К содержанию
РецензированоRU2022

Порядок организации работы системы «Фуқаробай» по пресечению и борьбе с правонарушием и преступностью

Anvar AKHMEDOV

Общество и инновации · 3 · 103-108 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда ҳуқуқбузарлик, “фуқаробай” ишлаш тизими тушунчаси, ушбу тизимнинг жиноят, бугунги кундаги аҳамияти, жойларда “фуқаробай” ишлаш олдини олиш, методикасининг самарадорлиги ўрганилган. Шунингдек, “фуқаробай” ишлаш тизими, методика, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда “фуқаробай” “Аёллар дафтари”, ишлаш тизими бўйича республика доирасидаги статистик “Ёшлар дафтари”. маълумотлар, норматив-ҳуқуқий хужжатлар кенг таҳлил қилиниб, жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, маҳалла ва ҳудудлардаги криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 1 Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2022) / ISSN 2181-1415 Порядок организации работы системы «Фуқаробай» по пресечению и борьбе с правонарушием и преступностью АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье освещены конкретные вопросы профилактика совершенствования нового порядка организации правонарушений, «Фуқаробай» системы работы по пресечению порядок работы системы правонарушений и преступлений. «Фуқаробай», «Женская тетрадь», «Молодежная тетрадь». Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф- хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда. Хусусан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш; ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни жалб қилиш; юқори бўғиндан энг қуйи бўғин – маҳалла тизими асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз назорат қилиш механизмларини жорий этиш белгиланди [1]. Ўзбекистонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг “фуқаробай” ишлаш тизимининг жорий этилиши дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. “Энди ишни “маҳаллабай” ташкил этишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, мактаб директори, ёшлар етакчиси ёшлар муаммоларини “фуқаробай” аниқлайди. Мана, бир пайтлар биз “мижозбай” ишладик. Энди маҳаллада “фуқаробай” ишлаймиз. Уйнинг ичидаги одамнинг кайфияти қандай? Нима мурод-мақсади бор? Нима муаммолари бор? Шуларни “фуқаробай” аниқлаб, сектор раҳбарлари олдига аниқ ва лўнда масалаларни қўйишлари шарт [2]” – деб таъкидлаган эди. Шу билан бирга, аёллар билан ҳам индивидуал тартибда “фуқаробай” асосда ишлаш тизими жорий этилди. Маҳаллаларда жиноятларнинг сабабларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари учун “Фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш орқали ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлов кўрсатиш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз аёллар ва ёшларни фойдали фаолиятга жалб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради. 104 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2022) / ISSN 2181-1415 Ҳозирги кунда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида, шунингдек, умумистеъмолдаги сўзлар қаторида “фуқаробай”, “оилабай”, “маҳаллабай” ва бошқа бир қатор сўзларнинг кириб келаётганлиги оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали ҳаммага маълум. Ҳолбуки, ушбу терминлар ҳозирги қабул қилинаётган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Зеро, ушбу тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини англаб етиш, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. “Фуқаробай” ишлаш тизими – фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишнинг махсус платформаси ҳисобланиб, секторлар кесимида ҳар бир фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммоларини индивидуал тартибда аниқлаш ва ҳал этишни назарда тутади. Бугунги кунда жиноятчиликни жиловлашнинг самарали механизмлари амалиётга татбиқ қилинмоқда. Айниқса, криминоген вазияти мураккаб ҳудудларда ишнинг манзилли ёндашув асосида ташкил қилинаётгани содир этилган ҳар бир жиноий хатти-ҳаракатнинг асл сабабларини ўрганиш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Аммо бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар мавжудлиги, айрим жойларда жиноятчилик аҳволининг ўзгаришсиз қолаётгани, маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий муа

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда ҳуқуқбузарлик, “фуқаробай” ишлаш тизими тушунчаси, ушбу тизимнинг жиноят, бугунги кундаги аҳамияти, жойларда “фуқаробай” ишлаш олдини олиш, методикасининг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда ҳуқуқбузарлик, “фуқаробай” ишлаш тизими тушунчаси, ушбу тизимнинг жиноят, бугунги кундаги аҳамияти, жойларда “фуқаробай” ишлаш олдини олиш, методикасининг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
crime prevention, “фуқаробай” ишлаш тизими, «Молодежная тетрадь», "Youth notebook", жиноят, "Women's notebook", “Аёллар дафтари”, ҳуқуқбузарлик, профилактика правонарушений, порядок работы системы «Фуқаробай», work order " Fuqarobai", олдини олиш, «Женская тетрадь», “Ёшлар дафтари”, методика
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники