Ҳимоянинг асосий ташкил этувчи мазкур ҳуқуқ хусусийлаштирилган ер участкаси мулкдорининг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, уни амалга ошириш субъектив фуқаролик ҳуқуқи сифатида аҳамиятли ҳисобланади. В.В. Носик таъкидлаганидек, ер участкаси эгасининг ваколатларини таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш керакки, ерга эгалик мутлақ эмас. Агар фуқаролик ҳуқуқида субъект қонунга мувофиқ мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф 273 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 этиш ваколатларини бошқа шахслардан мустақил равишда амалга оширса, унга тегишли мулкка нисбатан ҳар қандай ҳаракатларни иккинчисининг табиати ва мулк ҳуқуқининг мазмунини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириши мумкин бўлса, у ҳолда ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш объектив давлат, оммавий ва хусусий манфаатларини [2] ҳисобга олиб белгиланади. Бундай ҳуқуқларнинг чекланиши (қўшимча мажбурият юкланилиши)га келсак, улар фақат қонун билан белгиланиши мумкин. Масалан, Ер кодексининг 42-моддасида мулкдор томонидан қонун ёки шартномада назарда тутилган даражада ер участкасидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланишга чеклов (чегаралар) қўйилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундай чекловлар жумласига сотиш, ижарага бериш (ижарага бериш), фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш, белгиланган мақсадни ўзгартириш, меросни фақат кўрсатилган меросхўр томонидан қабул қилиш шартлари, муайян ишларни бажариш шартлари, шунингдек бошқа мажбуриятлар, чекловлар (чегаралар) ёки шартларни киритиш мумкин. Қонун ҳужжатларида субъектларнинг (ер эгалари ёки ердан фойдаланувчилар) ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг айрим масалалари ўз ечимини топмаганлиги уларнинг бузилиши учун шароит яратадиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада хусусийлаштирилган ер участкаларига хусусийлаштирилган ер нисбатан мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларини участкалари, амалга оширишнинг таҳлили, мулкдорнинг ҳуқуқлари, мулк мулк ҳуқуқлари…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада хусусийлаштирилган ер участкаларига хусусийлаштирилган ер нисбатан мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларини участкалари, амалга оширишнинг таҳлили, мулкдорнинг ҳуқуқлари, мулк мулк ҳуқуқлари… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2023 in Science LLC, общественные нужды, owner's rights, privatized land plots, хусусийлаштирилган ер участкалари, мулкдорнинг ҳуқуқлари, мулк ҳуқуқи, public needs, protection of property rights, property rights, жамоат эҳтиёжлари, защита права собственности, права собственника, право собственности, мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, приватизированные земельные участки
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники