К содержанию
РецензированоRU2022

Современные требования к урокам истории

RISLIG’OY KHAMIDOVA

Общество и инновации · 3 · 1-4 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада тарих дарси ва унга бўлган замонавий тарих дарси, талаблар ҳамда дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига замонавий талаб, дифференциал ёндашиш ва унинг асосий жиҳатлари илмий дифференциал ёндашиш, жиҳатдан таҳлил қилинган. дарс жараёни, уй вазифаси, ўқувчи, ўқитувчи. Современные требования к урокам истории АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье научно анализируются урок истории и его урок истории, современные требования, а также дифференцированный современный спрос, подход к деятельности учащихся на уроке и его основные дифференцированный аспекты. подход, учебный процесс, домашнее задание, ученик, учитель. 1 Researcher Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 4 (2022) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда ўқувчиларни ўқишга қизиқишлари борасида турлича ёндашишларнинг бир хил эмасликлари яққол кўзга ташланмоқда. Ёшларнинг ўраб турган ижтимоий муҳит ўқувчилар дунёқарашида ўз тамғалари билан из қолдирмоқда. Бундай шароитда тарих ўқитувчисининг вазифаси синфда мавжуд бўлган барча ўқувчилар диққат-эътиборини уларга нисбатан дифференциация усулини қўллаб, бир вақтда уларнинг ҳаммалари учун мақбул бўлган тарихий материални баён қилиш билан, иккинчи томондан ҳар бир ўқувчининг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда унга индивидуал ёндашишга ҳаракат қилмоғи керак. Дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига дифференциал ёндашиш қандай назорат этилса, уларни уй вазифаларини бажаришларини назорат этиш ҳам ўша принципда амалга оширилиб борилмоғи керак. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тарих дарсининг замонавий талаби мустақил Ўзбекистон Республикасининг ёшлар орасида олиб бориладиган мафкуравий ишлар вазифаларига мос келиши, тарих ўрганишнинг турмуш билан алоқасини боғланганлигида, Ўзбекистон келажаги буюк давлат бўлишини назарий ва амалий ишлар билан боғлаб олиб боришга йўналтирилган бўлмоғи лозим [1]. Инсон билими чексиз бўлмаганидек, тарих ўқитиш услубиёти, айниқса, тарих дарслари турлари ҳам жамият тараққиёти ва илмий-техникавий инқилоб жараёнида янгидан янги турли вариантлар билан бойиб бориши зарурлигини, умуман таълим назарияси ва услубиёти бир жойда тепсиниб турмасдан диалектик ҳаракатда бўлишини унутмаслик керак. Замонавий тарих дарсларининг турлари-семинар дарси, муаммоли дарслар, экскурсия дарсларидан иборат. Президент асарларини ўрганишга бағишланган махсус дарслар, теледарслар дидактикага фаол кириб келаётганлигини ва дарс самарадорлигини ошириш билан бирга ўқувчилар билим доираларини беқиёс ривожлантириб боришда муносиб ҳисса қўшаётганлигини ҳам табиий бир ҳол деб қараш керак. Республика тарихчи-методик олимлари вазифалари мавжуд педагогик меросдан тарихнинг бугунги даври талаби асосидан илмий-услубий ва дидактик йўлларини юқори савияда ишлаб чиқишдан иборатдир. Илмий-услубий ва дидактик жиҳатдан тўғри ташкил этилган тарих таълим дарс жараёнида самара берадиган турли-туман шакл ва усуллардан оператив равишда фойдаланишни тақозо этади. Тарих ўқитиш деганда фақатгина ўқувчини воқеалар тўғрисидаги ҳикояни тинглаш – у, келгуси дарсда уни ўқувчилардан сўрашгина эмас, балки, тарих ўқитиш жараёнида биз ўқувчиларимизни фикрлаш ва тарихий воқеаларни таҳлил этиш ўрганилаётган тарихий материал асосида хулосалар чиқариш ва уларни умумлаштириш, аниқ тарихий позицияда туриб тафаккур этиш, ўрганилаётган ҳамма мавзулар ва курснинг етакчи ғояларини онгли равишда мустаҳкам ўзлаштириб олиш, уларни тарихий ҳужжатлар ва айниқса, Президент асарлари, нутқлари матни устида мустақил ишлаб режалар ва конспект, хронологик ва синхронологик жадваллар тузишга, уларни таҳлил этишга, қисқача маърузалар тайёрлашга, тарихий хариталар билан ишлаш ва тўғри тарихий мўлжал олишга қунт билан ўргатиш жараёнига айтилади. Замонавий тарих дарсига бўлган талаб нима билан белгиланади? Энг аввало, тарих таълими давомида ўқувчи ёшларни тарихий билим ва кўникмалар билан қуроллантириб, уларни ўтмишда ва бугунги кунимизда содир бўлаётган ижтимоий ҳодисаларни тўғри баҳолаш ва хулосалар чиқариш, “ҳар бир инсоннинг айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларни онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртача қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 4 (2022) / ISSN 2181-1415 давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир” [2] – деган қатьий хулосага олиб келсин. Тарих ўқитувчиси ўзининг педагогик фаолиятида илмий билимларни тез суратларда ўсиб бораётганлигини албатта ҳисобга олмоғи керак. Илмий техника инқилоби даврида ўқувчи ёшлар ҳам ўз билимларини мустақил ҳолда узлуксиз такомиллаштириб боришлари, илмий ва сиёсий ахборотлар оқимида тўғри хулоса чиқаришга эришмоқлари лозим. Ҳозирги вақтда ўқувчи ёшларнинг акселерацияси, яъни болалар ривожланишининг тез суратлар билан бориши, бу жараён уларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан ривожланишларид

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада тарих дарси ва унга бўлган замонавий тарих дарси, талаблар ҳамда дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига замонавий талаб, дифференциал ёндашиш ва унинг асосий жиҳатлари илмий дифференциал ёндашиш, ж…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада тарих дарси ва унга бўлган замонавий тарих дарси, талаблар ҳамда дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига замонавий талаб, дифференциал ёндашиш ва унинг асосий жиҳатлари илмий дифференциал ёндашиш, ж… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
history lesson, homework, учебный процесс, тарих дарси, домашнее задание, educational process, дифференцированный подход, teacher, ўқувчи, урок истории, дарс жараёни, modern demand, уй вазифаси, ученик, учитель, современный спрос, замонавий талаб, ўқитувчи, дифференциал ёндашиш, pupil, differentiated approach
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники