Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Повышение прозрачности в судебно-следственной деятельности
Kamoliddin MAVLANOV
Общество и инновации · 3 · 279-284 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада жиноят ишлари юритувида шаффофлик, шаффофликни таъминлаш, дастлабки терговда ва транспарентлик, суриштирувда ошкораликни кафолатлаш муаммолари, ошкоралик, очиқлик, ишларни судда кўришда очиқликни амалга ошириш тергов сири. тартиби бу соҳада илмий изланиш олиб борган тадқиқотчи олимларнинг қарашлари билан ўрганилган. Шунингдек, муаллиф жиноят ишлари юритувида, шаффофлик, транспарентлик, ошкоралик каби тушунчаларни ўзаро солиштирган ҳолда таҳлил қилган ва унинг якунида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтган. 1 Senior lecturer, PhD Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan E-mail: kamoliddin mavlanov@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 Повышение прозрачности в судебно-следственной деятельности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье автор с точки зрения ученых- прозрачность, исследователей, проводил научные исследования в этой транспарентность, области. Также, автор сравнил и проанализировал такие открытость, следственная понятия, как прозрачность, раскрытие информации при тайна. ведении уголовных дел, и в конце дал предложения и рекомендации по совершенствованию законодательства. Жиноят процессида “ошкоралик”, “шаффофлик” атамаларини умумлаштирган ҳолда “транспарентлик” сўзидан ҳам кенг фойдаланилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, “ошкоралик” – ошкора хусусиятга эгалик, очиқ- ойдинлик маъноларини, “очиқлик” эса очиқ эканлик, равшанлик, ошкоралик маъноларини англатади [1]. Шаффофлик (транспарентлик) гуманитар ва ижтимоий жиҳатдан очиқликни, мулоқотни ва ҳисобдорликни англатса, ижтимоий шаффофлик – жамият ҳар бир аъзосининг жамият ҳақида ҳаққоний маълумот олиш имкониятини англатади, тадбиркорлик шаффофлиги – ваколатли манфаатдор шахсларга корхона тўғрисида ҳаққоний маълумотни тақдим этишдир. Жиноят ишлари юритувида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш бугунги дунёда шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг муҳим воситасига айланган. Жумладан, суд-тергов фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш, жиноят ишлари бўйича иш юритувда жамоатчилик иштироки институтини кучайтириш масаласи жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолатини таъминлаш механизми сифатида бу соҳада амалга ошириладиган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. Шунингдек, бу масала инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорларида ҳам алоҳида тушунтириб ўтилган. Жиноят процессида транспарентлик масаласи миллий ва хорижий процессуалист олимлар томонидан доимий равишда ўрганилиб келинмоқда. Брайн А.Жексонга кўра, транспарентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролар ўртасидаги уларни бир-бирига яқинлаштирувчи восита бўлиб, халқда мазкур орган вакилларига нисбатан ишончнинг шаклланишига ва ошишига олиб келади [2]. Бошқа манбаларда эса унга ҳуқуқни қўлловчи органлар фаолиятини назорат қилиш усулларидан бири сифатида таъриф берилган [3]. А.В.Смирнов одил судловнинг транспарентлигини суд ишлари юритуви устидан фуқаролик жамияти назоратини олиб боришнинг зарурий шарти [4] сифатида ўрганган бўлса, Н.В.Сыч транспарентлик нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий аҳамиятга ҳам эга эканлигини асослаб берган [5]. Умуман олганда, шаффофлик фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва одил судлов тизими ўртасидаги икки томонлама алоқани мустаҳкамлаб, жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифаларини самарали ҳал этишга ёрдам беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, жиноят ишлари юритувида транспарентлик бу ҳар қандай манфаатдор шахсга бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда 280 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 жиноят иши доирасида маълумот олиш имкониятини таъминловчи қонунчиликда мустаҳкамланган қоидалар тизимидир. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда (14-моддада) ҳам ошкоралик судда ишларни юритишга дахлдор бўлиб, унга кўра ҳар ким ўзининг ишини очиқ ва адолатли судда кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур очиқлик жамоат тартиби, ахлоқ қоидалари, шахсий ҳаёт ёки давлат сири билан боғлиқ ҳолатлардагина чекланиши мумкин [6]. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси иш юритишдаги ошкоралик ва шаффофликни адолатли суд муҳокамасига нисбатан қўллаган (6- модда). Фақат судлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш орқали жиноят ишлари юритувидаги транспарентлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Айнан судгача бўлган даврда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган процессуал ҳаракатлар амалга оширилади. Шундай экан, судгача бўлган жиноят-процессуал фаолият ҳам умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, жамоатчилик назорати фаоли ишлаши зарур. Афсуски, бу масала фанда кам сонли процессуалист олимлар томонидан тадқиқ этилган. Миллий жиноят-процессуал қонунчилигимизда ҳам шаффофлик, ошкоралик масаласи судлар
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада жиноят ишлари юритувида шаффофлик, шаффофликни таъминлаш, дастлабки терговда ва транспарентлик, суриштирувда ошкораликни кафолатлаш муаммолари, ошкоралик, очиқлик, ишларни судда кўришда о…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада жиноят ишлари юритувида шаффофлик, шаффофликни таъминлаш, дастлабки терговда ва транспарентлик, суриштирувда ошкораликни кафолатлаш муаммолари, ошкоралик, очиқлик, ишларни судда кўришда о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp279-284, прозрачность, transparency, транспарентлик, openness, clarity, транспарентность, открытость, investigative secrecy, ошкоралик, шаффофлик, следственная тайна, очиқлик, тергов сири
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияTursunaliyeva Anoraxon Umarbek qizi –, Hakimzoda Niyoziy +12025
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026